46
1-амалий машғулот.
Гуруҳлар ва жамоалардаги шахслараро муносабатларни ўрганиш
методлари (4 соат)
Ишдан мақсад: Гуруҳлар ва жамоалардаги шахслараро муносабатларни,
шахснинг мулоқотчанлигини, жамоадаги психологик муҳитни ўрганиш
методикаларини қўллай олиш кўникмаларига эга бўлиш.
Ушбу амалий иш давомида қуйидагиларни бажариш лозим:
· Методикалар мазмунини тушуниш;
· Кичик тадқиқот ўтказиш;
· Жавоб варақаларини қайд этиш;
· Баҳолаш имкониятига эга бўлиш;
· Натижаларни қайта ишлаш;
· Хулоса чиқариш
Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш
сўровномаси
Мазкур сўровнома В.Ф.Ряховский томонидан ишлаб чиқилган бўлиб,
мулоқатчанликнинг умумий даражасини аниқлаш мақсадида қўлланади.
Синалувчига кўрсатма: «Сизнинг эътиборингизга бир қатор оддий
саволлар хавола этилади. Сиз уларга «ҳа», «йўқ» «баъзида» деб жавоб
қайтаришингиз мумкин. Саволларга тез, кўп ўйламай жавоб беришингиз
талаб этилади».
Саволлар
1. Сизни оддий ёки иш билан боғлиқ учрашув кутиб турибди. Учрашув
вақтини кутиш сизни асабийлаштирадими?
2. Сизга бирор мажлис, анжуман ёки шу каби бошқа тадбирда нутқ
сўзлаш, маърўза ўқиш, ахборот етказиш топширилса, бунда халоватингизни
йўқотиб, бевосита бўлиб кўрасизми?
2. Шифокор қабулига боришни касал зўрайиб кетгунча чўзиб юрадиган
одатингиз борми?
3. Сизни бошқа шаҳарга меҳнат сафарига жўнатишмоқда. Сиз авваллари
ҳеч қачон бу шаҳарда бўлмагансиз. Сиз бор имкониятингизни ишга солиб,
ушбу меҳнат сафаридан қутилиб қолишга уринасизми?
4. Ўз кечинмалирингизни бировга у ким бўлишидан қатъий назар
гапириб беришни ёқтирасизми?
5. Кўчада нотаниш одам сизга илтимос билан (йўлни кўрсатиб юбориш,
вақтни айтиб юбориш ва бошқа илтимослар) мурожаат қилиши жонингизга
тегадими?
6. Ҳар хил авлод вакиллари, ҳақиқатдан ҳам, бир – бирини тушуниши
қийин, деб ўйлайсизми?
47
7. Танишингиз бир неча ой аввал сиздан қарз олган бўлса, унга пулни
қайтариш илтимоси билан мурожаат қилишга уяласизми?
8. Ресторан ёки кафеда сизга сифатсиз таом келтирилди. Сиз индамай
ликопчани жаҳл билан бир четга суриб қўясизми?
9. Нотаниш одам билан ёлғиз қолганда, сиз суҳбатга киришмайсиз,
ўзингиз гап бошламайсиз. Шундайми?
10.
Сиз борган жойда одамлар узун навбат ҳосил қилиб туришган
бўлса (масалан, дўконда, кутубхонада, кассада) ниятингиздан қайтмай қатор
охирига келиб турармидингиз?
11.
Низоли вазиятларни ҳал этиш билан шуғулланувчи бирор
комиссия ишида қатнашиш сизни чўчитадими?
12.
Сиз санъат асарларига, бадиий асарларга баҳо беришда
бошқаларнинг фикр – мулоҳазаларини эътиборга олмайсиз. Шундайми?
13.
Сиз яхши билган бирор масала бўйича биров аниқ хато
гапираётган бўлса, бу одам билан бахслашмасдан индамай қўя қоласизми?
14.
Иш ёки ўқиш юзасидан биров муайян муаммони ҳал этишда
ёрдам беришингизни илтимос қилганда, энсангиз қотадими?
15.
Фикрингизни оғзаки айтгандан кўра ёзма тарзда билдиришни
маъқул кўрасизми?
Do'stlaringiz bilan baham: |