Ўсмирларни спорт мусобақаларига тайёрлашнинг жисмоний ва психологик асослари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana18.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#561215
  1   2
Bog'liq
МАКАЛА



ЎСМИРЛАРНИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА ТАЙЁРЛАШНИНГ 
ЖИСМОНИЙ ВА ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ 
 
Турдиев Адхамжон Хусанбоевич 
Наманган шахар 29-умумтаълим мактаби 
Аннотация: 
мақолада ўсмирларни спорт мусобакаларига тайёрлашнинг 
жисмоний ва психологик жихатлари кенг ёритиб берилган. Шунингдек ўсмир 
шахсини жисмоний шаклланишида иродавий сифатларни ахамиятига хам кенг 
урғу берилган 
Калит сўзлар: 
Ўсмирлик даври, спорт мусобақалари, чидамлилик,ирода, 
қатъият, рухий далда.
 
PHYSICAL AND PSYCHOLOGICAL BASIS OF PREPARATION OF 
TEENAGERS FOR SPORTS COMPETITIONS 
Turdiev Adxamjon Xusanboevich 
Namangan city, School #29 
Abstract:
The article widely covers
 
the physical and psychological aspects of 
preparing the teenagers for sport competitions. Also, the importance of willpower 
qualities in the physical formation of the teenage personality is stressed strongly.
Key words:
Adolescence, sport competitions, endurance, willpower, 
determination, spiritual support. 
Жисмоний тарбия ва спортни ривожланиши мустақил Ўзбекистоннинг энг 
мухим давлат дастури –соғлом авлодни тарбиялаш дастурининг таркибий 
қисмига айланди.Хозирги даврда энг мухим муаммолардан бири ўз сохасида 
билимдон, янги педагогик технологиялари билан қуролланган педагогик 
кадрларни тайёрлаш. Ёш авлодни хар томонлама тарбиялашнинг илмий 
услублари асослашда, уларни хар томонлама ривожлантириш ва таълим 
беришда шу жумладан жисмоний тарбия сохасида хам психологик хизмат 
мухим ўрин тутади. 
Ҳозирги кунда ёшларда миллий онг, миллий мафкура, ўзига хос миллий 
ғурур, миллий тафаккур ва ифтихорни тарбиялаш борасида Республикамизда 
жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси 1Х сессиясида таълим ва тарбия тизимини тубдан ўзгартириш, уни 
янги замон талаб даражасига кўтариш, баркамол авлодни тарбиялаш 
йўналишлари белгилаб берилди. Бу бизнинг бугунги кунда олдимизга кўйган 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
252
http://oac.dsmi-qf.uz


буюк мақсадларимизга, эзгу ниятларимизга, жамиятимизнинг янгиланишниши, 
ҳаётимизнинг 
тараққиёти 
ва 
истиқболи 
учун 
амалга 
ошираётган 
ислоҳотларимизга, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли, 
мустақил иродали мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас 
боғлиқдир. 
Ҳозирги кунда давлатимиз, жисмоний маданият ўқитувчилари ва 
тренирлар олдига янада мураккаб вазифаларни қўймоқда. Бу ҳам бўлса, 
спортчиларнинг руҳиятини ўзгартириш, ўзбек спортини жаҳондаги энг 
тараққий этган спортлар қаторига кўтариш, мутахассислар ва спортчилар 
онгида спорт психологиясини шакллантириш, Республикамиз спортчилари 
руҳиятида ўрнашиб қолган собиқ тоталитар тизим даври психологик 
тушунчаларига барҳам бериш, уларда жисмоний тарбия ва спорт 
психологиясининг муҳим элементлари бўлган фаоллик, меҳнатсеварлик, 
иродавийлик, ўзини тута билишлик, мустақиллик, чидамлилик, эпчиллик, 
матонатлилик, шунингдек, ўз хатти-ҳаракати учун жавобгардлик ҳиссини 
ўстириш, кенг даражада фикрлаш кабиларни шакллантиришнинг психологик 
механизмларини ишлаб чиқиш зарур. Республикамизда юз бераётган 
ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар, шунингдек, жисмоний тарбия ва 
спортнинг ривожланиши спорт психологияси соҳасига ҳам тааллуқлидир.
Ўсмирлик инсоннинг балоғатга етиши даври бўлиб, ўзига хос анатомик-
физиологик ва ижтимоий-психологик ўзгаришлар туфайли камолотнинг бошқа 
поғоналаридан кескин фарқланади. Ўсмир организмида рўй берадиган 
биологик ўзгаришлар ва шахсий “Мен”даги янгиланишлар натижасида унинг 
руҳий оламида туб бурилишлар юзага келади. Ўсмир ёшларда жисмоний 
тарбия муаммоларини ижобий ҳал этишда иродани шакллантиришнинг 
аҳамияти жуда каттадир. Бу масалани кучли таассурот қолдирарли даражада 
ҳал этиш учун ирода психологик қонуниятларининг ривожланиш томонларини 
ҳисобга олиш зарур. Ирода ўқувчиларнинг қийинчиликларини енгиш 
жараёнида 
шаклланиб 
боради. 
Бу 
ўқувчиларнинг 
ўқув 
режасини 
ўзлаштиришида турли хил жисмоний машқларни бажаришда ҳамда ташқи ва 
ички қийинчиликларни енгишида вужудга келади. Аралаш услублардан 
фойдаланиб, иродавий сифатларни тарбиялашда ички қийинчиликларни енгиб 
ўтишни ҳисобга олиш лозим. Жисмоний маданият дарсида ички ва ички 
қийинчиликларини бартараф этиш ўқув материаллари характерига режадаги 
меъёр талабларига ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига қараб 
белгиланади. Кўп ҳолларда V-VII синфларда жисмоний куч сифатларининг 
пастривожланганлиги, у ёки бу машқларни бажаришда ўзига ишончнинг 
йўқлиги, жароҳат олишдан қўрқиш ҳолати, уялиш умуман жисмоний маданият 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
253
http://oac.dsmi-qf.uz


дарсига салбий муносабатда бўлиш кабилар умумий қизиқишнинг пасайиб 
кетишига олиб келади. 
Мактабда ташкил этилган қизиқарли жисмоний маданият дарси 
ўсмирларда ижобий иродавий сифатларни шакллантиради. Худди шунингдек, 
хар бир дарсда бажариладиган махсус жисмоний машқлар, ўқувчиларнинг 
иродавий фаолликларини ўстиришга кучли таъсир этади. Масалан, ўқувчиларда 
мустақил фикрлашни ўстириш учун улар билан биргаликда бир гуруҳ 
мускулларни ўстирувчи машқлар ўйлаб топиш, шулардан енгил ва оғир 
машқларни танлаб олиш ва биргаликда бажариш, дарснинг асосий қисмида бир 
неча машқларни таққослаш кабилан жуда муҳимдир. Ўқувчиларда 
чидамлиликни ўстириш мақсадида машқларни юқори маҳорат билан бажариш, 
баъзи бир машқларни максимал даражада бажариш, қисқа вақт ичида аниқ 
кўрсаткичларга эришиш қийин шароитларда машқларни юқори техник ва 
тактик маҳорат билан алмаштириб, баландликка сакраш, қарама-қарши 
томондан чопиб келиб сакраш, вазиятни қийинлаштириб сакраш машқларини 
такрор-такрор бажариш. 
Иродавий сифатларни вужудга келтириш мақсадида, жисмоний маданият 
дарсида ўқувчиларнинг бор кучини сарф қилиш асосида ўз-ўзини иродавий 
мажбурлашга ўргатиш. Иродавий куч услубини ташқи ва ичик турларга 
ажратиш мумкин: 
-ўқувчининг сезги органларига таъсир этиб турган ташқи ҳодисасига ва 
қузғовчиларга боғлиқ бўлади;
-иродавий куч ўқувчининг ўзидаги мавжуд бўлган ўзининг йўналишлари 
асосида пайдо бўлади. 
Ўқитувчи мактабда, ўқувчиларда иродавий чидамлиликни тарбиялашда 
қўйидаги услублардан фойдаланишни тавсия қиламиз: уйга берилган 
машқларни талаб қилиш, ўз кучига ишонтириш, тўғри бажарган машқларни 
баҳолаш, мажбурлаш, мусобоқалашиш, мақташ, айниқса ўсмир ёшдаги 
болаларга ўз-ўзини рағбатлантириш, қийин машқларни мустақил бажартиришга 
ўргатиш, ўзига-ўзи таъсир этиш, ўз-ўзини хурсанд қилиш, ўзига-ўзи буйруқ 
бериш услубларидан фойдаланиш кенг самара кўрситиши билан эътиборга 
моликдир. 
Спортчи характерининг ривожланиши унинг фаол спорт фаолияти 
жараёнида ҳамда спортчининг жисмоний машқ ҳаракатларига боглиқ равишда 
содир бўлади. Спорт фаолияти жараёнида спортчиларга хос бўлган характер 
хислатлари нихоятда хилма – хил бўлади ва ҳар бир характер хислати спортчи 
психикасининг ҳамма томонлари билан боғлиқ бўлади. У спортчининг бутун 
харакатларида, феъл – атворида такрорланиб туради. Шу билан бирга, 
характернинг айрим хислатлари спортчи психикасининг бирор соҳасида, 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
254
http://oac.dsmi-qf.uz


айниқса, равшан намоён бўлади. Масалан, спортчининг ўзига бўлган 
талабчанлиги, танқидий қараши, фаҳми, фаросати, кузатувчанлиги, хушёрлиги 
сингари характер хислатлари спортчининг ақлий ва спорт фаолиятида яққол 
сезилиб туради. Спортчидаги қувноқлик, меҳрибонлик, спортдаги ҳар қандай 
адолатсизлик ва ноҳақликларга нисбатан сезгирлик сингари сифатлари купроқ 
спортчининг ҳиссиётларида ўз аксини топади. Спортчиларда иродалилик, 
ғалабага интилувчанлик, эпчиллик, ўзини тута билишлик, чидамлилик каби 
сифатларнинг шаклланишида спорт машғулотларининг ахамияти катта. Шу 
маънода спортчига хос характер, хислатлар спорт фаолиятида аста – секин 
вужудга кела бориб, кейинчалик бу хислатлар унинг доимий характерга 
айланади. Масалан, иродавий сифатлари яхши такомиллашган спортчилар 
мусобоқаларда юқори натижаларга эришади. Бу спортчининг ҳам иродали, ҳам 
жисмонан мустаҳкам характерга эга эканлигидан далолат беради. Аммо унинг 
барқарор характер хислатлари, ижобий ахлоқий ва иродавий сифатлари спорт 
машгулотлари ва мусобоқаларда, таълим ва тарбия жараёнида мехнатда 
шаклланиб боради. 
Баъзи бир спортчилар характернинг салбий хусусиятларидан бири – 
идорасининг бўшлиги ёки характерининг заифлиги туфайли арзимайдиган 
тўсиқ ва камчиликларни ҳам енга олмайди. Бундай спортчилар қўрқоқ, 
журъатсиз бўлиб, озгина қийинчилик ёки муваффақиятсизликка дуч келсалар, 
ўзларининг қилаётган машқларини маълум бир муддатгача тўхтатиб қўядилар, 
ўз қарорларини ўзгартиради, кўзлаган максадларидан воз кечиш учун ҳам тайёр 
бўлади. Улар спорт фаолиятини талаб қилган даражада сабот, сабр – тоқат, 
матонат ва чидам кўрсата олмайдилар. Бундай спортчиларнинг юраксиз, 
дангаса, «кўнгили бўш» бўладилар. Бундай спортчиларнинг ҳатти- 
ҳаракатларини, одатда ўзларидан кўра кўпроқ шароит идора қилади. Бундай 
характерли спортчилар умидсизликка мойил бўлиб, спорт турларини тез – тез 
ўзгартириб турадилар, лекин бирорта спорт туридан яхши кўрсатгичларга 
эриша олмайди, чунки иродасизлик ва қатъиятсизлик қиладилар. Улар ҳамма 
вақт, ҳамма ерда ҳам спортчиларда фақат салбий, ёмон томоннигина кўрадилар. 
Улар ўзларидан барча шахсий камчиликларга мураббийлар айбдор деб 
ҳисоблайдилар. Бундай характерли спортчилар бепарво, кўнгилчанликка мойил 
бўлади. Мураббийлар бундай характер хислатларига эга бўлган спортчилар 
билан алоҳида тарбиявий ишлар олиб бориши ва спортчининг ҳатти- 
ҳаракатларидаги ярамас қилиқларни йўқотиш, аксинча уларда ижобий, фойдали 
одатларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган воситаларни излаб топишлари 
лозим. 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
255
http://oac.dsmi-qf.uz



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish