Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари Режа: Фуқаролик жамиятининг шаклланишида хусусий мулк, ўрта қатламнинг ўрни



Download 126 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi126 Kb.
#27263
  1   2   3   4   5
Bog'liq
fuarolik zhamiyatining itisodij asosl


Aim.uz

Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари


Режа:



  1. Фуқаролик жамиятининг шаклланишида хусусий мулк, ўрта қатламнинг ўрни

  2. Фуқаролик жамиятида хусусий мулкчилик ва ижтимоий муносабатлар

  3. Ўрта қатлам мулкдорлар қатламининг шаклланиши ва давлат институти



Таянч сўзлар: Фуқаролик жамияти, иқтисодий омил, ҳуқуқий давлат, хусусий мулк, иқтисодий қадриятлар, умумжамоавий манфаат, ўрта қтлам, мулкий муносабатлар, иқтисодий элита, бозор муносабатлари, ишчилар, мулкдорлар.



  1. Фуқаролик жамиятининг шаклланишида хусусий мулк, ўрта қатламнинг ўрни

Бугунги кунда фуқаролик жамиятини ўрганиш нафақат тадқиқотчилар, балки давлат ва нодавлат соҳасидаги амалиётчилар учун ҳам катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Фуқаролик жамиятига нисбатан давлат томонидан берилаётган эътибор унга нисбатан қизиқишни янада орттириб юборди. Фуқаролик жамиятининг тарихидан маълумки, унинг вужудга келишида айнан иқтисодий омилнинг ўрни ниҳоятда юксак бўлган.1 Давлат ва мулкдорлар қатлами орасида вужудга келган зиддиятли муносабатлар негизида том маънодаги фуқаролик жамиятининг илдизларини кўриш мумкин.
Шу нуқтаи-назардан фуқаролик жамиятини тўлақонли англаш учун унинг иқтисодий асосларини атрофлича тушуниш талаб этилади. Маълумки турли шаклдаги мулкчиликка асосланган ишлаб чиқариш муносабатлари ҳуқуқий давлатнинг иқтисодий асосини ташкил этади. Ҳуқуқий давлатда мулк моддий бойликларни ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчиларга бевосита тегишли бўлиб, якка ҳолдаги ишлаб чиқарувчи ўз меҳнати маҳсулининг эгаси сифатида майдонга чиқади. Ишлаб чиқариш муносабатларининг тенглиги, барча соҳаларда ҳуқуқнинг устуворлиги, жамият фаровонлигининг муттасил ошиб бориши давлатнинг ҳуқуқийлигини намоён этади.
Фуқаролик жамиятининг ривож топиши учун бутун жамият учун умумий бўлган қадриятлар шаклланиши талаб этилади. Бундай ҳолатда жамият аъзолари умумжамоага хос қадриятларга таянадилар ва улар ўртасида ўзаро ишонч ҳисси шаклланади, натижада жамиятда ягона маънавий асос вужудга келади. Бу борада Президент И.Каримов жамият ҳаётини ҳар томонлама эркинлаштириш борасидаги стратегик вазифалар Ўзбекистонда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган изчил сиёсат натижаси, демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш, бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барча сиёсий ва ижтимоий кучларни бирлаштириш принципиал вазифа эканлигини таъкидлайди.
Бироқ бозор муносабатлари ривож топаётган жамиятларга назар ташланса, уларда турли гуруҳлар, яъни ранг-баранг этник гуруҳлардан тортиб турли профессионал уюшмаларнинг муттасил кўпайиб боришига гувоҳ бўлиш мумкин. Ўз ўзидан маълумки, ҳар бир гуруҳнинг ўз манфаати ва мақсадлари мавжуд. Фуқаролик жамияти шароитида ана шу гуруҳларнинг мақсад ва манфаатлари ўзаро тўқнаш келсада бу жараён жамиятнинг парчаланишига эмас, балки аксинча унинг яхлитлигига хизмат қилади.
Маълумки, иқтисодий тараққиёт учун ҳам фуқаролик жамияти учун ҳам хусусий мулк ва ўрта қатламнинг аҳамияти юксак эканлигини олимлар инкор этишмайди. Бошқача айтганда бу қатламсиз тўлақонли фуқаролик жамияти бўлиши мумкин эмаслиги кўпгина манбаларда келтирилади. Айнан Ўзбекистон шароитида бундай қатламнинг шаклланиши жараёни билан фуқаролик жамиятининг ривожини қиёсий таҳлил этиш талаб этилади.
Маълумки, бизнинг мамлакатимизда ўрта қатламнинг шаклланиши жараёни давом этмоқда. Ўрта қатлам мулкдорларнинг миқдори ошиб бормоқда. Айни вақтда давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида фуқаролик жамияти ҳам ривожлантирилмоқда. Фуқаролик жамиятининг вужудга келишининг мумтоз таълимотларида ривожлантирилган ғоялар нуқтаи – назаридан бу ерда бир неча диққат талаб жиҳатлар мавжуд. Хўш, классик анъаналарга кўра ўрта қатлам шаклланган ва ривожланган ўрта асрларда давлат билан ўрта синф ўртасида юзага келган қарама-қаршилик натижасида вужудга келган фуқаролик жамияти бугунгишароитда қай тарзда ривож топади? Шу ва шунга ўхшаш саволларга фуқаролик жамиятининг иқтисодий асосларини ўрганиш асносида жавоб бериш мумкин.
Маълумки, эркин бозор муносабатларига асосланган демократик жамиятнинг асосини хусусий мулкдорлар ташкил этади. Гарчи хусусий манфаат индивидларга хос бўлиб, якка ҳолдаги манфаатларни ифода этса-да, айнан ана шу хусусий манфаатларнинг ўзаро ва давлат билан муносабаталарида юзага келган ҳодисалар асносида умумий қадриятлар намоён бўлади.
Жамиятнинг асосини ўрта ва майда қатлам вакиллари ташкил этар экан, бу кесим вакилларининг даромад манбаи ва оилалар ҳаётининг асосий воситаси хусусий мулкчиликка асосланган иқтисодий фаолиятдан иборат. Бу саноат, савдо-сотиқ, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва ҳоказо йўналишлардаги хусусий корхоналар, ижарага бериладиган ер, кўчмас мулк, даромад келтирадиган қимматли қоғозлар, фоиз келтирадиган пул воситалари, ёзувчилар, шоирлар, композиторлар, кашфиётчилар, илмий тадқиқотчилар ва ҳоказоларга оид интеллектуал мулк асосида амалга ошириладиган фаолиятдан иборат. Бу кесим ўзининг асосий фаолиятидан маҳрум бўлган тақдирда нафақат даромад, балки ҳаётий муҳим манбадан айрилади. Шунинг учун мулк эгалари ўз мулкини ҳимоя этиш учун барча зарурий ташкилий ва ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишади. Ана шу нуқтаи назардан хусусий мулк фуқаролик жамияти вужудга келишининг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилади. Айнан хусусий мулк асосида ижтимоий муносабатлар жадаллашади, натижада эса жамият ўз-ўзини ташкил этадиган қудратли тизимга айланади.
Маълумки, хусусий мулк шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш билан мамлакатнинг умумиқтисодий тараққиётига хизмат қилади. Буни далиллаш учун ўзбек олими М.Шарифхўжаев қуйидаги омилларни кўрсатиб ўтади:

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish