12
Ҳозирги вақтдаги меҳнат ресурслари юқори малакага эга бўлишлари,
замонавий асбоб-ускуналарда ишлаш кўникмаларига эга бўлишлари
талаб
этилади. Шу билан биргаликда улар юқори меҳнат унумдорлигига эришиш
билан биргаликда, меҳнат сифатини ошириб боришлари, рақобатбардошли
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўя оладиган бўлишлари,
рақобатбардош хизматларни кўрсата билишлари лозим. Акс холда, улар
томонидан тамалга оширилган ишларнинг
сифати пасаяди ва ишлаб
чиқарилган
маҳсулотларни
ва
кўрсатилаѐтган
хизматларнинг
истеъмолчилари камайиб кетиши муқаррар. Улардаги меҳнат кўникмалари
билан бир қаторда назарий билимлар ҳам тобора кўпроқ рол ўйнай
бошлайди. Фан-техника тараққиѐти натижасида ишлаб чиқаришдаги
ходимлар касблари ва ихтисослари тобора мураккаблашиб боради. Улар
турли русумдаги дастгохларда ишлар кўникмаларига эга бўлишлари, ахборот
технологияларини яхши билишлари ва ишлаб чиқаришда улардан
фойдаланишлари лозим. Шундагина меҳнат ресурслари самарали ишлай
бошлайди.
Меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларини ўрганишда
иқтисодиѐтни модернизациялаш даври ҳусусиятларини ҳам ҳисобга олиш
лозимдир. Иқтисодиѐтни модернизациялаш шунчаки гап эмас. У мамлакат
иқтисодиѐтини тубдан янгилаш, унинг барча соҳаларида ўзгартиришлар
киритиш ва бунинг натижасида иқтисодиѐт
комплексининг самарали
ишлашини амалга оширишдир. Бу мураккаб бўлган вазифани бажариш учун
меҳнат ресурсларидан самарали равишда фойдаланиш лозим. Меҳнат
ресурсларидан самарали фойдаланиш учун эса, авваламбор уларни
бошқариш зарур. Меҳнат ресурсларини бошқаришда, асосан улардан
мақсадга мувофиқ фойдаланиш, уларни техника ва технология,
моддий хом
ашѐ ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш, меҳнат ресурсларининг
малакаларини ошириш каби ишларни амалга оширилади. Меҳнат
ресурсларини бошқариш орқали уларга нисбатан таъсир кўрсатилади.
Натижада, меҳнат ресурсларининг унумдорлиги ортиб боради ва ялпи ички
маҳсулотга қўшадиган ҳиссалари ортиб боради.
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулот
ѐки кўрсатилган хизмат рақобатбардошлилигини оширишнинг асосий
йўлларидан бири – меҳнат ресурсларини ташкил
этиш ва самарали тарзда
бошқаришдир. Меҳнат ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш
асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, меҳнат унумдорлигини
ўстириш кундан-кунга катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш жараѐни биринчи навбатда меҳнат
жараѐнидан иборатдир. Меҳнат жараѐни меҳнат ресурсларининг меҳнатини,
меҳнат буюмини ва меҳнат воситаларини ўз ичига олади. Меҳнат –
кишиларнинг маълум бир мақсадга қаратилган онгли фаолияти бўлиб, бу
фаолият натижасида улар табиатдаги мавжуд нарсаларни ўзгартириш, ўз
эҳтиѐжларига мослаштириш орқали моддий неъматлар ва маданий бойликлар
яратадилар. Меҳнатнинг шу тариқа ифода топган табиати ҳар қандай
кишилик жамиятида ҳам ишлаб чиқаришнинг асосий шарти бўлиб
қолаверади. Чунки, меҳнатсиз моддий неъматлар яратилиши, ишлаб чиқариш
ѐки хизмат кўрсатиш жараѐнининг бўлиши мумкин эмас.
13
Меҳнат ресурсларининг меҳнати йўналтирилган табиатдаги барча
нарсалар меҳнат буюми деб аталади. Кишилар ўз меҳнати буюмларига
қандай воситалар билан таъсир кўрсатсалар, ана шунга меҳнат
воситаси
дейилади. Меҳнат воситалари орасида меҳнат қуроллари муҳим рол ўйнайди.
Меҳнат буюмлари билан меҳнат воситалари биргаликда ишлаб чиқариш
воситаларини ташкил этади. Аммо, ишлаб чиқариш воситалари ҳар қанча
замонавий, ривожланган, такомиллашган бўлсада, ҳатто жахон андозалари
талабларига тўла жавоб берсада, ўз ҳолича ҳаракатга келмайди. Улар фақат
ишчи кучи, яъни инсоннинг меҳнат қобилияти билан бирлашгандан
кейингина ҳаракатга келади, меҳнат жараѐни амалга ошади,
моддий
неъматлар ишлаб чиқарилади ѐки маълум хизматлар кўрсатилади. Демак,
меҳнат жараѐни, яъни моддий неъматлар ишлаб чиқариш ѐки хизматлар
кўрсатиш жараѐнида меҳнат ресурсларининг бевосита меҳнати муҳим
аҳамиятга
эга.
Меҳнат
ресурсларидан
самарали
фойдаланишга
йўналтирилган бошқариш, ташкил этиш ва режалаштириш мамлакатимизда
амалга оширилаѐтган иқтисодиѐтни модернизациялаш, ишлаб чиқаришни
техник ва технологик янгилаш шароитида янада муҳим аҳамият касб
этмоқда
.
Do'stlaringiz bilan baham: