III. Қонуний вакилнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 5. Қонуний вакил қуйидаги ҳуқуқларага эга:
тарбияланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш;
ДМТТнинг устави билан танишиш;
ДМТТнинг турли тадбирларида фарзанди билан биргаликда иштирок этиш (байрам эрталиклари, кўриклар, кўнгилочар соатлар, машғулотлар ва х.к), мавсумий чеклов (карантин) ва ҳавфсизлик чоралари кучайтирилган даврдан ташқари;
ДМТТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
ДМТТ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ва унинг аъзоси бўлиб сайланиш;
ДМТТда тарбияланувчи таълим-тарбия бериш учун зарур шароитлар яратилишини ва унинг шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, болага сифатли таълим-тарбия беришни талаб қилиш;
ўзига қулай бўлган вақтда сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма билдирги асосида тарбияланувчини ДМТТдан олиб кетиш;
ДМТТ раҳбариятини 7 кун олдин ҳабардор қилган ҳолда шартномани муддатидан аввал бир тарафлама бекор қилиш;
қонуний вакил қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин;
6. Қонуний вакилнинг мажбуриятлари:
мазкур шартнома талабларига қатъий риоя қилиш;
ота-она тўловини ўз вақтида амалга ошириш;
ходимлар билан келишмовчиликлар юзага келганда тарбияланувчилар иштирокисиз зудлик билан ДМТТ раҳбарияти ва Кузатув кенгаши билан муаммони ҳал қилиш;
ДМТТга жойлаштириш учун тарбияланувчининг соғлиғи хақидаги тиббий ҳулоса ва қонуний вакил хақидаги маълумотларни (телефон рақамлари, яшаш ва иш жойи хақида маълумотномалар) тақдим этиш;
тарбияланувчи бетоб бўлганда, зудлик билан ДМТТ маъмурияти ва тиббиёт ходимига хабар бериш ва тарбияланувчи соғайганидан сўнг тиббий маълумотномани тақдим этиш;
тарбияланувчини ДМТТда сақлаш учун ота-оналар тўлови амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ДМТТга тақдим этиш;
тарбияланувчи ДМТТга вақтинча келмаган кунлари учун ДМТТ раҳбариятига ариза тақдим этиш;
ДМТТнинг барча ходимларига, бошқа тарбияланувчилар ва уларнинг қонуний вакилларига нисбатан хурмат билан муносабатда бўлиш;
тарбияланувчининг тўлақонли овқатланишини кузатиб бориш, уни ДМТТга тоза ва озода кийинган ҳолда олиб келиш;
тарбияланувчининг туғилган куни ва бошқа тадбирларини нишонлаш учун озиқ-овқат махсулотлари ва пишириқларни ДМТТга олиб кирилмаслик;
ДМТТ га тарбияланувчини хар қандай қимматбахо тақинчоқлар, уяли алоқа воситалари ва бошқа техника воситалари билан олиб келмаслик, ушбу ҳолларда ДМТТ маъмурияти уларнинг сақланишига жавобгар бўлмайди;
яшаш жойи ёки телефон рақамлари ўзгарган тақдирда ДМТТнинг тегишли гуруҳ тарбиячисига ва раҳбариятига бу хақида ҳабар бериш;
болани ДМТТдан олиб кетишни вояга етмаган ёки бегона шахсларга топширмаслик;
эрталаб болада кассалик ҳолатлари кузатилган тақдирда ДМТТга олиб бормаслик, болани шифокор кўригидан ўтказиш;
қонуний вакилнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари хам бўлиши мумкин.