Савол ва топшириқлар



Download 156,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi156,5 Kb.
#213333
Bog'liq
Akam


Савол ва топшириқлар:

1.Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати деганда нимани тушунасиз? Ижтимоий адолатни таъминлашда бу сиёсатнинг роли қандай?


2.Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг.
3.Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг. Турмуш даражасини қандай кўрсаткичлар характерлаб беради?
4.Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини санаб кўрсатинг ва уларга тушунтириш беринг.
5.Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишларига ўз фикрингизни билдиринг.
Жавоблар
1. Аҳоли даромадлари, уларнинг турлари ва манбалари. Даромадлар тенгсизлиги, улар даражасини аниқлаш.
Юқорида айтилганидек, бозор иқтисодиёти шароитидаги тақсимот қонунига мувофиқ иқтисодиёт субъектларининг даромади уларга қарашли ресурсларнинг миқдори ва самарали ишлатилишига қараб белгиланади. Бунга биноан олинган даромадлар ишлаб чиқариш омиллари даромадлари ёки бозор даромадлари ҳисобланади ва ҳар бир омил ўз эгасига алоҳида даромад келтиради. Ишчи кучи эгаси иш ҳақи, капитал эгаси фойда, кўчмас мулк эгаси рента, пул эгаси фоиз, акция эгаси дивидент шаклида даромад олади.
Тақсимот қонунига кўра, даромадлар эквивалент яъни баббаравар, тенгма-тенглик тамойилига асосланиши – ҳар бир субъект ўз қўлидаги ишлаб чиқариш омили ёрдамида товар ва хизматлар яратишга қўшган ҳиссасига қараб даромад олиши керак. Бундай даромадлар иқтисодиётда бозор даромадлари деб аталади. Бу асосий даромад тури бўлсада у ягона даромад эмас, ундан ташқари бозор тамойиллари эмас, балки инсонпарварлик қоидаларига асосланган нобозор даромадлари ҳам бўлади.
Бозор даромадлари олиниш усулига ва шаклланиш манбаларига кўра фарқланади. Ўз олиниш усулига кўра даромадлар меҳнатга асосланган ва меҳнатсиз топилган даромадларга бўлинади. Иш ҳақи, фойда каби даромадлар меҳнатга асосланган даромадлар, деб ҳисобланса, қўйилмалар учун фоиз, мерос каби даромадлар меҳнатсиз даромадлар жумласига киради.
Шаклланиш манбаларига кўра даромадлар иш ҳақи, мулкдан келган даромадларва ижтимоий тўловларга бўлинади. Мулкдан келган даромадлар сирасига фойда, рента, фоиз, дивидент даромадлари мансубдир. Ижтимоий тўловлар билан боғлиқ даромадлар пенсия, стипендия ва ҳоказолардан иборат.
Бозор иқтисодиётида иш ҳақи даромаднинг асосий қисми, аммо ягона даромад эмас. Ривожланган бозор мамлакатларида у ахоли жами даромадларининг 2/3 қисмини ташкил этади. Иш ҳақи миқдорининг кўп ёки оз бўлиши одатда, меҳнат бозоридаги иш кучига талаб ва иш кучи таклифининг нисбатига, меҳнатнинг унумдорлик кучига, бозор талабига мос равишда ишлай билишига боғлиқ бўлади.
Фойда, фоиз, дивидент, рента, мулкдан келадиган даромад уларнинг миқдори, унинг эгаси томонидан қанчалик самарали ишлатилишига қараб бўлади.
Давлат томонидан қарилик ва ногиронлик ёки боқувчисиз қолганларга бериладиган пенсия, нафақалар, бир йўла ёрдам пуллари, стипендиялар ва турли натурал тўловлар, нобозор даромадларини ташкил этади. Бу тўловларни давлат фирмалари ва айрим ҳомийлар ташкил этиб, шу ҳисобдан муҳтожларга бепул овқат, кийим-кечак, дори-дармон берилади, бепул хизматлар кўрсатилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ахоли даромадлари иш ҳақи тадбиркорлик фаолиятдан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия, турли хил ёрдам шаклидаги пул тушумларидан, мулкдан фоиз, дивидент, рента шаклидаги даромадлардан, қимматли қоғозлар, кўчмас мулкдан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан, ҳунармандчилик, касаначилик, турли хил хизматлар кўрсатиш ва молия кредит, банклардан келадиган даромадлардан ташкил топади.
Ахоли даромадлари даражасини аниқлашда номинал, ихтиёрида бўлган ва реал даромад тушунчаларидан фойдаланилади.
Номинал даромад – ахоли томонидан маълум вақтда пул шаклида олган даромадларининг миқдори.
Ихтиёридаги даромад – номинал даромаддан солиқлар ва турли мажбурий тўловлар чиқариб ташлангандан сўнг, ахоли ихтиёрида шахсий истеъмол ва жамғариш учун қоладиган даромад.
Реал даромад – ахолининг ихтиёрида қолган даромадга қанча товар ва хизматлар сотиб олиши билан аниқланади, даромаднинг харид қобилиятини англатади ёки реал даромад – бу истеъмол этиладиган товар ва хизматларда ифода этилган даромад бўлиб, муайян нарх-наво шароитида пул даромадларига бозорда нима берилишини билдиради.
Реал даромад икки нарсага боғлиқ бўлади.
А) қўлда мавжуд бўлган пул даромадининг ёки ахоли ихтиёрида қолган даромаднинг миқдорига тенг.
б) пул бирлигининг харид қобилияти. Бу бозорда нархга боғлиқ бўлади, яъни нарх қимматлашса у камаяди, нарх арзонлашса ортади.
Масалан, ўқитувчининг бир ойлик қўлга теккан ёки ўз ихтиёрида қолган даромади 200 минг сўм. Шу пулга 100 минг сўмлик кийим-кечак, 60 минг сўмга озиқ-овқат товарлари, 40 минг сўмига рўзғор учун зарур товарлар, уй-жой анжомлари, болаларига мактаб товарлари харид қилиш мумкин. Нарх пасайса 90 минг сўмга кийим-кечак, 50 минг сўмга озиқ-овқат товарлари, 30 минг сўмга уй-рўзғор анжомлари, болалар учун турли хил ўқув қуроллари харид қилса (200-170-30) 30 минг сўм қолади. Шу пулга қўшимча равишда товарларни харид қилиш мумкин. Бу истеъмолни орттиради, нархлар ошса истеъмол қисқаради. Шунинг учун реал даромад аниқланганда нархларнинг ўзгариши ҳисобга олиниши зарур. Бунинг учун истеъмол товарлари нархининг индексидан фойдаланилади. Бу товарлар таркибига кўпчилик истеъмол қилинадиган товарлар тўплами кирадики, у истеъмол савати деб юритилади. Истеъмол савати ишлаб чиқаришни ривожланиши ва кенгайиши билан ўзгариб кенгайиб боради, янги товар ва хизматлар кириб келади. Масалан, бир вақтлар шахсий автомобилга эга бўлиш, телевизор, компьютерлардан, уяли телефон алоқасидан фойдаланиш харажатлари истеъмол саватига кирмаган. Бугун эса булар одатдаги истеъмол товарларига айланиб бормоқда ва истеъмол саватига киради.
Аҳоли даромадлари “турмуш даражаси” ва “турмуш сифати” тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ. Аҳоли даромадлари ошиб борган сари халқ яшаш шароитлари яхшиланиб боради. Турмуш даражаси, деганда кишилар фаровонлигининг миқдорий меъёри тушунилади. Даромадлар ва истеъмол даражасининг ўсиши, умр ёшининг ўсиб бориши, иш ҳафтаси ва таътилнинг узунлиги уни ифодаловчи асосий кўрсаткичлардир.
Турмуш сифати кишилар турли шароиталри ҳақидаги умумий тушунчалар бўлиб, меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги, маданий даража, жисмоний ривожланиш кабилар билан характерланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадларнинг табақаланиши ёки тенгсизлиги ҳукм суради. Бозор шароитида ҳамма бир хил тенгликка асосланган даромад ололмайди. Чунки кимдир кўп пул топса, кимдир кам топади. Чунки пулни кўп, оз топиш энг аввало инсоннинг иш қобилиятига, ижтимоий-иқтисодий муҳитга боғлиқ. Бу муҳит ҳар бир шахснинг иш қобилиятини тўлароқ юзага чиқара олса ишлаб пул топиш кўпаяди, агар акси бўлса камаяди.
Бозор иқтисодиёти пул топиш учун, қонуний равишда тенг имкониятлар беради, лекин бу имкониятдан фойдаланиш ҳар хил бўлади ва бу ўз навбатида турмуш даражасида фарқланади ва бу даромаднинг ҳар хиллигида юз беради. Кишилар турмушини фарқлантирувчи яна бир омил ижтимоий-демографик ҳолат бўлиб, оила таркибининг ҳар хиллиги билан юз беради. Оила таркибида меҳнат қилиб пул топарлар кўп бўлса, боқимандалар оз бўлса, албатта у жон бошига ҳисобланганда кўп бўлади. Шунинг учун кўп болали оилаларда ихтиёридаги даромад ҳажми катта бўлсада, у жон бошига ҳисобланганда кам чиқади. Мисол учун икки оилани олиб кўрайлик. Биринчи оилада 5 киши бор 3 киши пул топади. Ҳар бирининг даромади ойига 100 минг сўм 2 киши боқиманда. Бу оиланинг жами даромади 300 минг сўм бўлиб, жон бошига 60 минг сўмдан тўғри келади. Иккинчи оилада 6 киши бор улардан фақат 2 киши ишлаб ойига 200 минг сўм даромад топади, лекин бу ерда боқиманда 4 киши, жон бошига даромад 33 минг сўмга тўғри келади. Даромадларнинг фарқланиши (60>33) пул топишга эмас балки, оила аъзолари сонига, боқимандалар сонига боғлиқ.
Даромаднинг фарқланиши унинг табақаланиши-дифференциацияси, деб юритилиб даромадлардаги тенгсизликни кўрсатади.
Даромадлардаги тенгсизлик аниқланганда хонадонлар 5 та квинтелга (гуруҳга) бўлинади. Бунда хонадонлар қуйидан юқорига, яъни паст даромаддан юқори даромад сари жойлаштирилади (1 квинтель – ўта камбағаллар, 2 квинтель – камбағал, 3 квинтель – ўртаҳол, 4 квинтель - бой, 5 квинтель – ўта бойлардан иборат бўлади).
Турли квинтелдаги хонадонларнинг умумий хонадонлар сонидаги ҳиссаси (% ҳисобида) уларнинг жами даромаддаги ҳиссаси билан таққосланади. Бу билан хонадонларнинг қандай даромадларнинг қандай қисмини олинганлиги аниқланади. Одатда қуйи квинтеллардаги хонадонларнинг даромаддаги ҳиссаси кичик бўлади, яъни масалан 10 % хонадон 5-6 % даромадни олади. Ваҳоланки, юқо-ри квинтелларда хонадонлар сони кам бўлсада, улар даромаднинг катта қисмини оладилар. Айрим мамлакатларда оз миқдордаги 4-5 фоизни ташкил этган бой оилалар даромадларнинг катта қисмини оладилар.
Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришни ўсиши, ахолининг турмуш даражаси кўтарилаётганлигига қарамай, энг бой ва энг камбағаллар ўртасидаги тафовут ошиб бормоқда. БМТ нинг маълумотига кўра, дунёдаги энг бой 3 одамнинг бойлиги Африка, Осиё, Лотин Америкаси қитъасидаги 48 та кам ривожланган мамлакатларнинг йиллик ялпи ички маҳсулотидан ортиқ. Сайёра-мизнинг 225 энг бой одамларининг умумий даромади 1 трлн дол-лардан ортиқ. Шундай бир вақтда ривожланаётган мамлакатларда яшаётган 4,4 млрд. ахолининг 3/5 қисми канализациядан фойдалан-май, 1/3 қисми тоза ичимлик сувидан истеъмол қилишдан, 1/3 қисми соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланишдан маҳрум этилган. Европаликлар бир йилда 11 млрд. долларлик истеъмол қилган музқаймоқнинг қиймати, дунёда тоза ичимлик суви ва канализацияга муҳтож бўлганлар эҳтиёжини тўла қондириш имконини беради1.
Даромадлар тенгсизлиги даражасининг миқдорини аниқлаш учун Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади.
Мамлакатимизда шакллантирилаётган маданийлашган бозор иқтисодиёти ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш билан чамбарчас боғлиқ. Ижтимоий ҳимоялашнинг қай даражада бўлиши давлатнинг олиб бораётган ижтиомий сиёсатига боғлиқ. Давлат ижтимоий сиёсатининг моҳияти турли ижтимоий гуруҳлар, табақалар ўртасида табақаланишнинг ҳаддан ташқари чуқурлашувига йўл қўймаслик, уларнинг маълум даражада ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганлигидир. Давлатнинг ижтимоий сиёсати асосини ахоли даромадларини шакллантириш сиёсати эгаллайди. Жамият аъзоларининг даромад даражаси фаровонликнинг муҳим кўрсаткичи бўлиб, унга қараб ҳар бир кишининг моддий – маънавий ҳаёти, илм олиш, соғлиқни сақлаш, дам олиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириши юз беради. Шунга кўра, давлатнинг ижтимоий сиёсати – ижтимоий жараён ва кишилар ўртасидаги муносабатларнинг бутун комплексини тартибга солишга қаратилган давлат томонидан таъсир этирш чора-тадбирларининг йиғиндисидир.
Ижтимоий сиёсатнинг қуйидаги асосий мақсадлари мавжуд:
- Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш;
- Кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини борган сари тўлароқ қондириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- Ижтимоий адолатни чуқурлаштириш, ижтимоий кафолат ва ижтимоий ҳимоя механизмини такомиллаштириш.
2. Аҳоли даромадлари — барча аҳолига тегишли пул ва натурал (маҳсулот шаклида) тушумлар ҳамда кўрсатилган бепул хизматлар суммаси; аҳолининг миллий даромаддаги ҳиссаси. Аҳолининг жами турдаги даромадлари манбаи — иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар, мукофот, фойда, дивиденд, заём ва лотерея ютуғи, банк тўлаган фоиз пули, кўчмас мулкдан келган рента тўлови ва ижара пули, суғурта қопламалари ва б. дан иборат. Бозор шароитида Аҳоли даромадларининг энг катта қисми пул шаклига эга. Қишлоқ аҳолиси ўзининг томорқа хўжалигидан ҳам маҳсулот олиб даромад кўради ва у натурал даромадга киради. Шунингдек, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларига бепул маҳсулот берилади ва хизматлар кўрсатилади (бепул овқатланиш, кийимкечак, доридармон, транспорт ва коммунал хизмати ва ҳ. к.); булар натурал даромадлар ҳисобланади. Аҳоли даромадлари номинал ва реал даромадларга бўлинади. Номинал даромад аҳоли муайян пул суммаси шаклида олган даромад бўлиб, инфляция таъсирида унинг харид қобилияти пасайиши мумкин. Реал даромад — пул шаклидаги даромадга амалда қандай миқдорда истеъмол буюмлари ва хизматлар харид этиш мумкинлигини кўрсатади. Аҳоли жон бошига ҳисобланган реал даромад аҳоли турмуш даражасининг умумлашган ва яхлит кўрсаткичи ҳисобланади.
Иқтисодиётда аҳоли ялпи пул даромадларидан барча мажбурий ва ихтиёрий тўловлар (солиқлар, қарз пули, бадаллар) чегириб ташлангандан сўнг унинг қўлига тегадиган даромад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Аҳоли қўлига тегадиган даромад миқдорига солиқлар кучли таъсир этади. Ривожланган мамлакатларда иш ҳақи даромаднинг 2/3 қисмини ташкил этади. Агар мамлакатда хусусий мулк устивор, рента, аҳоли пул жамғармаси кўп бўлса, банк тўлайдиган фоиз пули салмоқли бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида Аҳоли даромадлари таркиб жиҳатидан меҳнатдан, тадбиркорлиқдан, мулкдан олинган даромадлар ва трансферт (ночорларга бюджетдан бериладиган нафақа ва ёрдам пули) каби даромадлардан шаклланади. Трансфертлар нобозор даромади, қолганлари бозор даромади ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида Ўзбекистондаги Аҳоли даромадларида бозор тизимига хос янги даромад турлари (тадбиркорлик, мулк даромади кабилар)нинг кўпайиб бориши кузатилади.
3. Ахоли турмуш даражаси тушунчаси мураккаб сотсиал – иктисодий категория булиб, у кишиларнинг яшаши учун мавжуд булган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланишидир.
Ахоли турмуш даражаси – мамлакатдаги иктисодий тараккиёт даражасига мос келувчи хаёт шароитларининг йигиндисидир.
Ахоли турмуш даражаси – уларнинг хаёт кечириши учун зарур булган моддий ва манавий нематлар билан таминланиши хамда эхтиёжларининг бу нематлар билан кондирилиш холатини билдиради.
Турмуш даражаси икки даражада урганилади:
Мамлакат даражасида – бутун ахоли учун.
Табакалашган куйи даражада – ахолинигн алохида гурухлари учун.
Турмуш даражаси фаровонликни истеъмол ва унинг натижаси жихатидан характерлайди. Унинг икки гурухдан иборат узаро богланган курсаткичлари мавжуд: киймат пул курсаткичлари, моддий натурал курсаткичлари.
Турмуш даражасининг курсаткичлари:
Киймат курсаткичлар:
бутун ахоли учун: ахоли жон бошига ишлаб чикарилган ЯИМ, СММ ва МД ахоли алохида гурухлари учун: истемолчилик бюджети (юкори даражадаги мул – кул бюджет, уртача оила ва энг кам таъминланганлар бюджети, нафакахурлар ва бохка ижтмоий гурухлар бюджети)
Натурал курсаткичлар:
ахоли жон бошига тугри келадиган истемол товарлари (озик – овкат), уй – жой майдони ва узок муддат фойдаланувчи товарлар микдорлари.
Иктисодий тахлил учун энг кам таъминланган истеъмол бюджети мухим урин тутиб, у иш хаки, нафака, стипендия ва бошка даромадлардан ташкил топади.
4. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш
Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига то'г'ри келадиган о'ртача даромадлар даражаси билан бир-биридан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси о'ртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради. Шу билан бирга алоҳида олинган мамлакатлар аҳолисининг турли қатлам ва гуруҳлари о'ртача даромадлари даражасида ҳам фарқ мавжуд бо'лади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши даражаси ҳам даромадларидаги фарқларни бартараф қилмайди.
О'з-о'зидан аниқки, иҳтисодий о'сиш даромадларнинг ко'пайишига олиб келади. Бунда бутун аҳоли даромадлари мутлоқ миқдорда аста-секин о'сиб боради. Даромадларнинг мутлоқ миқдори қо'пайиб борсада, ҳар доим ҳам даромадлар тенгсизлиги даражасига та'сир ко'рсатмаслиги мумкин.
Даромадлар тенглиги даражасини миқдорий аниқлаш учун жаҳон амалиётида Лоренс эгри чизитидан фойдаланилади \1-расм\ "Оилалар улуши" ётиқ чизиқда, "даромадлар улуши" эса тик чизиқда жойлашпш. Назарий жиҳатдан даромадларнинг мутлоқ тенг тақсимлаш имконияти \бурчакни тенг иккига бо'лувчи\ чизиқда ифодаланган бо'либ, у оилаларнинг ҳар қандай тегишли фоизи даромадларнинг мос келувчи фоизини олишини ко'рсатади.20% оилаларнинг барча даромадларнинг 20%, 40%-40%, 60%-60% даромадларни олишини бипдиради ва ҳ.к.
Мутлоқ тенглииш ифодаяовчи чизиқ ва Лоренс эгри чизиг'и о'ртасидага тафовут даромадлар тенисизлиш даражасини акс эттиради.
Бу фарқ қанчалик катта бо'лса, даромадлар тенгсизлиги даражаси ҳам шунчалик катта бо'лади. Агар даромадларига ҳақиқий тақсимланиши мутлоқ тенг бо'лса, бунда Лоренс эгри чизиг'и ва биссектриса о'қи бир-бирига мос келиб фарқ ё'қолади.
Даромадлар табақатанишини аниқаашнинг ко'проқ қо'лланиладиган ко'рсаткичларидан бир дидел коеффитсенти ҳисобланади. Бу қо'рсаткич 10% анча юқори та'минланган аҳоли о'ртача даромадлари ва 10% энг кам та'минланганлар о'ртача даромади о'ртасидаш нисбатни ифодалайди.
Яши даромаднинг аҳоли гурухлари о'ртасида тақсимланишини характерлаш учун аҳоли даромадлари тенгсизлиги индекси (Джини коеффитсиенти) ко'рсаткич қо'лланилади. Бу ко'рсаткич қанчалик катта бо'лса, (я'ни 1,0 га яқинлашса) тенгсизлик шунча кучли бо'лади. Жамият а'золари даромадлари тенглашиб борганда бу ко'рсаткич 0 (нол)га интилади.
Бозор иқтисодиётига о'тиш даврида иқтисодий беқарорлик туфайли қараб чиқилган бу ко'рсаткич о'сиш тамойилига эга бо'лади. Умумий даромаднинг табақаланиши алоҳида тармоқлар ва фаолият соҳаларида иш ҳақи даражасидаги фарқларнинг ортиши билан бирга боради. Миллий иқтисодиётда о'ртача иш хақининг тармоқлар, корхоналар ва ишловчилар категорияси бо'йича юқори тенгсизлиги таркиб топади.
Жумладан О'збекистопда о'ртача ойлик номинал иш ҳақига иисбатан алоҳида тармоқларда иш ҳақи даражасининг о'згариши қуйидаги ма'лумотлар билан характерланади.
Даромадлар тенгшзлишда катта фарқлари мавжуд бо'лишининг асосий сабаби бозор тизимига асосланган иқтисодиётнинг о'з хусусиятларидан келиб чиқади. Бизнинг республикада ҳам бозор иқтисодиётига о'тиш даромадлар тенгсизлиги муаммосини кескинлаштиради. Бу ерда асосий ролни мол-мулкка уй-жой, ко'чмас мулк, акция ва бошқалар эга бо'лиш омили о'йнай бошлайди. Даромадларнинг табақаланиш жараёни етарли даражада тез боради, минимал даражадан бир неча о'н баравар юқори даромадга эга бо'лган ижгимоий қатлам шаклланади. Даромадларнинг табақаланиши мулкий табақаланишни келтириб чиқаради. Вақг о'тиши билан оилаларнинг то'плаган мол-мулки мерос қолдириши сабабли даромадлар табақаланишининг кучайииш руй беради. Ҳар хил оилалар учун турлича исте'мол муҳит яратилади. Ижтимоий тенглик ва даромадлар тақсимотида адолатликни та'минлаб беришнинг муҳим муаммолари келиб чиқади.
Бундай шароитда давлатаинг даромадларни қайта тақсимлаш вазифаси даромадлар тенгсизлигидаги фарқларни камайтириш ва жамият барча а'золари учун анча қулай моддий ҳаёт шароитини та'минлашга қаратилади.
Даромадлар тенгсизлиги камайишининг тахминан фоизини асосан трансферт то'ловлари тақазо қилади. Аниқроқ айтганда давлат трансферт то'ловлари энг паст даромад олувчн кишилар гуруҳи даромадининг асосий қисми \70-75%\ни ташкил қилади ва қашшоқликни юмшатишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади.
5. Давлат дастурлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги 208-сонли қарорининг мақсад ва вазифалари
Қарорнинг 1-банди билан “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастури” тасдиқланган бўлиб, унда республикамизда аҳолини зилзила билан боғлиқ табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга оид олиб борилиши лозим бўлган барча устувор вазифалар белгиланган.
Айни вазифаларни амалга ошириш Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимига кирувчи тегишли вазирлик, идора ва давлат хизматларининг зиммасига юкланган.
Қарорнинг 2-бандида қуйидаги устувор тадбирларни амалга ошириш Дастурнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:
аҳолининг барча қатламларини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш;
аҳолини ўқитиш билан қамраб олишни кенгайтитриш;
кўнгилли қутқарув дружиналари тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш;
зилзила оқибатларининг сейсмик хавфи даражасини камайтириш;
аҳолига юзага келаётган сейсмик вазиятни баҳолаш кўникмаларини сингдириш ва зилзила пайтида мутаносиб тарзда ҳаракат қилиш учун шарт-шароитларни та'минлаш;
та'лим муассасаларининг ўқувчилари ва талабаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш.
Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, бошқа жалб этилган ташкилотларнинг раҳбарлари тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилишини, тадбирлар бажарилиши мониторинги олиб борилиши ва назорат қилинишини та'минлашлари лозимлиги қарорнинг 3-бандида қайд этилган.
Бундан кўринадики, мамлакатимизда аҳоли ва ҳудудлар муҳофазасини та'минлаш, аввало, юртимиз фуқароларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга тайёрлашни тақозо этади.
Мазкур қарор мазмун-моҳиятига кўра, айни устувор вазифаларни ўзида қамраб олади.
Download 156,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish