See discussions, stats, and author profiles for this publication at


КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА ТУРИЗМНИ



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   195
КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА ТУРИЗМНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
Мўминов Холмурод Исроилович
– БухДУ доценти, и.ф.н. 
Жорий йил инсоният олдида коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф қилиш, 
инсонларнинг турли фаолиятлари, ҳаракатланишига ҳамда корхоналарнинг фаолиятига чеклов 
ёки тўхтатиш чораларини қўллашни юзага келтирган пандемия шароитида ижтимоий-
иқтисодий ривожланишни барқарор сақлаб туриш масаласи кўндаланг бўлиб турибди. 
Ўзбекистонга касалликнинг кириб келиш хавфи юзага келган илк даврлардан бошлаб, 
мамлакатимиз ҳукумати томонидан аҳолини касалликдан ҳимоялаш ва камбағал қатламни 
ижтимоий ҳимоялашга қаратилган тадбирлари пандемия таъсирининг камайиши ҳамда аҳоли 
иқтисодий камбағаллашувини олдини олишга шароит яратди. Президентимизнинг халқимизга 
қилган ғамхўрликлари натижасида, мамлакатимизда пандемиянинг пайдо бўлишининг илк 
даврида фармонлари ва қарорлари қабул қилинди.
Сўнгги йилларда туризм соҳасида қонунчилик базасини, транспорт, меҳмонхона, дам 
олиш ва спорт-соғломлаштириш, кўнгил очар масканлар, тарихий обидалар ва маданий меърос 
объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий давлатлар билан алоқаларни 
ривожлантириш, виза олиш тартибини соддалаштириш, кадрлар тайёрлаш, сайёҳлик 
инфратузилмаси объектларини барпо этиш ишлари жадал бормоқда. Бироқ, туризм соҳасидаги 
ислоҳотлар нақадар самарали бўлмасин, коронавирус пандемиясининг салбий таъсири туризм 
соҳаси тараққиётига юқори даражада ўз ифодасини кўрсатди. 
Пандемия иқтисодиётимизнинг кўплаб тармоқлари, айниқса, хизмат кўрсатиш ва бу 
тармоқнинг таркибидаги туризм соҳаси ривожланишида катта тўсиқ қўйди. Ҳукуматимиз 
томонидан туризмнинг иқтисодий, ижтимоий-маданий, табиий ижобий таъсирларини ҳисобга 
олган ҳолда, мамлакатимизда туризмнинг янада тараққий қилишига, соҳанинг миллий 
иқтисодиётда эгаллаган даражасини оширишга катта эътибор берилмоқда.
2020 йил коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига ўзининг салбий таъсирларини 
кўрсатиши мамлакатимиз миқёсида иқтисодий ўсиш, иқтисодиётнинг аҳоли билан бевосита 
товар айирбошлаш тармоқлари ҳисобланган хизмат кўрсатишнинг баъзи соҳалари 
ривожланишининг кескин пасайишида ўз ифодасини топди. Мамлакатимиз аҳолисининг 
даромадларининг пасайиши, турмуш даражасининг салбий томонга ўзгариши каби ҳолатлари 
яққол кўзга ташланди. Бундай ҳолатда коронавирус эпидемиясини ўрганиш, унинг даражасини 
таҳлил қилиш муҳим бўлиб, 2020 йилнинг 15 мартидан 30 октябригача бўлган муддат 
мамлакатимизда коронавирус пандемияси авж олиш даражасини таҳлил қилиш муҳим.
2020 йилнинг 15 мартидан 30 октябригача бўлган муддатда коронавирус касаллиги 
аниқланган беморлар сони 66 705 нафарни ташкил қилиб, ушбу ўтган 230 кун давомида бир 
сутка давомида ўртача касалланаётганлар сони 267 кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, 
ушбу муддатда касалланганлар сонини Microsoft Excel дастури асосида тренд тенгламасини 
ишлаб чиқиб, касалланиш ҳолати детерминация коэффциенти R
2
=0,83 бўлган ҳолатда, 
қуйидаги моделга мослиги аниқланди: 


267 
𝐾
𝑡
= 129,25 − 79,58𝑡 + 13,52𝑡
2
− 0,43𝑡
3
(1); 
Бу ерда: 𝐾
𝑡
– модел асосида ўн кун оралиғида касалланган беморлар сони, киши 
ҳисобида; 
𝑡 – вақт оралиғи, ўн кун бир бирлик сифатида қабул қилинади. 
Диаграмма тайёрлашда кўрсаткич даври қулай кўринишга келиши учун, 230 кунли 
маълумотлар ўрнига 10 кунлик даврнинг йиғиғинди миқдорлари кўринишидаги 23 
маълумотдан фойдаланилди (1-расм).
1-расм. 2020 йилнинг 15 мартидан 30 октябригача бўлган муддатда коронавирус 
касаллигига чалинган беморлар сонининг динамикаси, киши ҳисобида. 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти.
Расм маълумотлари касалликка чалинган беморлар сони тўлқин шаклида ўзгариш 
хусусиятига эга эканлигини кўрсатиб, 2020 йилнинг 15 мартидан 30 ноябригача бўлган даврда 
касалланиш кўрсаткичи ўзгаришини учта тўлқин ҳосил бўлган даврларга ажратиш мумкин. 
Мамлакатимизда аҳолининг коронавирус касаллигига чалиниш ҳолати 1-формулада 
кўрсатилган моделга мос боришини инобатга олиб, кейинги ўн кунликларда 
фуқароларимизнинг касалланиш ҳолати камайиб боришини прогноз қилиш мумкин.
Мамлакатимизда короновирус пандемияси таъсирида хизматларнинг баъзи турлари, 
айниқса, туризм соҳасида салбий ўзгаришлар вужудга келди (2-расм). 2005-2019 йиллар 
оралиғида мамлакатимизга ташриф буюрган туристлар сонининг вақтга боғлиқ ўзгариш 
тенденцияси детерминация коэффциенти (R²) 0,9683 га тенг бўлган ҳолда, қўйидагича 
ифодалаш мумкин: 
T
t
= - 470,85+ 897,35t - 164,8t
2
+9,1173t
3
(2); 
Бу ерда: T
t
-модел асосида ҳисобланган туристлар миқдори, минг киши. 
t-вақт бирлиги, бир йил бир бирликка тенг деб олинган. 


268 
4-расм. Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони ва хорижий 
сайёҳлар сони ўзгаришининг тренд чизиғи. 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари ва 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари. 
Маълумотлардан кўриш мумкинки, пандемия даврининг давом этиши жорий йил бўйича 
жами ташриф буюриши мумкин бўлган туристлар сони 2,0 млн атрофида ва прогноз 
маълумотидан 6,0 млн кишига кам бўлиши мумкин.
Келгусида иш ўринларини автоматлаштириш, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришдаги 
иш ўринларига роботларни қўллашга аҳамият бериш мақсадга мувофиқ. Карантин қоидаларига 
амал қилган ҳолда, хизмат кўрсатиш тармоқларини аста-секинлик билан жонлантириш, 
пандемия шароитида ички туризмни ривожлантиришга, аҳолининг мамлакат ҳудудлари 
бўйича туристик фаолиятни амалга оширишларига катта имконият яратиб бориш зарур. 
Шунингдек, кўплаб туристик объектларда гидлар ва туристларга хизмат кўрсатувчи турли 
ходимлар ўрнини мониторлар, инфокиоск, банкоматлар ва бошқа техник воситалар билан 
тўлдириш зарур.

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish