Илмий ижод. Илмий услуб. Илм-фан ва унинг жамият ривожланишидаги роли. Илмий тадқИҚот ва унинг босқичлари. Илмий билимнинг методологик асослари



Download 23,46 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi23,46 Kb.
#114641
Bog'liq
МАЪРУЗА 1 (1)


ИЛМИЙ ИЖОД. ИЛМИЙ УСЛУБ. ИЛМ-ФАН ВА УНИНГ ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИДАГИ РОЛИ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА УНИНГ БОСҚИЧЛАРИ. ИЛМИЙ БИЛИМНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
1. Илмий ижод ҳақида тушунча.
2. Ижод ва унинг турлари.
3. Илҳом, талант, гениаллик.
4. Метод, методология.
Резюме. Маърузада ижод ва унинг турлари, илмий ижод тушунчаси, илмий ижод босқичлари, илмий ижодни рағбатлантириш, илмий ижодда қобилиятнинг аҳамияти, илҳом, талант ва гениаллик ижодий қобилият кўринишлари эканлиги, метод, илмий ижод методларини ўрганиш фалсафада методология фанининг пайдо бўлишига олиб келиши, илмий билиш методлари ҳақида сўз боради.
Таянч иборалар: фан, ривожланиш, жараён, янгиликнинг яратилиши, метод, тажриба, иқтидор, амалиёт, фаолият, диалектика, узвийлик, бирлик, тафовут, алоҳидалик ва умумийлик, муаммо, кўп қирралик, мажмуийлик.
Ижод - бу инсоннинг сифат жиҳатидан янги моддий ва маънавий қадриятларни яратишга қаратилган руҳий ва амалий фаолияти. Инсон ўз ижоди билан меҳнат қуролларини, меҳнат воситалари, меҳнат предметлари, саноат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, қурилиш техникаси материаллари, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг янги турларини, турар жойлар, транспорт, алоқа, ахборот воситаларини ва бошқаларни яратади. У табиий муҳит ичида “сунъий муҳитни” вужудга келтиради. Кенг маънода жамият ҳам инсоннинг ижодий маҳсулидир. Ҳамма ижтимоий ҳодисалар, муносабатлар, алоқалар, қадриятлар инсон томонидан вужудга келтирилган. Инсон ўз онгли ижоди билан бадиий асарларни, санъат, аҳлоқий муносабатлар, қадриятлар, динни ва фанни яратган.
Ижоднинг ишлаб чиқариш, техник, ихтирочилик, илмий, сиёсий, ташкилотчилик, фалсафий, бадиий, афсонавий, диний, кундалик турмуш ва бошқа турлари мавжуд.
Ишлаб чиқариш ижоди янги моддий бойликларни яратишга қаратилган.
Ихтирочилик ижоди—бу инсоннинг табиат ва жамият қонунларини очиш, билиш, ва ўрганиш асосида машина, асбоб-ускуналар, мосламалар, қурилмалар, иншоотлар яратишидир.
Ташкилотчилик ижоди эса инсоннинг жамиятда кишиларни бошқариш, уларни уюштириш, бирлаштириш, улуғ ишларга бошлаш ва бошчилик қилиш, хуллас бир бутун жамият ишларини ташкил қилиш қобилиятидир.
Бадиий ижод эса, инсоннинг санъат ва маданият соҳаларида табиат ва жамият ҳодисаларини, инсоннинг ўзини нафосат қонунлари ва принциплари асосида бадиий ифодалаш фаолиятидир.
Илмий ижод инсоннинг табиат, жамият ва ўз тафаккурида амал қиладиган қонун ва қонуниятларни кашф қилиш, билиб олиш билан боғлиқ бўлган яратувчилик фаолиятидир. Илмий ижодни муаммони ечишни топишдангина иборат қилиб қўядиган қарашлар ҳам бор. Аммо бунда ижодий жараённинг бошланиши, уни авж олдиришнинг бошланиши ҳисобга олинмаган. Эҳтиёжларни англаб етиш, муаммони қўйиш ва уни ифодалаш—муаммони ҳал қилишни излаш жараёнининг бошланғич нуқталари, асосларидир. Конкрет муаммоли вазиятни аниқлаш, қўйиш, тадқиқотнинг мақсадини белгилаш билан муаммо натижани олишга қаратилган мураккаб ҳаракатнинг бутун ижодий жараёнига қаратади. Ижодий жараённинг марказий звеноси бўлган идеаллик муаммоликнинг бевосита таъсири натижасида пайдо бўлади ва субъектнинг муайян эҳтиёжларини қондириш учун вужудга келади.
Илмий ижоднинг бир неча босқичлари бор. Д. Маккинен илмий ижоднинг қуйидаги 5та босқичи бор деб ҳисоблайди:

  1. Муаммони аниқ таърифлаш учун билимлар тўплаш, маҳорат, малакалар ҳосил қилиш;

  2. “Куч тўплаш” босқичи, бу босқичда баъзан муаммо ҳал қилинади, баъзан чарчашга, ҳафсаланинг пир бўлишига олиб келади;

  3. Муаммо билан шуғулланмай қўйилади, бошқа нарсалар билан машғул бўла бошланади; бу босқич инкубация (яширин) даври деб аталади.

  4. Бирданига эсига (ақлига) келиш, фикрнинг равшанланиши ёки “инсойт”;

  5. Верификация (ишонч билан ҳал қилиш).

А. М. Селезнев фикрича ижодий жараёнда қуйидаги босқичлар бўлади:
1. Илмий муаммони аниқлаш, тадқиқот мавзуини, мақсад ва вазифаларини белгилаш;
2. Информация (ахборот) тўплаш, тадқиқот методологиясини танлаш;
3. Илмий муаммони ҳал қилиш йўлларини қидириш, янги илмий ғояларни илгари суриш;
4. Илмий кашфиёт, илмий ғоянинг туғилиши, олим томонидан кашф этилган ҳодисанинг идеал моделининг вужудга келтирилиши;
5. Қўлга киритилган илмий маълумотларнинг мантиқан аниқ изчил тизимга солиниши.
Канадалик олим И. Тейлор фикрича илмий ижод жараёнининг қуйидаги босқичлари бор:

  1. Муаммони аниқлаш;

  2. Муаммони истафора (истиора, киноя, мажоз), аналогия, “реврслаштириш” (фикрлаш йўналишини ўзгартириш) орқали бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўзгартириш;

  3. Ижоднинг натижаларини жорий қилиш, улардан фойдаланиш, яъни ташқи муҳитнинг муайян қисмини ўзгартириш.

Илмий ижодни рағбатлантириш самарали бўлади. Бу ҳақда ҳам турли қарашлар бор. Масалан, А. Осборн илмий ижодни рағбатлантириш учун “брейнсторминг—мияни штурм қилиш” ёки “мия зарбасини” уюштириш зарур, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, муаммо индивидуал тарзда ҳал қилинмаганда олимлар гуруҳининг индивидга таъсири натижасида “брейнсторминг” сессияси даврида ҳал қилиниши мумкин. Унинг фикрича, илмий ижодни рағбатлантириш учун қуйидаги принципларга амал қилиш зарур:

  1. Танқид қилмаслик принципи, ҳар қандай фикрни қўрқмасдан, ёмон деб ўйламасдан айтиш;

  2. Ғалати, ғайритабиий ғоя, ақлга сиғмайдиган ғояни ҳам қўллаб-қувватлаш;

  3. Илгари суриладиган ғояларнинг сони мумкин қадар кўп бўлишини талаб қилиш;

  4. Илгари сурилган ғоялар бирор кишиникигина бўлмаслигини, уларни ҳеч ким фақат меники деб ҳисобламаслигини эътироф қилиш; ижоднинг ҳар бир иштирокчиси бошқалар томонидан илгари сурилган ғоялардан фойдалана олиши, уларни ўзгартира олиши, уларни “яхшилай олиши” ва такомиллаштира олиши лозим.

Бу метод асосида ижодий фикрлаш эркинликни талаб қилиши, ҳар қандай ташқи тўсиқларни бартараф этилишига ишонч ётади. Ҳар бир кишида ғояларни илгари суриш ва уларни танқидий баҳолаш қобилияти бор. Танқидий баҳолаш ғояларни ишлаб чиқишга тўсқинлик қилади, фикрлашга ҳалақит беради. Шунинг учун ҳам А. Осборннинг фикрича, ғоянинг “туғилиш” моментида танқидий баҳолаш қобилияти бўлмаслиги лозим. Ғояларга танқидий қараш ва баҳолаш кейинроқ бўлиши лозим, бу кейинги босқичларда амалга оширилиши керак.
Илмий ижод билан техник ижод ҳам узвий боғланган. Техник ижод инсоннинг янги техника, технология, механизмлар яратиш соҳасидаги фаолиятидир. Техник қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: техник зиддиятни аниқлаш, техник вазифаларни белгилаш, техник ғояларни ишлаб чиқиш, идеал моделни барпо этиш, идеал образни моддийлаштириш, ишлашга қобил техник объектни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш, уни янада такомиллаштириш.
Илмий, техник ва бошқа ижодлар инсондаги ижодий фаолиятга бўлган қобилият билан боғланган. Бу ижодий қобилиятнинг дастлабки асоси кишида юзага келадиган кўра билишдир. Ижодий қобилиятнинг етакчи хусусияти эса ижодий тасаввур қилишдир. Бу рассомга ҳам, физик олимга ҳам, ҳар қандай омилкор кишига ҳам хос хусусиятдир. Руҳшунослар қобилиятнинг икки даражасини кўрсатадилар: унинг биринчи даражаси репродуктив акс эттириш бўлиб, иккинчиси - ижодий акс эттиришдир. Қобилиятнинг ана шу икки даражаси, одатда, ижодий қобилият дейилади. Фақат ана шу ижодий қобилиятгина ижодий жараённи тутдиради. Ижодий қобилиятнинг дастлабки кўриниши зеҳн қилишдир. Зеҳн кишининг ташқи таъсирларга нисбатан танлаб таъсирланиш хусусиятини, унинг ишчанлигидан ифодаланадиган кучни характерлаб, муайян бир фаолиятга нисбатан қизиқувчанликда, унга нисбатан мойиллик ва интилишларда намоён бўлади. Бирон бир фаолиятга нисбатан пайдо бўлган қизиқувчанлик ёки майл эса ижодий қобилиятнинг ривожланиш стимулидир, чунки улар кишини муайян фаолиятга ундайди. Бу фаолият жараёнида мавжуд майл ва қизиқувчанлик муайян ҳис- туйғулар ва кечинмалар ижоднинг “энергетик” ресурслариниташкил қилади. Умуман, ижодий қобилият ижодкор шахсининг шаклланиши ва ривожланишида муҳим роль ўйнайди, у ижодкорнинг маънавий образини белгилайди.
Ижодий қобилиятни фаоллаштирувчи, унинг рўёбга чиқиши учун энг қулай шароит яратувчиижобий эмоционал ҳолат - бу илҳомдир.
Илҳом (илҳомланиш) - инсоннинг ақлий-ижодий фаолиятида юз берадиган эмоционал руҳий ҳолатдир. Ижодий жараёнда илҳомланишдан иборат бўлган эмоционал руҳий ҳолат ҳамма вақт ижодкор қобилияти салоҳиятини фаол яратувчи кучларга айланишига ёрдам беради. Илҳом деганда, ижодкор фавқулотда катта ижодий яратувчилик фаолиятини рўёбга чиқариши мумкин. Илҳом аслида, ижодкорнинг барча маънавий кучлари ва қобилиятлари муайян ижод объектида батамом тўпланганлигини, кишининг ҳиссий ва руҳий кўтаринкилигини (ижод қувончини, ижодий туғёни, ижодий эҳтиросни) билдиради. Илҳом ҳар қандай ижодий жараёндаги зарурий руҳий ҳолатдир. Шунинг учун илҳом поэзияда қанчалик керак бўлгани сингари автоматикада ҳам, информатикада ҳам, энергетикада ва механикада ҳам керакдир.
Ижод кишидаги барча руҳий кучларнинг зўр беришини талаб қилади. Ижод билан шуғулланиш, ижодий иш бир лаҳзалик иш эмас. Ижод билан шуғулланишни, бирон янгилик яратишни, одатда халқ игна билан қудуқ қазишга қиёслайди. Ижод билан шуғулланишнинг ўзига хос қувончлари, ташвишлари, қийинчиликлари ва машаққатлари бўлади. Ижод ижодкордан узоқ давр муайян тартибда бирон соҳа юзасидан зўр бериб меҳнат қилишни, қунт билан ўқиб – ўрганиб боришни, катта диққат – эътиборни, улуғ жасорат ва фидойиликни, ўз устида тинмай ишлашни, изланишни талаб қилади. Бунда ижодкорга ижодий фаолиятни ниҳоясига етказишда дуч келадиган қийинчиликларни енга оладиган кучли ирода, сабр- бардош ҳам керак бўлади. Ҳар қандай соҳадаги ижодий фаолият олдин жуда кўп хомаки ишларни бажаришни талаб қилади. Бунда муайян йўналишда вунт билан шуғулланиш, материал тўплаш, уларни умумлаштириш, турларга ажратиш, ниҳоят, уларни фикрга кўчириб, фикрни призмадан ўтказиб, қайта ишлаб чиқиш (ёзувчи); ёки ўнлаб, юзлаб, минглаб тажрибалар қилиш, кузатиш ва тажрибалар ўтказиш (тадқиқотчи); олинган ва тўпланган маълумотларни фикр лабораториясида қайта ишлаб чиқиш (олим) ва бошқалар талаб қилинади. Булар бир лаҳзалик, фақат илҳом келган қисқа вақт ичида бажариладиган ишлар эмас, аксинча, улар ижодкордан катта жасорат ва зўр ирода талаб қилади. Баъзан йирик кашфиётлар нисбатан қисқа муддатда қилиниши мумкин. Лекин, улар ижодкор миясида узоқ вақт давомида етилиб “пишиб” боради. Ижод билан шуғулланган кўпчилик ижодкор кишилар ўз ижодий муваффақиятларини баҳолашганда, ўзларининг меҳнатсеварлиги ва ишчанликларини биринчи ўринга қўйганлар. Масалан, бир қанча кашфиёт ва ихтиролар муаллифи Томас Альва Эдисон ўз ижодий муваффақиятларини баҳолар экан, ижоднинг 1 фоизи гениаллик бўлса, 99 фоизи меҳнат – қаттиқ тер тўкиб ишлашдир, деган экан.
Меҳнатсеварлик ва ишчанлик ҳамма буюк ижодкорларга хос аҳлоқий сифатлар бўлиб, улар кишилар ижодий қобилиятини тараққий эттириш учун ўзига нисбатан юқори даражада талабчан бўлиши ва ўз фаолиятинидоимо танқидий баҳолаб бориши муҳим фазилат ҳисобланади. Том маънода ижодкорлар ўз истеъдодининг кўп қирралилиги билан ажралиб турадилар.
Талант ва гениаллик ижоднинг муҳим томонларини ташкил қилади. Талант—бу кишининг бирор соҳа бўйича, масалан, математика, информатика, энергетика, механика, расм чизиш ёки шеър ёзиш, тилларни билиш ва шу кабиларга нисбатан бўлган табиий истеъдоди, юксак ижодий қобилиятидир. Энг юксак истеъдодга эга бўлган талантли кишилар гениал кишилар ҳисобланади. Генийлик—бу энг юксак талант ва ақлга эга, энг юксак истеъдод соҳибига хос бўлган буюк ижодий қобилиятдир. Социалогик тадқиқотларга кўра, жамиятдаги барча кишиларнинг тахминан 2 фоизи бир неча соҳада бирданига энг юксак истеъдодли гениал кишилар бўлишар экан. Талант ва гениалликнинг муайян жиҳатлари ирсий бўлиб, авлоддан авлодга берилиши мумкин. Аммо уларнинг юзага чиқиши ҳам ижтимоий тақозодан бўлиб, бунинг учун қунт билан ўз устида мунтазам шуғулланиши, ўқиб ўрганиши, тинмай ишлаб боришилозим бўлади. Талант ва гениалликнинг унсури бўлган истеъдоднинг илк куртаклари муайян шарт- шароит мавжуд бўлганда, кишининг ёшлигидаёқ кўрина бошлайди. Бу нарса боланинг у ёки бу ишга қаттиқ қизиқиши, у ёки бу ишни бажаришга муайян уқув ва қобилиятининг борлиги, ҳар хил ишларни бажаришга мустақил ёндашиши кабиларда намоён бўлади. Бу, айниқса, унинг ақлий риворжланишида, у ёки бу ишни, топшириқни, вазифани ўзича мустақил, ўз хоҳлаганидай тарзда қилишида, бунда унинг одатдагидан бошқача йўл тутишида кўзга ташланади. Аммо, талант ва генийлик билан боғлиқ бўлган истеъдод, барибир, доимо кишининг бирон бир тор соҳанинг ўзини чуқур эгаллаши, билиши билангина эмас, балки кўпчилик соҳалар юзасидан кенг билимга эга бўлишига, тасаввури чуқур, оригинал фикр юрита олишига боғлиқ бўлади. Инсон ижодининг имкониятлари доимо жамият талаб ва эҳтиёжлари билан боғлиқдир. Ижодкорнинг ижодий нияти ана шу талаб ва эҳтиёжлар таъсирида туғилади.
Ижод, айниқса, илмий ижоднинг характери ва унинг натижалари кўп жиҳатдан ижодкорнинг ўз фаолиятида қандай методларни танлаганига, улардан қандай фойдаланганига боғлиқ бўлади. Метод деб илмий ижодда қўлланилиши зарур бўлган принциплар, усуллар, қоидалар, йўллар, талаблар ва воситаларнинг тизимига айтилади. Илмий ижодкор, тадқиқотчи тўғри методни танлаган бўлса, тадқиқот муваффақиятли якунланади. Агар тадқиқотчи нотўғри методни танласа ёки методни нотўғри қўлласа, ўз изланишларида боши берк кўчага кириб қолади, унинг тадқиқоти муваффақиятсиз, самарасиз бўлиб чиқади. Тўғри танланган илмий ижод методлари тадқиқотчиларнинг изланишларида тадқиқот йўлини ёритувчи бир машъалдир. Илмий ижодда тўғри танланган метод шу метод ёрдамида қилинган илмий кашфиётга нисбатан қимматлироқ аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бундай метод билан тадқиқотчи бир эмас, балки бир неча илмий кашфиётлар қилиши мумкин.
Илмий ижод методларини ўрганиш фалсафада методологиянинг пайдо бўлишига олиб келди. Методология илмий билиш, ижод методлари ҳақидаги фалсафий таълимот сифатида ўзида кишилар дунёқараши принципларини, уларнинг бир бутун амалий ва назарий фаолиятларига татбиқ этишни ўрганади.
“Методология” атамаси фалсафада кўп маънолидир. У биринчидан, борлиқни илмий билиш ва ўзгартиришнинг методлари ҳақидаги назарияни ифодаласа, иккинчи ўринда у бутун илмий билиш, ижод методларининг йиғиндиси маъносини ифодалайди. Учинчи бир ўринда эса “методология” атамаси инсоннинг борлиқни илмий билиш ва ўзгартиришнинг энг умумий методи маъносида ишлатилади.
Илмий билишда “метод” ва “методология” атамалари бир- бири билан жуда яқин ва ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Методологияга кўра илмий тадқиқотларда қўлланиладиган методлар бир- биридан ўз табиати, характери, қўлланиш соҳалари, қўлланиш кўлами, даражалари жиҳатидан фарқ қилади. Улар бир- бирларидан илмий билишнинг эмпирик ва назарий даражалари жиҳатидан ҳам фарқ қиладилар. Айримлари ўз қўлланиш кўламига кўра илмий тадқиқотларда қўлланилса, бошқа бир хиллари кўпчилик фан соҳаларида олиб бориладиган тадқиқотларда, учинчи бир хиллари эса алоҳида, айрим фан соҳаларида олиб бориладиган тадқиқотлардагина қўлланилади. Шунга кўра илмий билишнинг методларини 3 турга бўлиш мумкин:

  1. Илмий билишнинг энг умумий илмий методи.

  2. Илмий билишнинг эмпирик даражасига оид умумий методлар.

  3. Илмий билишнинг назарий даражасига оид умумий методлар.

Download 23,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish