Kirish
Asosiy qism
I.Bob Ҳамкорлик педагогикаси технологияси, ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг афзалликлари
Ҳамкорлик педагогикаси технологияси
2. Ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг афзалликлари ва истиқболлари.
II.Bob Ҳамкорликда ўқитиш технологиялари кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш
3. Ҳамкорликда ўқитиш технологиялари
4. Кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш
Xulosa
Foydalanilgan adabiyotlar
Ўқитувчи билан таълим олувчи ҳамкорлигини ташкил этиш муаммоси барча даврларда ҳам ўта долзарб масалалардан бўлиб, мазкур ҳамкорликнинг назарий асослари педагогик синергетика доирасида тадқиқ этилмоқда. Педагогик синергетика, яъни ўқитувчи~ўқувчи ҳамкорлиги масаласи, айниқса, ўрта умумтаълимнинг бошланғич жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Бу таълим берувчи учун ҳам, таълим олувчи учун ҳам ўз фаолиятини мустақил тарзда ташкил этишга оид назарий ёндашувлардан бири бўлиб, мазкур назария ўқитувчи~ўқувчи ҳамкорлигини тўғри ташкил этиш ҳодисаси билан боғлиқ бўлган янги дунёқарашдир.
Синергетика (юнон. sunergeia−ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик) −тизимларнинг ўз-ўзини мустақил тарзда ташкил этиш назарияси, ўз-ўзини бошқариш, номунтазам ҳодисаларни ўрганиш, дунёвий ҳодисаларни янгича изоҳлаш, табиий ва ижтимоий-иқтисодий мураккаб тизимли жараёнларнинг табиатини билишга қаратилган илмий йўналиш, тафаккур усулидир.
Синергетика фанларнинг асосий методологик илмий йўналиши сифатида XX асрнинг 60-70-йилларида шаклланган. Педагогик синергетикани эса XXI асрда пайдо бўлган таълим-тарбия жараёни субъектлари ҳамкорлигини англашга кўмаклашадиган янгича назарий-амалий ёндашув сифатида талқин этиш ўринлидир.
Маълумки, XX асрнинг охири XXI асрнинг бошларига келиб, таълим жараёни субъектлари фаолиятига нисбатан янгича ёндашувлар вужудга келди. Бу ёндашувларнинг муштарак аҳамияти шундаки, шахслараро муносабатлар ўзаро ҳамкорлик жараёнида янги сифат кўрсаткичларига эга бўлади ва кутилган натижани беради. Педагогик ҳамкорлик таълим жараёни субъектлари фаолиятида янгича сифат ўзгаришларининг шаклланиши ва намоён бўлишига кўмаклашади. Педагогик ҳамкорликнинг муҳим жиҳати шундаки, у таълим жараёни субъектлари фаолиятини муайян тарзда уйғунлаштиришга хизмат қилади.
Ўрта Осиё мутафаккирлари ал-Бухорий, ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, ал-Форобий, ибн Сино, Абу Райҳон Беруний кабиларнинг илмий-назарий меросида ўқитувчилар ва таълим олувчилар орасидаги ҳамкорлик, дўстона муносабат масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган ва ижтимоий ҳамкорлик муаммосининг ижтимоий-психологик жиҳатлари ҳамкорликдаги фаолият кўриниши тарзида баён этилган ва илмий жиҳатдан маълум даражада асосланган. Бу борадаги изланишларнинг айримларида ҳамкорликдаги фаолиятни ишлаб чиқариш жараёнининг ижтимоий психологик жиҳати нуқтаи назаридан ўрганиш, яъни жамоадаги ижтимоий-психологик муаммоларни тадқиқ этишга урғу берилган. Демакки, биз тадқиқ учун танлаган муаммонинг айрим қирралар шарқнинг қомусий олимлари назаридан ҳам четда қолмаган. Педагогик ҳамкорлик масаласининг самарадорлик жиҳатини аждодлар тажрибаси ҳам кафолатлайди, десак муболаға бўлмас.
Том маънода, педагогик ҳамкорлик масаласи узоқ йиллардан буён дунё дидактлари ва педагогларини қизиқтириб келган. Жумладан, рус олими В.М.Мясишевнинг қарашларида, шахс – ўзаро ҳамкорлик ва бошқалар билан муносабатнинг маҳсули сифатида намоён бўлиши таъкидланган. Ўтган ХХ асрнинг 80-90-йилларида ижтимоий-психология, меҳнат ва бошқарув психологияси соҳаларида ҳамкорлик фаолиятини амалга оширадиган гуруҳли фаолият муаммосини ўрганишга қизиқиш бирмунча ўсди. Худди шу сабабли ҳам рус олими Б.Ф. Ломов индивидуал фаолият ўз-ўзидан бўлмайди, балки жамият фаолияти билан уйғунлашган ҳолда намоён бўлади, деб таъкидлаган эди.
Рус педагоги Б.Г.Ананьевнинг ҳамкорлик фаолиятининг муҳим омили ҳисобланган муомала маданиятига оид тадқиқотларида ўқитувчининг баҳолаш ва таҳлил қилиш, тарбиячилик имконияти, ўқувчиларнинг ақлий ва ахлоқий ривожланишлари учун муҳим манба эканлиги алоҳида таъкидланган. Рус педагоги А.В.Петровский шахслараро муносабатлар жамоадаги фаолиятдан келиб чиқишини ўрганган ҳолда, таълим жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлигини ташкил қилиш фақат уларнинг мулоқот, муомалага нисбатан эҳтиёжини қондириш воситаси эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг ҳам муҳим шарти эканлигини таъкидлайди.
Жаҳон дидактикаси ва педагогикасида шунингдек, ўзбек дидактикаси ва педагогикасидагогик ҳамкорлик муаммосига бағишланган бевосита ҳамда билвосита ишлар анчагина бўлишига қарамасдан «педагогик ҳамкорликнинг дидактик асослари», «педагогик ҳамкорлик жараёнини ташкил этишнинг замонавий технологияси», “педагогик ҳамкорликка асосланган ўқув жараёнининг самарадорлиги”, “педагогик ҳамкорликнинг таълим мақсади ва мазмунига ҳамоҳанглиги”, “таълимнинг муайян босқичларини педагогик ҳамкорлик асосида ташкил этиш методикаси”, “педагогик ҳамкорлик жараёнида ўқитувчи~ўқувчи муносабати” каби масалалар ечими тўла ҳал этилган эмас. Миллий истиқлол шарофати билан ўрта умумтаълим мактабларида янгиланган таълим ва таълим турлари, босқичлари мақсади мазкур муаммолар ечимини имкон қадар тезроқ ҳал этишни тақозо этмоқдаки, бизнинг ушбу илмий, илмий-амалий изланишларимиз ҳам шу эҳтиёждан келиб чиқмоқда.
Кузатишларимиз шуни кўрсатадики, педагогикага оид мавжуд дарсликлар ва илмий манбаларда «педагогик ҳамкорлик» тушунчаси бевосита муаммо сифатида етарлича асосланмаган. Ваҳоланки, педагогик ҳамкорлик ва унинг самарадорлиги муаммоси таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини субъект-субъект сифатида ташкил этиш моҳиятини акс эттирувчи назариялар нуқтаи назари доирасида ўта мураккаб, серқирра ва замонавий таълим доирасида тўла ҳал этилиши зарурий масалалардандир. Шунинг боисдан ҳам мактаб ўқитувчилари педагогик ҳамкорлик, унинг диалектик табиати, ўзига хос хусусиятлари, самарадорлиги, бундай ҳамкорликни ташкил этиш йўллари ҳақида етарлича билим ва тасаввурга эга эмаслар. Буларнинг барчаси мазкур ҳодисани ҳар томонлама тадқиқ этиш эҳтиёжи мавжудлигидан яна бир карра далолат беради. Биз юқоридаги фикрларимизни умумлаштириб, педагогик ҳамкорлик масаласининг чуқур ўрганилмаганлигининг асосий сабабларини қуйидагича умумлаштиришни жоиз деб билдик:
Do'stlaringiz bilan baham: |