Маъруза Қадимги Арабистон тарихига оид манба ва адабиётлар



Download 37,81 Kb.
bet4/5
Sana22.04.2022
Hajmi37,81 Kb.
#574489
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Мавзу

д)ғарб сайёҳлари ва шарқшунослари
Қадимги Арабистон тарихини замонавий усулда ўрганишни ғарб шарқшунослари бошлаб бердилар. XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX аср бошларида Европа музейлари махсус Шарқ экспонатлари билан тўлиб-тоша бошлаган бир пайтда у ерда Арабистон ярим оролидан бирорта экспонат йўқ эди. Ҳали Арабистонни кашф қилмоқ даркор эди. 1762-1763 йил даниялик сайёҳ К.Нибур европаликлар ичида биринчи бўлиб Арабистонга сафар қилди. У олимлар эътиборини муснад ёзувларига қаратди. 1810-1811 йилларда Россия империясининг фуқароси У.Зеетцен бир неча бор Яманга сафар қилган. Россияда бу сафарлар деярли из қолдирмаган бўлса-да, унинг Ғарбий Европага юборган кундаликлари асосида тўрт жилдли китоб ёзилди. Бемалол айтиш мумкинки, шундан сўнг Европада Арабистонга қизиқиш кучайиб кетди. Швейцариялик сайёҳ Л.Буркхард мусулмон кийимида Иброҳим б. Абдулло номи билан Ҳижозга борди. Ҳожилар сафида Макка ва Мадинани зиёрат қилиб, бу ҳақда китоб ёзди. Инглиз офицери Ж.Велстед Жанубий Арабистонга сафар қилиб, 640 ҳимёрий (525 милодий) йили ёзилган муснад ёзувидан нусха кўчирди.
Арабистонни кашф қилувчилар орасида деярли барча касб эгаларини учратиш мумкин эди. Француз аптекачиси Т. Арно 1843 йили Яманни зиёрат қилиб, ўз касби орқасида кўп қабила шайхлари ва йирик арбоблар билан яқин муносабатда бўлишга эришди. Бундан фойдаланиб, у Яманнинг ички районлари, жумладан Жауф ва Марибда анча муддат истиқомат қилди. Арно жами 56 ёзувдан нусха кўчирди.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Арабистонни ўрганишга бевосита шарқшунос олимлар киришдилар. Кўп ўтмай Жанубий Арабистон ёзувлари бир хил хатда ёзилган бўлса-да, (бу хат арабча муснад номини олгани бир неча бор қайд қилинди) улар маин, саба, қатабон, ҳадрамавт сингари ҳар хил лаҳжаларда эканлиги маълум бўлди.
Асли яҳудий, француз қўлёзмалар ва нафис санъат Академиясининг аъзоси Жозеф Халеви ҳақида алоҳида тўхтаб ўтиш керак. У тиланчи-гадой қиёфасида Яманга кириб, мамлакатнинг деярли ҳамма ерларини кезди. Ватанига қайтаркан, Халеви ўзи билан 686 нақшинкор ёзувдан нусха олиб кетди. 1872-74 йиллари бу олим «Осиё» журналида сафар хотиралари билан бир қаторда мазкур ёзувларнинг таржимаси ва шарҳларини бир неча туркумда нашр қилди. Австриялик олим Э.Глазер Халевидан ҳам ўтиб кетди. У тўрт марта (1882-84; 1885-86; 1887-88; 1892 йиллар) Яман ва Ҳадрамавтнинг турли ерларига сафар қилди, Мариб, Сирвоҳ харобалари орасидан юзлаб ёзувларни топди. Э.Глазер ёзувлардан кўчирмалар олишда ҳали ҳеч ким қўлламаган янги усуллар - нурга таъсирчан қоғоз ва гипс қолипларидан фойдаланди. Маҳаллий аҳолидан бир неча кишига бу усулларни ўргатиб, уларни хизматга ёллади. Бу буюк олим келтирган Арабистон ёзувлари Вена Миллий музейининг махсус бўлимида сақланади. Халеви ва Глазер тўплаган ёзувлар тўла нашр қилинган. Улар фанда CIH ва RES шартли белгиларини олди. RES нашри кейин топилган ёзувлар ҳисобига ҳозиргача давом этиб келмоқда.
Бир қатор европалик шарқшунослар Марказий ва Шимолий Арабистонни зиёрат қилганлар. Жумладан, Г.Воллин 1845 йил Наждга қилган сафари ҳақида китоб ёзган, машҳур голландиялик шарқшунос Снук Хюргронье 1885-86 йиллар Ҳижозда бўлиб, у ердаги ҳаёт ва ҳаж маросимлари ҳақида китоблар ёзди. Машҳур Нажд тезчопар отларига ишқивоз бўлган аёл Анна Блант 1897 йили Шимолий Арабистондан то Наджгача кезиб, 1883 йили Лондонда бу сафари ҳақида 2 жилдли китобини чоп қилди. Инглиз сайёҳи Ч.Лоти Шимолий Арабистон саҳролари, бадавийларнинг ижтимоий ҳаёти, одатлари билан қизиқди. Унинг инглиз тилида 1888 йили чоп қилинган 2 жилдли китоби бошқа Европа тилларига ҳам таржима қилинган.
Сайёҳ ва олимларнинг Арабистонга қилган сафарлари шунчаки сайр бўлмагани, кўпинча уларнинг ҳаётлари қил устида турганини унутмаслик керак. Сэр Ричард Бартон мусулмон кийимида Абдулло исми билан Макка ва Мадинага зиёрат қилиб, бу ҳақда икки жилдли китоб қолдирди. Немис сайёҳи Х.Фон Малтзен эса Мағрибда бирмунча муддат яшаб, маҳаллий лаҳжани ўргангач, мағрибий кийимда Маккага йўл олди ва сафар хотираларини китоб қилиб ёзди. Асли чехославакиялик сайёҳ Алойс Мусил Шимолий Арабистон, Ҳижоз ва ўрта Евфратни кезиб, 1926-30 йилларда Нью-Йоркда фактларга бой тарихий очерклардан иборат олтита китоб чиқарди. Арабистон ярим оролига бағишланган кўплаб китобларнинг муаллифи Б.Томас 1929 йил февралида тарихда биринчи марта Рубъ ал-Холи саҳросини кесиб ўтди. Инглиз арабшуноси Ж.Филбининг хатарли саргузаштлари бундан қолишмайди. У ислом динини қабул қилиб, ўзига Ҳож Абдулло Филби деб ном олди. Мамлакатни ўрганиш учун биронта европалик олим Филбидек имкониятга эга бўлмаган. У Саудия Арабистони мамлакатининг қироли Абдул Азизнинг мулозимлари сафидан ўрин олганди. Филбининг ярим аср бурун Арабистон ҳақида ёзган китоблари бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ.
XX аср ўрталаригача Арабистонга сайёҳ ва шарқшунослар одатда якка-якка келган бўлса, 50-йиллардан кейин бу ерга илмий-тадқиқот гуруҳлари кела бошлади. 1950-52 йиллари қадимги Яман бўйича йирик мутахассислар В.Филипс, В.Олбрайт ва бошқалардан иборат гуруҳ «Инсонни ўрганиш Америка муассаси» номи билан Адан ва Шимолий Яманда археологик ишлар олиб борди. 1960 йилдан бошлаб шу группа Оманда археологик қазишлар билан шуғулланди. 1962 йили бошқа Америка шарқшунослари гуруҳи Саудия Арабистонида иш олиб борди. Улар мамлакатнинг бир қанча районларини зиёрат қилиб, қадимги сопол идишлардан намуналар, самудий ва наботий ёзувларидан суратлар олдики, уларнинг ичида энг қимматлиси Тейма шаҳридан жануброқда Ғунайли тоғидан топилган ёзувлардир. Бундан ташқари тошга ўйилган араб худоларининг суратлари ҳам топилди.
Шуни айтиш керакки, тадқиқотлар кенгайган сари қадимги Арабистон тарихи ҳақидаги китобларнинг савияси орта борди. Баъзи китоблар ёзилганига бир аср ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, ўз қийматини йўқотгани йўқ. Шулар жумласига Кусан де Персевалнинг «Арабларнинг исломга қадар тарихи», Леоне Каэтанининг «Ислом солномалари» китобидаги қадимги Арабистонга бағишланган муқаддима, Д.О’лерининг «Муҳаммаддан олдинги Арабистон» китобларини киритиш мумкин. Баъзи шарқшунослар қадимги Арабистоннинг муайян районига бағишланган асарлар ёздилар. Бу ўринда Р.Дюссонинг «Исломдан олдинги Шом араблари», Т.Нёлдекенинг «Сосонийлар даврида форслар ва араблар», «Ғассоний амирлари», Ротштейннинг «Ҳирадаги лахмийлар сулоласи» деб номланган китобларини эслатиш мумкин. Исломга қадар араблардаги диний ҳолатга бағишланган тадқиқотлар ҳам яратилди. Уларнинг ичида энг муҳими Ю.Вельхаузеннинг «Араб кўпхудолилигининг қолдиқлари» китобидир.
Қадимги Арабистон тарихини ўрганишда қадимги тилларни билган тилшунос олимлар жуда катта ҳисса қўшдилар. Ф.Гоммель, Н.Родоканакис, Фон Виссман, К.Бистон, Ж.Рикманс, А.Грохман, В.Олбрайт, А.Жамм, М.Хёфнер, Ж.Пиреннлар қадимги маин, саба ва ҳадрамавт тилларида топилган эпиграфик ёзувларнинг аксариятини ўқидилар. Шу туфайли қадимги Яман давлатлари ҳокимларининг исмлари, ҳокимлик қилган йиллари ҳақида талайгина маълумотлар тўпланди. Ички Арабистонга қилинган юришлар, христианлар билан курашлар, Мариб йўғонининг таъмирланиши ҳақидаги муснад ёзувларининг бошқа манбалар билан қиёслаш имконияти пайдо бўлди ва бунинг натижасида жанубий Арабистон ёзувлари аниқ ва ишончли манба эканлиги яна бир бор тасдиқланди.

Download 37,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish