ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУХАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“Бошқарув тамойиллари ”
фанидан
“Бошқарув кадрларини таййорлаш”
мавзусидаги
Мустақил иши
Бажарди: Абдукаримова (Тулкунова) Муниса
Қабул қилди: Турсунова Мастура
Тошкент 2022
Режа:
Кириш
1.Бошқарув кадрлари касбий таййоргарлиги
Асосий қисм
Бошқарув кадрлари таййорлаш бўйича фармонлар
Бошқарув кадрлари таййорлаш бўйича низомлар
Кадрлар малакасини ошириш
Хулоса
Бошкарув тафаккури
Кириш
Ўзбекистон иқтисоди ривожланишининг хозирги боскичи универсал типга мансуб юкори малакали менежер ва мутахассисларнинг етишмаслиги, корхоналарнинг ходимларига куйиладиган талаблар ва кадрлар сиёсатининг узгариши батан таърифланади. “Кадрлар хамма нарсани хал килади” деган машхур шиор бозор июисодини эркинлаштириш ва жамиятни демократлаштириш шароитларида янгича ахамият касб этмокда.
Сунгга йилларда ходимларни бошкаришга оид кизикарли китобларҲозирги замон ижтимоий-иқтисодий шароитларида ишлаш учун бошқарув кадрларининг касбий тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб берадиган олий касб таълими дастурлари бўйича давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаралмоқда. Бунда:
тингловчиларда давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва «электрон ҳукумат» тизимлари соҳасида мустаҳкам билимларни, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усулларини, ташаббускорлик ва етакчилик хислатларини шакллантириш, шунингдек, тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ноодатий шароитларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;
давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларига бўлган жорий ҳамда истиқболдаги эҳтиёжларини мунтазам ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, ушбу асосда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш учун буюртмаларнинг йиллик аниқ мақсадли портфелини шакллантириш;
бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун потенциал номзодларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, битирувчиларнинг касбий ўсишини мунтазам мониторинг қилиб бориш;
ёшлар муаммоларининг мунтазам ўрганилишини, ўқув, ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилишини таъминлаш ва ёшларнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиш;
халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг, сиёсий партиялар аъзоларининг ўқитилишини ташкил этишга кўмаклашиш ва услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларини ўқитиш курсларини ташкил этиш;
давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда жамоат ташкилотларида кадрлар билан таъминланганлик ҳолати ва сифати бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш, уларнинг кадрлар захирасини шакллантириш, раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайинлаш, давлат ва жамият бошқарувининг кадрлар салоҳияти мониторингини ташкил этиш услубиятларини ишлаб чиқиш кабиларга эътибор қаратилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |