Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Нусрат РАҲМАТ
ЗУЛМ
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида «Қишлоқ ҳақиқати» газетасининг вилоятлараро мухбири бўлиб ишлаганимда, анча-мунча 
доно, тадбиркор раисларни билардим. Жомбойлик раис уруш иштирокчиси бўлиб, фронт таассуротлари, концлагер азобларини 
сўзлаб беришни ёқтирарди.
Машъум «Ўзбеклар иши» билан кўп раислар, жумладан, жомбойлик биродарим ҳам қамоққа олинди. Шундай кунлардан 
бирида колхозга бориб, идора олдида тўпланган анчагина одамларни кўрдим. Партком уларнинг айримларига жиҳозланган юк 
машинасига чиқишига рухсат берарди. Билсам, бу одамлар Каттақўрғон қамоқхонасига, раис бобони кўргани, аниқроғи, унинг 
овозини эшитгани ва йўл-йўриқ, маслаҳат олгани жўнашаётган экан. 
Раис қамоқхонанинг пастки қавати – ертўласига ташланган бўлиб, у ердан чиққан вентиляция қувурига оғиз қўйган ҳолда, 
аҳвол сўрашар, маслаҳат олишар экан. Овоз ҳам зўрға эшитиларкан.
Парткомнинг ҳикоя қилишича, раис кеча пахтанинг аҳволи билан қизиқибди. «Сув йўқ, ғўза қовжираб кетяпти, дебди инженер. 
«Менга қара, лакалов бўлма, дебди раис, чашманинг сувини беркитиб, насос қўй! Халқнинг насибаси...»
Бир гал Жамила хола деган сут соғувчи сут соғувчи аҳвол сўрамоқчи бўлган экан, раис унинг гапини бўлиб: «Жамила эна, 
тўйингни қилдингми?» деб сўрабди. Опа бўкириб йиғлаб юборибди. Аммо қўрқа-писа гаплашаркан. Ҳар замон қоровул келиб, 
сўкиб, ҳайдаб ҳам юбораркан.
Партком, шу билан бирга, айрим кишиларнинг тапшириғини ҳам қоғозга туширарди. «Сутни райондан кўра шаҳарда анча қим
-
мат олаётган экан, раис боводан сўранг қани бу ёққа топшириш мумкинми?» «Мени терговчи қамайман, деяпти, раис бовадан 
сўранг, маслаҳат берсин...»
У киши қамоқдан чиққач, кўргани бордим. Бечора раис батамом бошқа одамга айланганди. Руҳи пажмурда, андак одамови, 
биров билан гаплашишга тоби йўқ.
«Эй домла, деди, концлагерда фашистлар ҳам бунча азоб бермаганди мени».
Кўп ўтмай унинг жанозасида иштирок этдим.
АДОЛАТСИЗЛИК
Бу шавқовар пойгани ўттиз йиллар муқаддам ТВда кўргандим.
Краснодар ўлкасида мамлакат отларининг катта пойгаси бўлаётганди ўшанда. Ҳашамдор ва салобатли ипподромни турфа дул
-
дулларнинг безовта кишнаши, минглаб томошабинларнинг қийқириғи тутиб кетганди.
Ниҳоят, чавандозлар отларни олд чизиққа сафлашди ва кўп ўтмай старт тўппончаси отилди. Ғалабага ташна чавандозлар юган
-
ларни бўшатиб юбордилар. Уфқларни кўзлаганча, оёқларига зўр бераётган жониворлар ортида енгилгина чанг кўтарилди.
Бир маҳал, кутилмаганда, чавандозлардан бири йиқилиб тушди. Унинг йўрғаси ҳам тўхтаб, орқага қайтди, соҳибини ҳидлаб 
кўрди, енгилгина кишнади. Аммо жонивор кутганидек, чавандоз ирғиб ўрнидан турмади ва эгарга сакраб минмади, аксинча 
оқсоқланиб чеккага чиқди. Дулдул ажабланиб бир олдинлаб кетаётган отларга, бир содиқ чавандозига кўз ташлади ва сўнг ҳеч 
иккиланмай, тўда ортидан ўқдек учиб кетди. Оломон унга ҳайрихоҳ бўлиб, бир овозда олқишлаб қолди. Ажабки, кўп ўтмай, 
жонивор тўдага етиб олди. Шундан кейингина шарҳловчи бу отнинг лақаби «Гир-кок» эканлигини эслатди. Демак, у ғиркўк, 
тахминладим ўзимча, балки ўзимизнинг отдир. Аммо илҳақ қолишимга қарамай, шарҳловчи унинг қайси республикага қарашли 
эканлигини айтмади.
Ғиркўк, энг аввало, Болтиқбўйи республикалари тулпорларидан ўзиб кетди. Маълумки, бу ўлкаларда, умуман, Оврупода 
пойгадан кўра, отларни тўсиқлардан сакратиш мусобақасини хуш кўришади. Чўл ва саҳроларда вояга етган отларгина бундай 
пойгаларда ғолиб келади. Шунинг учун ҳам туркман ва араб отлари жаҳон пойгаларида ҳамиша ғолиб келади.
Донғи кетган отлар бирин-кетин ортда қола бошлагач ва ипподром ягона овозда «Гир-кок», «Гир-кок» деб уни олқишлагач, 
шарҳловчи бу қорабайир зотли от эканлигини эълон қилди. Юрагим ҳаприқиб кетди. Мен унга Худодан зафту зафарлар тилай 
бошладим.
Тулпорлар ҳамон қуёшга қараб, бир маромда югуришар, уларнинг гавдаси чўзилиб, ерга қапишиб кетган, пастлар учаётган ло
-
чинларга ўхшаб кетарди. Эҳ, завқли, ҳаяжонли эди буларнинг бари! Ғиркўк рус отини ортда қолдириб, қозоқ, кавказ йўрғасига 
ҳам етиб олди. Анчайин илгарида эса машҳур араб чопқирларига монанд оёқлари, бўйни ингичка, туркман оти бор эди. Марра 
яқин қолгани учун чавандозлар юганларни силтай бошладилар. 
Улар ҳамон қуёшга қараб, учиб кетишарди. Минглаб томошабинлар ҳамовоз бўлиб ғиркўкни олқишлашар, унга омадлар тила
-
шарди.
Ғиркўк маррага қаҳрамон туркман ахалтикаси билан баб-баравар етиб келди. Аммо ҳакамлар жониворнинг ғалабасини инобатга 
олишмади. Маррага чавандозсиз келганлигини важ қилишди. Минглаб томошабинлар норози оҳангда гувиллаб қолишди.
ЁМОН БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙМИЗ
Ҳаётда ноқобил одамлар оз эмас. Қотиллар ва сотқинлар, гиёҳвандлар ва фоҳишалар, безорилар ва қаллоблар... Эҳ, улар кўп! 
Бу одамларнинг бирортаси ҳам ёмон бўлиб туғилмаган. Оилавий тарбиянинг қўпол нуқсонлари сабаб бўлиб, ана шундай нобоп 
йўлларга чалғиб кетишган улар. Биологик жиҳатдан кичик ҳарф билан ёзиладиган инсон сут эмизувчилар оиласидаги hoмo 
саpиенс турига мансуб бўлса ҳамки, катта ҳарф билан битиладиган Инсон – кўзларида нури мунаввар, қалбида эзгулик шамчи
-
роғи, ниятида устуворлик, сўзида эминлик бўлган олий зотдир!
Ота-она ўз фарзандларининг қилмишлари учун бутун жамият ва тарих олдида жавоб бериши кераклигини бир дақиқа бўлса ҳам 
ёддан чиқарманглар! Фарзандларнинг мурғак қалбларига зарифлик, закийлик ва шафқат уруғини кўпроқ сепинглар; уларни зук
-
ко тарбиячи, шоҳиста муаллимлар қўлига топширинглар, токи келажакда фақат ўз оиласигагина эмас, миллати, халқи, ватанига 
ҳам шарифликлар келтирсин!


ҲУҚУҚ ВА ТАЛАБ
Кишилар аксарият ҳолларда бошлиққа ишонадилар, эътиқод қўядилар, аммо амалдорлар қўл остидаги одамлардан шубҳаланиб 
юрадилар. Модомики дунё шунақа қурилган экан, бунга қарши бош кўтармоқ ножоиздир. Ҳамма замонлар, жамиятлар ва тузум
-
ларда ҳам шундай бўлиб келган: ҳокимлар, амирлар, ижроқўм раислари, саркотибларнинг, кўп ҳолларда идеаллари тузук бўлса 
ҳамки, ўзлари бошқа нарсаларга интилганлар; улар Қуръони Каримга ҳам хиёнат қилишдан тойишмаган.
Замонлар ўтган сари бўйсунувчи кишилар талабчан, ҳақгўй ва андак беандиша бўлиб боргани сингари, мансабдорлар ҳам 
чечан, маккор ва бешафқат бўлиб бораверганлар. Ҳар ҳолда раҳбар билан амалдорнинг фарқи йўқ эмас! Лекин инсоф билан 
айтганда, бизнинг замонда бошлиқ бўлиш унчалик жўн иш эмас. Асабларнинг доимий таранглигидан бўлса керак, уларнинг 
аксарияти пенсия ёшига этмай инфаркт, инсульт, қон босими сингари дардларга мубтало бўлишади. Баски шундай экан, жамият 
адолатли раҳбарларни қадрламоғи керак. Кимга кўп ҳуқуқ берилган бўлса, ундан шунча кўп талаб қилинишини унутишга 
ҳаққимиз йўқ! Бошлиққа итоат этмай, уни беписанд қилишни ғурур деб билмоқ хатодир!
ҒАРОЙИБ ЖОНИВОРЛАР
Чумолилар одамлардай йиғилишлар ўтказишмайди, уларда маҳаллий қўмита ҳам йўқ. Аммо метин интизом, ҳалол ва фидойи 
меҳнат бор. Бу жамоада дангасалар ва бадмастлар, ғийбатчилар ва лаганбардорлар, нигилистлар ва экстремистлар, хоинлар ва 
аблаҳлар йўқ. Меҳнат ҳамма учун биринчи зарурат, интизом ҳамма учун қонун!
Уларнинг бир-бирига, оилага ғамхўрлиги ҳақида ўнлаб илмий ва бадиий асарлар битиш мумкин. Масалан, оила аъзоларидан 
бирортаси яраланиб ёки хасталаниб қолгудай бўлса, галалашиб унга гиргиттон бўлишади. Жами жониворлардан фарқли ўлароқ, 
нобуд бўлган шерикларини чиқариб кўмишади. Бирор фалокат рўй берганда, масалан, инлари бузилганда ёки уни сув босганда, 
энг аввало, тухумлари, полапонлари, ярадорларини олиб қочишади.
Ваҳоланки улар – чумолилар!
ҚАРИЯ ВА АЛЛЕРГИЯ
Бир пайтлар аллергия касалига дучор бўлганман. Дард тутганда, кўзимга қум тўлгандай бўларди-ю, кейин тинимсиз ёш оқа
-
верарди. Одамлар орасида дафъатан ноқулай ҳолга тушардим. дўхтирлар алламаҳалгача нимадан аллергия бўлганимни айтиб 
бериша олмади: овқатдан, дарахтдан, либосдан деган тахминлар нотўғри бўлиб чиқди. 
Москвада бир таниқли аллерголог мен билан узоқ суҳбатлашиб, ҳамма ҳолатларни сўраб олгач, бунга қандайдир нохуш киши 
сабаб бўлаётганини айтди. Кўз ўнгимга лоп этиб бирга ишлайдиган чол келди. У қўшни хонада ишларди ва бизга ишга келиши 
арафасидаёқ дилозорлиги, инжиқлиги ҳақида латифанамо гаплар кўпайиб қолди. Аввалги идорасидаги ҳамхонаси салкам жин
-
ни бўлиб қолганини ҳам яширишмади.
Завқим тошганда қаттиқроқ кулиб юборадиган одатим бор эди. Бир куни баралла қаҳқаҳ отиб юборган эканман, эшик қия 
очилиб, чолнинг боши кўринди. У кўзойнаги устидан менга узоқ тикилиб турди. Бу сукунатда анча-мунча дашномлар бор эди. 
Иккинчи бор беихтиёр кулиб юборганимда, у очиқдан-очиқ заҳар сочди: «Окоси, тағин битта кулинг. Жа-а мазза қилдик-да!»
Фақат мен эмас, ишхонадагиларнинг кўпчилиги эҳтиёткор бўлиб, зириллаб қолишганди. Котиба қиз унинг эшигини андак 
қаттиқроқ ёпиб чиқиб кетган экан, масалани йиғилишга қўйди. «Эшигимни қаттиқ ёпгунча, башарамга тарсаки туширсаларинг 
бўларди», деди. 
Чол кўзгуга қараса, аввал ундаги доғни кўрарди. Заҳар бўлиш билан ғийбатчироқ ҳам эди. Суҳбатдоши эшикдан чиқиши 
биланоқ уни ёмонларди. Бир куни бу камчиликни ётиғи билан айтмоқчи бўлган эдим – жаҳлга минди. Ўрнидан туриб, қўлини 
кўксига қўйганича пичинг қила кетди: «Товба қилибмиз! Гумроҳлик биздан ўтибди!.. Вой, ман ярамас! Вой, мани падаримга ...»
Ўйлаб кўрсам, олтмишдан ошган даққи чолни тарбиялаш бориб турган хомхаёл экан. Тўғри, у ўз ишига пухта эди. Вазифасини 
обдон бажариб қўяр, гап-сўзга ўрин қолдирмас эди. Лекин йиғилишларда жилла танқид қилгудай бўлишса, бошини хам қилиб 
сасиб қўяр эди: «Ҳа, энди камина шу идоранинг боғлаб қўйилган ити».
Хуллас, кўзим ёшланишидан чўчиб, ундан қочиб юрадиган бўлдим. Аммо барибир йўлакда учратиб қолардим ва шашқатор 
ёшларимни тўхтата олмасдим. Бошқа ишга ўтишни мўлжаллаб юрганимда янги бошлиқ келиб қолди-ю, дуппа-дурустдан кек
-
саларнинг нафақага чиқишларини тавсия этиб қолди. Янги бошлиқ ҳалиги чол билан ишлаш қийинлигини биларди. Чолнинг 
касрига қолиб, бошқа отахонлар ҳам ариза ёзишга мажбур бўлдилар.
У кетди, аммо мендаги аллергия йўқолгани йўқ. Бу одамга, ҳатто олисроқдан нигоҳим тушса, телевизорда қиёфасини, газе
-
та-журналда суратини кўриб қолсам ҳам қорачиғимни дафъатан ёш қоплайди ва атрофимдагиларга буни изоҳлай олмай, хуноб 
бўламан. Одамларнинг кўзидан ёш оқизадиган даражада дилозор бўлмоқ бахстизликдир

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish