Иқтисодиётнинг реал сектори талабларидан келиб чиқиб, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқишга қабул қилиш, унинг умумий сонига нисбатан 23 фоиздан 33,2 фоизга ошди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ



Download 333,5 Kb.
bet4/7
Sana04.04.2022
Hajmi333,5 Kb.
#528698
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ПҚ-2909 20.04.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 апрель,
ПҚ-2909-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига
1-ИЛОВА
2017 — 2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми
ва тақдим этиладиган ҳужжат шакли

Ижро
муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ҳар бир олий таълим муассасаси турдош хорижий етакчи ихтисослашган илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий қилиш, илмий педагогик фаолиятга чет элларнинг юқори малакали ўқитувчи ва олимларини жалб этиш, профессор-ўқитувчи кадрларнинг хорижий олий ўқув юртларида стажировкаларини ташкил этиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

1.

Олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — ОТМ)нинг чет эллардаги таълим ва илмий шерик муассасалар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасаларининг хориждаги турдош илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, жумладан унда қуйидагиларни назарда тутиш:
ОТМларнинг хорижий турдош илмий-таълим соҳасидаги муассаса-шериклар билан халқаро ҳамкорликни ташкил этиш тартибини белгилаш, шу жумладан кўп томонлама шериклик (айирбошлаш, стажировка, биргаликдаги таълим дастурлари ва бошқалар)ни амалга ошириш механизмлари ва шаклларини белгилаш, ОТМларнинг хорижий таълим ва илмий муассасалари билан шериклик муносабатлари самарадорлигини баҳолаш механизмларини жорий этиш;
республика ОТМларининг олий ўқув юртлари илм-фанини ва халқаро таълим дастурларини ривожлантириш соҳасида халқаро ва чет эл ташкилотлари ҳамда жамғармалари билан ҳамкорликни кенгайтириш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим ва илм-фан, олий ўқув юртлариаро шериклик соҳасида хорижий бошқарув органлари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолиятини кучайтириш.

2017 йил
III чорак




Олий таълим вазирлиги, ТИВ, Адлия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2.

Ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан етакчи хорижий турдош илмий-таълим муассасалари билан мустаҳкам истиқболли шериклик муносабатларини ўрнатиш.

1. Кадрларни тайёрлаш йўналиши ва илмий-тадқиқот фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, ОТМларнинг етакчи хорижий турдош илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаш.
2. Халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларига мувофиқ ҳар бир ОТМнинг хорижий турдош таълим ва илмий муассасалари билан шериклик муносабатларини ўрнатиш ва кенгайтириш.
3. Ҳар бир ОТМ томонидан хорижий турдош таълим ва илмий-шерик муассасалар билан олий ўқув юртлариаро ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш.
4. Ҳар йили ОТМдаги таълим жараёнига камида 350 нафар юқори малакали хорижий ўқитувчи ва олимларни жалб этиш.
5. Етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларда ҳар йили ОТМнинг педагогик ва илмий кадрлари стажировкаси ҳамда малака оширишларини ташкил этиш.

2017 — 2021
йиллар




Олий таълим вазирлиги, ТИВ, Адлия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

3.

Республика ОТМларидаги таълим жараёнларига ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тармоқ марказларига хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларни кенг жалб этиш чораларини амалга ошириш.

Чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:
олий таълим муассасалари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тармоқ муассасаларининг таълим жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш тармоқ марказларида хорижий олимлар ва ўқитувчилар томонидан таълим жараёнида қўлланиладиган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни умумлаштириш механизмини жорий этиш ҳамда ОТМлардаги ўқув жараёнида улардан кенг фойдаланиш;
юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларни ОТМларга таклиф этишнинг ташкилий ва молиявий шартларини ҳал қилиш.

2017 йил
30 ноябрь

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари, «Истеъдод» жамғармасининг хорижий шериклар билан шартномалари бўйича маблағлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармаларнинг маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИВ, Меҳнат вазирлиги, ИИВ, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

4.

Хорижий таълим ва илмий муассаса шериклар билан магистрлик таълим дастурларини модернизация қилиш, айирбошлаш соҳасида биргаликдаги лойиҳалар ва дастурларини амалга ошириш мақсадида халқаро кооперацияни ва олий ўқув юртлариаро алоқаларни ривожлантириш.

Келишилган «қўшдипломлар (double degree)» дастурлари бўйича икки ОТМ томонидан етакчи хорижий олий ўқув юртлари билан биргаликда магистрлар тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали интеграциялашган магистрлик таълими дастурларини ташкил этиш;
етакчи лекторлар ва истиқболли ёш ўқитувчиларни етакчи хорижий олий ўқув юртлари ва ўқув-тадқиқот марказларига қисқа муддатли (семестрли) стажировкаларга юбориш учун академик мобиллик (academic mobility programs) дастурларини амалга ошириш;
истиқболли магистрантларни етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва бизнес-мактабларига ўқишга (1 семестр) юбориш учун талабаларни айирбошлаш (student exchange and mobility programs) дастурларини амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани яратиш.

2019 — 2021 йиллар

Халқаро грантлар, халқаро ташкилотлар, «Истеъдод» жамғармаси маблағлари, таълимнинг тўлов-контракт шакли бўйича тушадиган маблағлар, давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вавзирлиги, ТИВ, «Истеъдод» жамғармаси,
Молия вазирлиги

II. Олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш, олий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини истиқболда минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривожлантириш, амалга оширилаётган ҳудудий ва тармоқ дастурларининг талабларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш

5.

ОТМларда таълим йўналишларини тармоқларни модернизациялаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган дастурлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда жойлаштиришни оптималлаштириш йўли билан олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш.
Қабул қилиш кўрсаткичларини босқичма-босқич оптималлаштириш, ОТМларда кадрларни иқтисодиёт тармоқларида талаб этиладиган янги таълим йўналишлари бўйича тайёрлашни ташкиллаштириш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:
мамлакат иқтисодиётининг жорий ва истиқболдаги талаб-эҳтиёжларини ҳар йили ўрганишни иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ҳар бир минтақани комплекс ривожлантириш борасида амалга оширилаётган дастурлар билан боғлаш асосида ОТМларга қабул қилиш квоталарини шакллантириш;
ОТМларда мутахассислар тайёрлаш асосий параметрларининг мақсадли прогноз марралари, 2021 йилга қадар қабулнинг умумий кўрсаткичларини босқичма-босқич 18%га ошириш;
Барпо этилаётган ташкилотларни талаб этилаётган замонавий касб ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида ОТМларда янги таълим йўналишларини жорий этиш;
минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларининг жорий ҳамда истиқболдаги талаб эҳтиёжларига мувофиқ ОТМларда бакалаврлар ва магистрларни мақсадли тайёрлаш амалиётини татбиқ этиш.

2017 — 2021 йиллар




Иқтисодиёт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ишлаб чиқариш тармоқларининг эҳтиёжларига мувофиқ, зарур ҳолларда, бакалаврлар тайёрлаш муддатини айрим муҳандислик таълими йўналишлари бўйича 5 йилгача узайтириш.

3. Қабул кўрсаткичларининг ўзгартирилиши муносабати билан ОТМларда зарур профессор-ўқитувчилар таркибини босқичма-босқич шакллантириб бориш.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ҳар йили белгиланган муддатларда

6.

Ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолият юритаётган ОТМларнинг соҳаларини ўзгартириш ва республика минтақаларида ОТМларнинг филиалларини яратиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
«Наманган муҳандислик-педагогика институтини Наманган муҳандислик-қурилиш институти этиб қайта ташкил этиш тўғрисида»ги;
«Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги;
«Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 — 2021 йиллар




Иқтисодиёт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

7.

Ҳар бир ОТМ томонидан 2030 йилгача ист�қболда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлан учун Олий таълим вазирлигига киритиш.

Иқтисодиёт тармоқлари — иш берувчилар билан ҳамкорликда олий таълим тизимини янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантиришга оид энг муҳим вазифаларни амалга ошириш доирасида ҳар бир ОТМни 2030 йилга қадар Истиқболда ривожлантириш стратегияси концепциясини ишлаб чиқиш.
Ишлаб чиқилган Стратегияларни тасдиқлаш юзасидан Олий таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг биргаликдаги идоравий ҳужжатлари.

2017 йил
30 сентябрь




Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, иқтисодиёт тармоқлари

8.

Қашқадарё вилоятида нефт-газ тармоқлари учун кадрлар тайёрлашни ташкиллаштириш.

Турдош хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича таълим тузилмасини яратиш масаласини ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2017-2018 ўқув йили

«Ўзбекнефтгаз» МХК, давлат бюджети маблағлари,

«Ўзбекнефтгаз» МХК, Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

III. Таълим жараёнини, олий таълимнинг ўқув режаси ва дастурларини энг янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларидан кенг фойдаланиш асосида такомиллаштириш, магистратура илмий-таълим жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш

9.

Иқтисодиётнинг реал сектори талаблари ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида олий таълимнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишнинг ягона тартибини тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш.

Ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ҳамда янгилаш ва мазмунини белгилаш;
таълим жараёнини ўқув-услубий, адабий, илмий-педагогик жиҳатдан таъминлаш масалаларини тартибга солувчи олий таълимнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишнинг ягона тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини тайёрлаш.

2017 йил
30 август




Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

10.

Ўқув режалари ва дастурларининг мазмуни ва таркибини такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ўқув режаларининг дарсларга оид блокларини оптималлаштириш ва ўқув соатларининг ҳажмларини тақсимлаш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори лойиҳасини тайёрлаш, унда қуйидагилар назарда тутилади:
олий таълимнинг Давлат таълим стандартини қайта кўриб чиқиш;
кадрлар тайёрлаш билим соҳаларига қараб назарий ўқитиш вақти ҳажмини қайта тақсимлаган ҳолда гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар ўқув режасининг дарслари ва ўқув соатлари блоки ҳажмини оптималлаштириш;
барча таълим соҳаларида гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий предметларнинг давомийлигини таъминлаш, уларнинг мазмунидаги ортиқча такрорларни чиқариб ташлаш;
бакалавриатнинг ўқув режасидаги умумпрофессионал предметлар ва махсус предметлар блоклари ҳажми ва мундарижасини кўпайтириш.

2017 йил
30 июнь






Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритиш.

2017 йил
30 июль

3. Назарда тутилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда бакалавриат йўналишлари бўйича намунавий ўқув режалари лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил
20 август

4. 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб янги намунавий ўқув режаларини босқичма-босқич жорий этиш.

2017 йил
2 сентябрдан бошлаб

11.

Илғор хорижий тажриба асосида соғлиқни сақлаш соҳасидаги олий таълим йўналишлари бўйича ўқиш давомлилигини белгилаш, («даволаш иши», «тиббий профессионал таълим (даволаш иши)», «педиатрия иши» бакалавриат йўналишлари бўйича ўқиш давомлилигини 7 йилдан 6 йилгача қисқартириш).

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.

2017 йил
30 апрель




Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, тиббиёт олий таълим муассасалари

2. Соғлиқни сақлашнинг тегишли йўналишлари бўйичатаълим йўналишларининг малака талабларини, бакалавриатнинг янги 6 йиллик ўқув режалари ва дастурларини тайёрлаш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил
1 июль

3. Соғлиқни сақлаш йўналишлари бўйича янги малака талабларини, бакалавриатнинг 6 йиллик ўқув режалари ва дастурларини татбиқ этиб, қуйидагиларни назарда тутиш:
2016/2017 ўқув йилида 6-босқичда таълим олаётганлар учун ўқув дастурини 7 йиллик дастур бўйича давом эттириш;
2016/2017 ўқув йилида 1 — 5-босқичларда таълим олаётганларнинг янги ўқув режалари бўйича 6 йиллик дастурга ўтиши;
6 йиллик тиббий таълимга ўтилиши билан боғлиқ барча ташкилий, ҳуқуқий, маъмурий ва ўқув-услубий масалаларни белгиланган тартибда ҳал этиш.

2017-2018
ўқув йилидан

12.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 10,5га 1 ҳисобидаги бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сонининг чекланган нормативдаги нисбатини ўрнатиб, 2021 йилга бориб босқичма-босқич 1:9 нисбатидаги чекланган нормативгача пасайтириш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда киритиш, унда ҳар бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сонини 1 га 12,5 ҳисобида чекланган нормативнинг жорий этилишини бекор қилиш назарда тутилади.

2017 йил
30 июнь




Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ўқитувчиларнинг талабаларга нисбати бўйича жорий этилаётган нормативларга, иш берувчи билан (соатларни ҳажмларда ҳисобламасдан, ишларнинг турлари бўйича) шартномалар асосида ўқитувчининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий, маънавий-маърифий иш ҳажмини белгилаш тартибига мувофиқ ўқитувчиларнинг юкламалар, ўқув юкламалари ҳажмини ҳисоблашнинг тахминий вақт нормаларини белгилаш.

2017/2018
ўқув йилидан

13.

Магистратуранинг давлат таълим стандартлари ва намунавий ўқув режасининг янги таркибини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш: дарс блокларининг ҳажмлари ва уларни тайинлашни оптималлаштириш, магистрларни илмий ва профессионал жиҳатдан тайёрлашга нисбатан қўйилаётган талабларга ўқув режаларини ўз вақтида мослаштириш учун уларнинг мослашувчанлигини таъминлаш, магистратурада ўқув-таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларини ташкил этишнинг илғор хорижий тажрибасини татбиқ этиш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига, шу жумладан «Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар»га ўзгартишлар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритиш, намунавий ўқув режаси таркибида қуйидагиларни назарда тутиш:
мутахассислик дарслари бўйича юклама ҳажмини ошириш;
илмий амалиёт (стажировка)ни жорий этиш;
илмий тадқиқотлар, лаборатория изланишлари, илмий ахборотни тизимли таҳлил қилиш ва умумлаштириш, инновацион фаолият олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашувчи янги предметларни киритиш;
етакчи мутахассислар ва олимларнинг ўқув курслари, шу жумладан муаммоларга оид маърузалари ва муаллифлик курсларининг янги дарсларни жорий этиш.

2017 йил
30 июль




Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

14.

Магистратуранинг таълим-илмий жараёнини замонавий ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлаш.

1. Жаҳондаги етакчи университетларда магистрлар тайёрлаш дастурларида фойдаланиладиган замонавий базавий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини мутахассисликлар кесимида шакллантириш.
2. Миллий кутубхона фондларига ўқув ва илмий адабиётларни сотиб олиш.

2018 йил
30 июнь
2018 йил
30 декабрь

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, А. Навоий номидаги миллий кутубхона, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вавзирлиги

3. Хорижий адабиётлар асосида ўқув-услубий, илмий-техник ахборот материаллари тайёрланишини ташкиллаштириш.

2018 — 2021 йиллар

4. Янги ўқув ва илмий адабиётларни, ўқув-услубий комплексларни магистратуранинг ўқув жараёнига босқичма-босқич татбиқ этиш ва мослаштириш.

2019 — 2021 йиллар

15.

Магистрлар тайёрлаш бўйича ОТМлар рўйхатини белгилаш, асосан базавий ОТМлар жумласидан бўлган мавжуд илмий-педагогик салоҳият ва моддий-техник базаси билан боғлиқ ҳолда магистратурага қабул қилиш квоталарини шакллантириш.

1. ОТМларда магистрларни, шу жумладан мақсадли тартибда тайёрлаш параметрлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ҳар йили белгиланган муддатларда




Иқтисодиёт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

Минтақавий ОТМларнинг илмий-педагогик кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларига мувофиқ улардаги илмий-педагогик ишлар учун магистрларни мақсадли (манзилли) тайёрлаш амалиётини жорий этиш.

16.

Дипломнинг ахборот бериш имкониятини ошириш ва уни чет эл амалиётида қўлланиладиган намуналарга мувофиқлаштириш мақсадида бакалавр ва магистрнинг дипломлари давлат намунаси нусхаларини, уларнинг иловалари (вкладишлари)ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш унда олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ва улар вкладишларининг намуналарини тасдиқлаш, олий таълим тўғрисидаги дипломларни тайёрлаш, сақлаш ва топшириш тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

2018 йил
30 январь

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

17.

Ўқув режаларига мувофиқ ОТМ талабаларининг малакавий амалиётларини ташкил этиш ва таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Ўқув режаларига мувофиқ ОТМ талабаларининг барча турдаги малакавий амалиётларини ташкиллаштириш, моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини регламентга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
30 май

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

18.

Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети фаолиятини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» ва «Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университетининг базавий ОТМ сифатида ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ҳамда амалга киритиш, академик гуруҳларни шакллантириш, ўқув юкламаларининг турлари бўйича вақт нормаларини белгилаш, ОТМларнинг профессор-ўқитувчиларини рағбатлантиришборасидаги ваколатларини кенгайтириш;
юқори малакали маҳаллий ва хорижий профессор ва ўқитувчиларни кенг жалб этиш, алоҳида қобилиятларини намоён этаётган талабаларни мазкур ОТМларга кўчириб ўтказиш;
самарали ўқув, педагогик, илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш учун замонавий ижтимоий-маиший шароитларни яратиш;
энг яхши тайёргарлик кўрган ва истиқболли талабаларни тадқиқотчи катта илмий ходимлар институтигача ва кейинчалик улар томонидан докторлик диссертацияларини ёқлашгача аниқ мақсадга йўналтириш;
талабаларни рағбатлантиришнинг янги шаклларини, жумладан ўқишда, илмий тадқиқотларда юқори натижаларга эришганликлари учун талабаларга олий ўқув юртларининг ном берилган стипендияларини тайинлаш орқали жорий этиш ва апробациядан ўтказиш;
етакчи хорижий илмий-таълим муассасаларининг илмий ахборот-ресурс марказларига уланишнинг кенг имкониятларига эга бўлган ривожланган замонавий инфратузилманинг мавжудлиги.

30 декабрь 2018 йил

Давлат бюд�ети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, ОАК, Фанлар академияси

IV. Янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва уларни олий таълим муассасалари тизимига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш

19.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази ҳузурида ОТМлар учун ўқув, ўқув-услубий адабиётларни нашр этишга тайёрлаш бўлинмаларини ташкил этиш.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказининг янгиланган тузилмасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, унда қуйидагиларни кўзда тутиш:
ОТМлар учун ўқув ва ўқув-услубий адабиётларни нашр этишга тайёрлаш ташкилотининг вазифалари, ОТМларни ўқув адабиёти билан таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик қилиш;
Марказ раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассиси, етакчи мутахассисининг лавозим маошларини қайта кўриб чиқиш.

2017 йил
30 ноябрь

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

20.

Республика ОТМларини таъминлаш учун адабиётлар рўйхатини шакллантириш, сотиб олиш, нашр этиш (қаттиқ муқовада ва электрон форматда) ҳуқуқ эгалари билан келишиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Республика ОТМларини таъминлаш учун хорижий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, сотиб олиш, нашр этиш (қаттиқ муқовада ва электрон форматда) ҳуқуқ эгалари билан келишиш ва тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
хорижий ОТМларнинг ўқув жараёнида фойдаланиладиган адабиётдан фойдаланишни ўрганиш, зарур адабиётлар рўйхатини белгилашни ташкиллаштириш тартиби;
хорижий адабиётнинг ўқув-тадқиқот дастурлари доирасида қўлланишга тавсия этилаётган рўйхатни тасдиқлаш тартиб-таомили;
адабиётдан нотижорий мақсадда фойдаланиш учун муаллифлик ҳуқуқлари масалаларини муаллифлар ва нашриётлар билан келишиб олиш механизмлари;
ўқув-услубий қўлланмалар яратиш, ОТМ ўқув жараёнини адабиётлар билан таъминлаш мақсадида хорижий адабиёт материалларини таржима ва таҳрир қилишни ташкиллаштириш, молиялаштириш тартиби.

2017 йил
30 ноябрь




Олий таълим вазирлиги, А.Навоий номидаги Миллий кутубхона,
Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вавзирлиги, «Ўзсаноатэкспорт», ЎзМАА, Молия вазирлиги

2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.

2017 йил
30 декабрь

21.

Олий таълим учун янги авлод ўқув адабиётини яратишга нисбатан талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Олий таълим учун янги авлод ўқув адабиётини яратишга нисбатан талабларни ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
ўқув адабиёти турларини таснифлаш ва уларнинг характеристикалари;
ўқув адабиётини яратиш тамойиллари ва механизмлари;
илғор хорижий адабиётлардан фойдаланиш;
электрон дарсликнинг мазмуни ва принциплари.

2017 йил
30 июль




Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2. Талабларни тасдиқлаш бўйича Олий таълим вазирлиги, ОТМларга эга бўлган вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2017 йил
30 август

22.

Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш ва уларни янгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. ОТМларни ўқув адабиёти билан таъминлаш ва уларни янгилаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил
30 июль




Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2. Низомни тасдиқлаш тўғрисида Олий таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2018 йил
30 август

23.

EBSCO, PROQUEST ва Россия давлат кутубхонасининг диссертациялар электрон кутубхонаси каби етакчи нашриётлар ва ахборот агрегаторлари маълумотлар базасининг илмий-таълим тизимларига ОТМлар ва илмий муассасаларнинг жамоавий обунасини кенгайтириш.

1. Ўқитувчилар ва талабаларни етакчи хорижий нашриётлар ва илмий таълим ахборот агрегаторларининг имкониятлари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида ОТМлар учун семинарлар ва вебинарлар ташкил этиш.

2017 йил
30 декабрь

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, А. Навоий номидаги Миллий кутубхона,
Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вавзирлиги, олий таълим муассасалари, А. Навоий номидаги Миллий кутубхона, А. Навоий номидаги Миллий кутубхона, Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий таълим вазирлиги

2. EBSCO, PROQUEST Россия давлат кутубхонасининг диссертациялар электрон кутубхонаси каби етакчи нашриётлар ва ахборот агрегаторлари билан шартномалар тузиш

2017 йил
30 март

3. Уланиш паролларини тақдим этиш ёки турғун IР-манзиллар орқали жаҳон илмий-таълим маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларига ОТМларнинг ўз вақтида уланишини таъминлаш тизимини татбиқ этиш.

2018 йил
30 май

24.

Журналлар рейтингини баҳолаш дастури билан республика илмий журналларининг Миллий маълумотлар ахборот базасини яратиш.

1. Республика илмий журналларининг маълумотлар ахборот базасини босқичма-босқич шакллантириш.

2018 йил
30 мартдан

Давлат бюджети маблағлари

А. Навоий номидаги Миллий кутубхона, ОАК, Олий таълим вазирлиги, Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вавзирлиги

2. Республиканинг илмий журналларини жойлаштириш учун миллий платформа фаолиятини ташкил этиш.

2018 йил
30 июнь

3. Илмий журналларни баҳолашнинг миллий платформаси (журнал импакт-фактори)ни яратиш масалаларини «Thomson Reuters» компанияси билан ишлаб чиқиш.

2018 йил
30 октябрь

V. Педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини чет элларда ўқитиш, юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни олий таълим муассасаларига кенг жалб қилиш

25.

Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш бўйича «Истеъдод» жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш;
хорижда педагог ва илмий ходимлар малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, ОТМ битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитишни ташкил этиш.

1. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш бўйича «Истеъдод» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини тайёрлаш, унда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш бўйича «Истеъдод» жамғармасининг янги ташкилий тузилмасини;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш бўйича «Истеъдод» жамғармаси Васийлик кенгашининг янги таркибини;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш бўйича «Истеъдод» жамғармаси тўғрисидаги янги таҳрирдаги Низомни;

2017 йил
1 июль

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлар маблағлари, «Истеъдод» жамғармасининг хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш шартномалари бўйича маблағлар

Олий таълим вазирлиги, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаси, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш учун улар орасидан номзодларни, PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш учун ОТМ битирувчиларини танлаб олиб, шунингдек, уларнинг кейинги касб фаолияти мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни;
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб педагог ва илмий кадрлар масаласини ошириш ва уларни стажировкадан ўтказиш, шунингдек, олий таълим муассасалари битирувчиларини етакчихорижий таълим ва илмий муассасаларда PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитишни ҳар йили ташкил этишнинг мақсадли дастурларини тасдиқлаш назарда тутилади.

26.

ОТМлар профессор-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини лавозимлар, илмий даражалар ва унвонларига кўра жиддий табақалаштирилган ҳолда ўқитувчиларни моддий рағбатлантиришнинг сифат жиҳатидан янги механизмини жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

2018 йил
30 январь

Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

27.

ОТМ профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини муттасил ошириб бориш тизимини амалиётга татбиқ этиш.

ОТМ профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини муттасил ошириб бориш тизимини амалиётга татбиқ этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш, уларда профессор-ўқитувчиларнинг мустақил ишлаш ва ўзларининг маҳоратларини ривожлантириш натижаларини, чет тилларини билиш ва ахборот коммуникация технологияларини эгаллаганлик даражасини, халқаро лойиҳалар, конференциялар, семинарлар ва бошқаларда иштирок этганлигини инобатга олган ҳолда педагог кадрларни рағбатлантириш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишнинг амалий механизмлари назарда тутилади.

2018 йил
1 сентябрь




Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

28.

Базавий олий таълим муассасалари ҳузурида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини янада такомиллаштириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:
ОТМларнинг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида педагог ходимларнинг қатъий белгиланган (камида 3 нафар) бўлиши белгилаб қўйилган ҳолда таълим технологиялари кафедрасини ташкил этиш ва халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш;
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари ходимларининг базавий маошларини қайта кўриб чиқиш;
ОТМлар раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари сифатини таъминлаш тизимини жорий этиш;
Марказларнинг тингловчилари учун республика ОТМлари, хорижий ўқув ва илмий марказларининг ахборот ресурсларидан кенг фойдаланиш шароитларини яратиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш Марказларида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг таълим дастурлари учун замонавий ахборот технологиялари, дастурий воситаларини татбиқ этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув услубий материали ва ўқув адабиётларини муттасил янгилаб бориш учун шарт-шароитлар яратиш.

2017 йил
1 ноябрь

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

VI. Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш

29.

ОТМларнинг малакали кадрлар ниҳоятда етишмаётган йўналишлар бўйича ўқитувчилар таркибига бўлган талаб-эҳтиёжларига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш чораларини амалга ошириш.

1. Мутахассисликлар ва минтақалар кесимида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжлар прогнозини ишлаб чиқиш.
2. ОТМларнинг истиқболда илмий даражали ўқитувчиларга бўлган талаб-эҳтиёжларини қондириш учун базавий докторантурага ва базавий ОТМлар (ЎзМУ, ТДТУ ва бошқалар)нинг докторантурасигаҳар йилги мақсадли қабул квоталарини белгилаш.

2017 йил
30 октябрь




ФВТА, Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

30.

Режалаштирилаётган, бажарилаётган ва тугалланган амалий ҳамда инновацион лойиҳалар (лойиҳа натижасининг ҳамда уни татбиқ этиш бўйича таклифларнинг аниқ афзалликлари тавсифланган ҳолда), илм-фан ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида фан-техника ишланмаларига қайд этилган патентларни излашга бизнес томонидан берилган сўровномалар, шунингдек, бошқа зарур барча ахборотни ўзида жамлайдиган идоралараро веб-сайтни яратиш ва қўллаб-қувватлаш.

1. Фан ва технологиялар агентлиги, Интеллектуал мулк агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг қўшма интерактив веб-сайтини ишлаб чиқиш ва мазмунли қилиб тўлдириш.
2. Ушбу веб-сайтни доимо янгилаб туриш.

2017 йил
30 декабрь
доимий

Бажарувчиларнинг ўз маблағлари

ФВТА, Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Савдо-саноат палатаси

31.

АКТ ва ОАВларни кенг кўламда ишга солган ҳолда илмий-тадқиқот фаолиятини кенг оммалаштириш ва илмий-тадқиқот ишлари натижаларини иқтисодиётнинг реал секторига татбиқ этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Ватанимиз илм-фанининг ютуқлари, уни ривожлантириш тенденциялари ва йўналишлари, етакчи илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказлар, ОТМ лабораториялари ва олимлар, таклиф этилаётган ишланмалар, муваффақиятли татбиқ этилган амалиётлар ва ҳоказолар тўғрисида мунтазам телекўрсатувларни ташкил этиш.

2017 йилнинг III чорагидан бошлаб

Бажарувчиларнинг ўз маблағлари

МТРК, ФВТА, Фанлар академияси, Олий таълим вазирлиги, ОАК, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

32.

Ёшлар ўртасида илм-фанни оммалаштириш, ёш олимларнинг илмий-ижодий фаоллигини рағбатлантириш ва тақдирлаш, шунингдек, уларнинг илмий ишланмаларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида ҳар йили «Ёш олим» республика танловини ташкил этиш, ғолибларни қимматбаҳо совринлар билан мукофотлаш ва ОАВда кенг ёритиш.

1. Ҳар йилги «Ёш олим» республика танлови тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. «Ёш олим» танловини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритган ҳолда ўтказиш.

2017 йил
30 ноябрь
ҳар йили

Бажарувчиларнинг ўз маблағлари, ҳомийлар маблағлари

ФВТА, Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси

33.

Экспериментал тадқиқотлар ўтказиш, илмий изланишлар натижаларини чоп этиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида докторантлар, педагоглар, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Қуйидагилар бўйича норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш:
турли ташкилотларнинг лабораторияларида экспериментал тадқиқотларни ўтказиш учун докторантлар, педагоглар ва тадқиқотчиларга имкониятни таъминлаш;
экспериментал ва дала шароитидаги тадқиқотларни ўтказиш учун маблағлар ажратиш;
илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун илмий марказлар ва университетларга ижодий сафарга юбориш;
мақолалар, муаллифлик рефератлари ва монографияларни эълон қилиш харажатларини қоплаш учун маблағ ажратиш;
юқори технологиялар маркази, Ўзбекистон-Япония маркази ҳамда олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияларнинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича докторантлар, ОТМ магистрантлари, профессор-ўқитувчилари учун тегишли (бепул) шароитлар яратиш.

2018 йил
30 январь

Давлат бюджети маблағлари, Илмий-техникавий фаолиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, ФВТА, ОАК

34.

ОТМларнинг илмий-тадқи-қот фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш тузилма-сини такомиллаштириш.

Олий таълим вазирлиги ва олий таълим муассасаларида илмий фаолиятни бошқариш бўлинмаларининг тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

30 август
2017 йил

Давлат бюджети

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

35.

Олий ўқув юртлари ва академик илм-фан интеграциясини ривожлантириш.

1. Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш учун фанлар академияси олимларини ўқитувчи ва маслаҳатчи сифатида жалб этган ҳолда академик институтлар негизида магистр ва докторантларни ўқитишни ташкил қилиш, биргаликдаги илмий тадқиқот ишларининг йўналишларини белгилаш бўйича Идоралараро комиссияни ташкил қилиш.
2. Биргаликдаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва улар самарадорлигини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш.
3. Қўшма лойиҳаларни белгилаш ва шартномалар тузиш.

Доимий




Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси, ФВТА, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

36.

Олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг маҳаллий ва жаҳон илмий-техник ахборот маълумотлари базасига уланишини кенгайтириш.

1. Маҳаллий ва жаҳон илмий-техник ахборот маълумотлари базаси рўйхатини аниқлаш бўйича махсус комиссия тузиш.
2. Тегишли ташкилотлар билан илмий-техник ахборот маълумотлари базасидан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибда битим ва шартномалар тузиш.
3. ОТМлар маълумотлар базасини ресурсларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш.
4. Илмий ишлар сифатини ошириш, Ўзбекистон олий ўқув юртларининг олимлари томонидан ўтказилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида хорижий олимлар ва ташкилотларнинг хабардорлигини таъминлаш.

2018 — 2021 йиллар

Имтиёзли ва хорижий кредитлар, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим вазирлиги, А.Навоий номидаги Миллий кутубхона, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вавзирлиги, илмий-техникавий ахборотнинг ахборот тизимларига уланиш ускуналари ўрнатиладиган республика базавий олий ўқув юртлари

37.

Ҳар бир олий ўқув юрти томонидан узоқ муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли истиқболга мўлжалланган илмий-тадқиқотлар ва инновацион фаолият режаларини тайёрлаш.

1. Олий ўқув юртларининг олимлари томонидан олинган илмий тадқиқотларнинг натижалари маркетингини ўтказиш ҳамда фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш.
2. Тадқиқотларни йиллар бўйича ўтказиш ва уларнинг натижаларини татбиқ этиш борасидаги ташкилий ва техник тадбирларни ишлаб чиқиш.
3. Ўтказилаётган илмий-тадқиқотлар самарадорлиги мониторинги тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш.
4. Илмий тадқиқот лойиҳаларини назорат қилиш ва бошқаришни амалга ошириш.
5. Илмий тадқиқотлар ҳолатини ўз вақтида таҳлил қилиш, уларга тайёргарлик кўриш ва натижаларини татбиқ этиш жараёнида муаммоли вазиятларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш.

Доимий




Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, Фанлар академияси, ФВТА

VII. Олий таълимнинг маънавий-аҳлоқий мазмунини ошириш, Мустақиллик ғояларига, юксак маънавият ва инсонийликнинг миллий анъаналарига содиқлик руҳини талаба ёшларга чуқур сингдириш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий тафаккурни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бориш

38.

ОТМларда маънавий-аҳлоқий ишларни ва тарбиявий тадбирларни ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга қаратилган амалий чора-тадбирларни бажариш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи билан қуйидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
Олий таълим муассасаларида маънавий-аҳлоқий тарбияни ташкил этиш тўғрисидаги Намунавий низом;
Олий таълим муассасаларида Мураббийлар (кураторлар) кенгаши тўғрисидаги Низом;
Олий таълим муассасаларида умумий, гуруҳли ва якка тартибдаги маънавий-маърифий иш шаклларини ташкил этиш тўғрисидаги Намунавий низом;
Олий таълим муассасаларида «Маънавият хоналари»ни расмийлаштириш, жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Намунавий низом;
Олий таълим муассасаларининг талабалари иштирокида маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш тўғрисидаги Низом.

2017-2018 год




Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази

39.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чораларини амалга ошириш ҳамда маънавий-маърифий ишларни, ОТМларда маданий-оммавий тадбирларни мувофиқлаштириш ва ташкиллаштиришда унинг ролини кучайтириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича марказнинг тегишли моддий-техник базаси, мультимедиа студияси яратилишини, директорнинг, гуруҳ раҳбари ва методистнинг лавозим маошлари қайта кўриб чиқилишини назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2017 йил
30 декабрь

Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази

40.

Олий таълимнинг маънавий-аҳлоқий мазмунини такомиллаштиришга ва талаба ёшлар ўртасида тарбиявий тадбирларнинг натижадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

1. ОТМларда амалга ошириш доирасида қуйидагиларга йўналтирилган тадбирларнинг ташкилий шакллари, уларни мазмунан бойитиш, яққол ифодали расмийлаштириш, ташкилотлар ҳамда давлат бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
талаба ёшлар ўртасида Мустақиллик ғоясига содиқлик руҳини чуқур сингдириш, миллий ўзликни англаш, миллий анъаналарга содиқлик туйғуларини ривожлантириш, мафкуравий иммунитетни ва ғоявий чиниқишни мустаҳкамлаш;
талаба ёшларнинг онгига қарши ахборот таҳдидларининг олдини олиш, уларда ахборотдан, Интернетдан ва бошқа ахборот ресурсларидан тўғри фойдаланиш маданиятини шакллантириш;
маънавий-мааърифий ишлар ва тарбиявий тадбирларни ташкиллаштириш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш;
ОТМларда соғлом маънавий-аҳлоқий иқлимни (жамоада ўзаро ҳурмат, муомала маданияти ва ҳоказолар) яратиш ва сақлаб туриш;
ўқишдан бўш вақтларда ОТМ талабаларининг мазмунли дам олишини ташкил этиш, уларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш;
талаба ёшларда китобларга ҳурмат ва муҳаббат, ўқиш маданияти ҳис-туйғуларини ривожлантириш;
ОТМларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда барча манфаатдор томонлар, шу жумладан ота-оналар, мураббийлар, ўзини-ўзи бошқариш органларининг самарали ўзаро ҳамкорлиги ва ижтимоий шериклиги;
талабалар ўртасида соғлом мусобақа муҳитини яратиш, жамиятда намунали талабаларнинг ютуқларини кенг тарғиб қилиш;
талабаларнинг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини ошириш.

2017-2018
йил




Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази

2. Услубий тавсияларга мувофиқ ОТМларда маънавий-аҳлоқий, тарбиявий ишларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш.

2017 — 2021 йиллар

41.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида олий таълим муассасалари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш тузилмасини такомиллаштириш.

1. Маънавий-маърифий ишлар бўйича факультет деканининг ўринбосари қўшимча лавозимини киритиш (1 штат бирлиги).
2. 500 нафаргача талаба бўлганда 2 та штат бирлиги, 3 минггача талаба бўлганда 3 та штат бирлиги ва 3 мингтага яна 500 нафар талаба кўпайганида қўшимча 0,5 штат бирлигидан лавозим белгиланган ҳолда ОТМларнинг Маънавият ва маърифат бўлимларининг штат жадвалларини қайта кўриб чиқиш.
3. Олий таълим вазирлигининг марказий аппаратида ўқув-таълим жараёнини социологик ва педагогик-психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўлимини ташкил этиш (3 та штат бирлиги).
4. Олий таълим вазирлиги Маънавий-аҳлоқий тарбия бошқармасини қўшимча 2 штат (1 нафар бош мутахассис, 1 нафар етакчи мутахассис) билан мустаҳкамлаб, уларнинг умумий сонини 5 штат бирлигигача етказиш.

2017/2018 ўқув йилидан

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

5. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида мунтазам социологик сўровномаларни ўтказиш учун ўқув-тарбия жараёнини социологик, педагогик-психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича ОТМларнинг Маънавият ва маърифат бўлимлари ҳузурида гуруҳлар ташкил этиш.

ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

LexUZ шарҳи

Download 333,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish