Мавзу: XVIII аср оxири XIX аср 70 йилларида Ироқ режа I боб. Ироқ Усмонийлар империяси таркибида



Download 47,92 Kb.
bet3/6
Sana27.11.2022
Hajmi47,92 Kb.
#873743
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Inoyatova Mohinur Мавзу XVIII аср оxири XIX аср 70 йилларида Ироқ

1.3 Ички сиёсий ҳолат.
Ироқдаги сиёсий ҳолатга жиддий таъсир кўрсатадиган омил Усмонийлар империяси ва Эрон ўртасида вақти-вақти билан чиқиб турадиган зиддият эди.
Эрон 1555 йили Ироқ устидан турклар ҳукмронлигини расман тан олган бўлса-да, XVII асрда ўз даъволарини янгидан бошладилар. Сафавийлар туркларга қарши ҳарбий юриш бошлаб, 1632 йили Бағдод, Мосул ва Шаҳризорни босиб олдилар, 1624, 1625 йилла-ри эса икки марта Басрани эгаллашга ҳаракат қилиб кўрдилар. Бу ҳаракатлар муваффақиясиз якунлан.
Усмонийлар 1638 йили Бағдодни қайтариб олгандан сўнг 1639 йили Туркия билан Эрон ўртасида тинчлик сулҳи имзоланди ва унда Ироқнинг Усмонийлар империяси таркибига қайтганлиги яна бир марта таъкидланди.
Шундан сўнг Усмонийлар бутун эътиборини Ироқдаги ички барқарорликни таъминлашга қаратди. Чунки Сафавийлар билан зиддият кучайган йиллари Ироқда мустақиллик учун ҳаракатлар ҳам жонланиб қолган эди. Масалан, 1616 йил Басрада Сияблар сулоласи кучайиб, 40 минг пиастрга 8Басра эйалетининг бейларбейлигини со-тиб олиб, шу сулола вакиллари 1661 йилгача Басрани бошқаришди. Улар эрон-турк урушлари пайтида ўз ҳукмронликларини мустаҳ-камлаш учун ҳатто португалларга ҳам мурожаат қилишган.
Жанубий Ироқда бадавий қабилаларининг қўзғолонлари доимий ҳол бўлиб қолди. Фақат 1699 йили Карловица тинчлик сулҳи им-золангандан сўнг Усмонийлар Ироққа иккита экспедиция юбориб, 1701 йили Басрадаги қўзғолонни, кейинчалик эса Ироқ жанубидаги ғалаёнларни ҳам бостиришга муваффақ бўлдилар.
XVIII асрдан бошлаб Усмонийлар империясининг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан сусайганлиги, Европада бир қатор мағлубиятларга учраганлиги сабабли араб мамлакатларидаги аҳвол ҳам туб-дан ўзгарди. Энди туркларга қарши мухолифат кучайиб, баъзи ҳолларда очиқ қаршилик кўрсатиш йўлига ўта бошлади. Усмоний-лар бошқариш принциплари ва тизимининг асосларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.
1704 йили султон Аҳмад II (1703 –1730) Бағдод пошоси қилиб албан қавмидан чиққан, Истамбулда яхши таълим олган Аюб Ҳасан пошони тайинлади. Шу даврдан бошлаб Ироқни бошқариш сиёсий тизимининг характери ўзгарди. Бу ўзгариш шунда намоён бўлдики, маҳаллий пошоларни марказий ҳукумат томонидан тай-инлашга барҳам берилди. Аюб Ҳасан пошонинг ўзи Бағдодни 20 йил бошқарди ва амалда ўз сулоласига асос солди. Бу хусусда Рос-сиянинг Бағдоддаги консули А. Адамов шундай ёзади: «... Ҳасан пошонинг Бағдодда пайдо бўлиши билан Туркия таркибида бўлган Ироқ тарихининг иккинчи босқичи бошланди. Бағдод пошоси ўз қўл остига шимолий ва жанубий Ироқни, шунингдек, бутун Месо-потамияни ва Жанубий Курдистонни бирлаштириб, Истамбулдан деярли мустақил равишда бу ерларнинг тақдирини ҳал қилувчига айланди».9 Бундан ташқари Ҳасан пошо ва унинг вориси – ўғли Аҳмад пошо мамлуклар гвардиясини ташкил қилдилар ҳамда бу билан мамлуклар режимининг шаклланиши ва ривожланиши учун замин яратдилар. Кўпчилик ҳолларда мамлуклар сотиб олинган қуллар эмас, Грузия ва Кавказ ортининг бошқа мамлакатларидан қариндошлариникига келиб, ўз хоҳиши билан хизматга кирганлар эди. Тез орада мамлуклар фақат ҳарбий эмас, балки маъмурий эли-танинг ҳам асосини ташкил қилди.
Аюб Ҳасан пошо ўзининг маъмурий аппаратини шакллантир-ди. Унинг буйруғи билан махсус мактаб очилиб, унда қул болалар ўқитилди. Мактабни битиргандан сўнг улар ҳарбий ва маъмурий ла-возимларни эгаллайдилар.
1683 –1699 йиллари «Муқаддас лига»га қарши урушда Усмоний-лар мағлубиятга учраб, Европадаги бир қатор ерларидан ва улардан тушадиган солиқлардан ажралдилар, империянинг ички сиёсий ва иқтисодий аҳволи ёмонлашди. Эроннинг бостириб кириш хавфи ҳам сақланиб қолаётган эди. Шундай қийин ҳолатда Аюб Ҳасан по-шонинг Мосул, Басра ва Шаҳризор эйалетларини унга қўшиб бе-риш ҳақидаги таклифини Порта қабул қилишга мажбур бўлди. Бу жараён 1715 йили якунланди.
Энди Ироқдаги барча лавозимлар Бағдод ҳукмдори томонидан тайинланадиган бўлди. Бирлаштирилган эйалетлардан тушади-ган солиқлар ҳам Истамбулга эмас, Бағдод хазинасига тушарди ва унинг бир қисми Истамбулга жўнатилиб, қолган қисми Бағдод по-шоси ихтиёрига ўтарди.
Шундай қилиб, XVIII асрдан бошлаб Ироқ ўзининг яхши шак-лланган бошқарув тизимига, жанговар қуролли кучларига, катта ҳудудга ва етарли автономияга эга бўлиб, расмангина Усмонийлар империяси таркибига кирарди. Аюб Ҳасан пошо вафот этгандан сўнг ўғли Аҳмад 1724 –1734 ва 1736 –1747 йиллари ҳокимиятни бошқарди.
1749 йили Бағдод пошоси қилиб тайинланган Сулаймон пошо АбуЛейламамлукгвардияситаркибиданчиққанБағдоднингбирин-чи ҳукмдори эди. 1780 йили Бағдодда ҳокимиятга Буюк Сулаймон келади ва 1802 йилгача Ироқни бошқаради. Буюк Сулаймон дав-рида мамлукларнинг таъсири янада кучайди. Деярли барча асосий лавозимлар ва катта ерлар улар қўлида тўпланди. Буюк Сулаймон курдлар ва бадавийларнинг қўзғолонларини бостириб, мамлакат-да нисбатан барқарорликни таъминлади. Унинг даврида шаҳарлар кенгайиб, янги ҳимоя иншоотлари, аслаҳа омборлари, кўприклар ва бозорлар қурилди, масжидлар ва саройларни тиклаш ишлари олиб борилди.


Download 47,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish