Таянч иборалар: менежмент, тарихий шароитлар, илмий мактаблар, хорижий моделлар, Америка модели, Япония модели, Ўзбек модели


-чизма.Ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишда Ф.Тейлор таклиф этган қадамлар2



Download 0,54 Mb.
bet2/4
Sana28.06.2022
Hajmi0,54 Mb.
#712653
1   2   3   4
Bog'liq
2-маъруза

1-чизма.Ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишда Ф.Тейлор таклиф этган қадамлар2
Ф.Тейлор илмий бошқарувни мухандислар тури бўйича саноат меҳнати соҳасига айлантиришга жонбозлик қилган. Унинг тизими меҳнатни ижрочилар меҳнати ва фармойиш берувчилар меҳнатига тақсимлаш тамойилини изчил ўтказишдан иборат бўлган. Ишлаб чиқариш тизимида йўлга қўйилган механизм каби ишловчи ҳар хил ходим ўзининг вазифалари учун жавобгар бўлиши керак. Бунда ходимлар турларини ишлар турларига мос келишига эришишга ҳаракат қилиш керак.
Ф.Тейлор илмий менежментга ташкилотни ишлаб чиқариш ва иқтисодий мақсадларига эришиш учун барча ходимлар манфаатларини уларнинг фаровонлигини ўсиши ва хўжайинлар ва маъмурият билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйилиши туфайли яқинлашувининг ҳақиқий воситаси сифатида қараган. У, агар илмий менежмент тизими тўлиқ ҳажмда қабул қилинса, бу нарса томонлар ўртасидаги барча баҳслар ва зиддиятларни ҳал қилади деб ўйлаган.
Бошқарувнинг классик ёки маъмурий мактаби (1920-1950).
Уни ривожлантиришига француз олими А.Файоль ва немец социологи М.Вебер энг катта улуш қўшганлар.





2-чизма. М.Вебер томонидан бошқарувга берилган олтита характеристика3

Бу мактабнинг вакиллари ташкилотларнинг умумий таърифлари ва қонуниятларини аниқлашга ҳаракат қилганлар. Уларнинг мақсади бошқарувнинг иккита жиҳатига дахлдор бўлган универсал тамойилларни яратишдан иборат бўлган. Биринчиси-ташкилотни бошқаришнинг рационал тизимини ишлаб чиқиш. Бу назариячилар бизнеснинг асосий хизматларини белгилаб олиб, ташкилотни бўлинмаларга бўлишнинг энг яхши усулини белгилаш мумкинлигига ишонганлар. Улар молия, ишлаб чиқариш ва маркетингни худди шундай хизматлар деб ҳисобланганлар. Иккинчи жиҳат – ташкилот ва ходимлар бошқарувининг тузилишини қуриш. Яккабошчилик тамойили бунга мисол бўлиб хизмат қилган, унга кўра одам фақат битта бошлиқдан бўйруқлар олиши ва факат битта унга бўйсуниши керак.


Бошқарувдаги инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950). М.Фоллетт (Англия), Э.Мэйо ва А.Маслоу (АҚШ) унинг энг йирик обрўли вакилларидир. Бу мактаб вакиллари, агар раҳбарлик ўз ходимлари ҳақидаги ғамхўрликни оширса, унда ходимларнинг қаноатланганлиги даражаси ошади, бу эса муқаррар унумдорликни кўпайишига олиб келади деб ишонганлар. Улар бевосита бошлиқларнинг самарали ҳаракатлари, ходимлар билан маслаҳатлашишлар ва уларга ишда мулоқот қилишга кенгроқ имкониятларни беришни ўз ичига олувчи инсоний муносабатларни бошқариш усулларидан фойдаланишга тавсия берганлар.
Аҳлоқий фанлар ёки бихевиористик мактаб (1950 йилдан ҳозирги вақтгача). Энг кўзга кўринган вакиллари – Ф.Герцберг, Р.Лайкерт, Д. Мак Грегор. Ушбу мактаб инсоний муносабатлар мактабидан анча узоқлашиб кетган. Ушбу ёндашувга кўра ходимга ташкилотларни бошқаришга нисбатан аҳлоқий фанлар концепцияларини қўллаш асосида ўзининг шахсий имкониятларини ҳис қилишга кўпроқ даражада ёрдам кўрсатиш керак. Бу мактабнинг асосий мақсади ташкилот фаолияти самарадорлигини унинг инсоний ресурслари самарадорлигини ошириш йўли билан оширишдан иборат. Унинг асосий қоидаси: аҳлоқ ҳақидаги фанни тўғри қўллаш ҳамма вақт, ҳам алоҳида ходимнинг, ҳам умуман ташкилотнинг самарадорлигини ошишига ёрдам бериши керак.
Бошқарув фани мактаби ёки миқдорий усул (1950 йилдан ҳозирги вақтгача). Энг кўзга кўринган олимлари Р.Акофф, Н.Винер, В.Порето ҳамда В.Глушков ва Л.Канторавич (СССР). Мактаб бошқарувда аниқ фанлар - математика. статистика, мухандислик фанлари маълумотларидан фойдаланишга асосланади ва операциялар ва вазиятлар моделлари тадқиқотлари натижаларини кенг кўллашни кўзга тутади. Аммо иккинчи жаҳон урушига қадар миқдорий усуллардан бошқарувда етарлича фойдаланилмаган. Эҳтимол, компьютерларни ривожланиши бошқарувда ушбу усулларни кўллашга кучли туртки бўлган бўлса керак. Улар ўсиб борувчи мураккабликдаги математик моделларни қуришга имкон берганлар, бу моделлар ҳақиқатга кўпроқ даражада яқинлашадилар, демак аниқроқ бўладилар.
Вазиятли ёндашув (1960 йилдан ҳозирги вақтгача). Бу ёндашувни ишлаб чиқилиши бошқарув назариясига катта ҳисса қўшган, чунки фанни аниқ вазиятлар ва шароитларга тўғридан-тўғри қўллаш имконияти пайдо бўлган. Вазиятли ёндашувда асосий томон вазият, яъни аниқ ҳолатлардан иборат бўлади, улар ташкилотларга ушбу аниқ вақтда катта таъсир кўрсатадилар. Ҳам ташкилотнинг ўзида, ҳам атроф муҳитда кўпгина бундай омиллар мавжуд бўлганлиги сабабли, ташкилот фаолиятини бошқаришнинг ягона “яхши” усули йўқ бўлади. Бошқарувнинг вужудга келган вазиятда кўпроқ мос келувчи усули энг самарали бўлади.
Тизимли ёндашув (50 йилларнинг охиридан ҳозирги вақтгача).
50- йилларнинг охирида бошқарувда тизимлар назариясини қўлланиши менежментга бошқарув фани мактаблари ва хусусан, америкалик олимлар Ж.Пол Гетти ва Питер Ф. Друкерларнинг муҳим улуши бўлган. Бу ёндашув нисбатан яқиндан қўллана бошлаганлиги туфайли, ҳозирги вақтда ушбу мактабнинг бошқарув назарияси ва амалиётига ҳақиқий таъсирини тўлиқ даражада баҳолашнинг иложи йўқ. Шунга қарамасдан бугун унинг таъсири жуда катта ва бундан кейин ҳам у ўсиб боради. Тизимли асосда, эҳтимол, келажакда ишлаб чиқиладиган янги билимлар ва назарияларни синтез қилиш мумкин бўлар.
Жараёнли ёндошув (1920 йилдан ҳозирги вақтгача). Бу ёндашув ҳозирги вақтда кенг қўлланилади. У биринчи марта маъмурий бошқарув мактаби вакиллари томонидан таклиф қилинган бўлиб, улар менежернинг вазифасини таърифлашга ҳаракат қилганлар. Бу концепцияни дастлабки ишлаб чиқилиши А.Файолга тегишлидир. Ушбу ёндашувга кўра, бошқарув узлуксиз ўзаро боғлиқ ҳаракатлар (хизматлар) жараёни сифатида кўриб чиқилади, уларнинг ҳар бири ҳам, ўз навбатида бир неча ўзаро боғланган ҳаракатлардан иборат бўлади. Улар коммуникациялар ва қарор қабул қилишнинг боғловчи жараёнлари билан бирлашганлар. Бунда раҳбарлик (етакчилик) мустақил фаолият сифатида кўриб чиқилади. У ходимларга таъсир кўрсатишнинг шундай имкониятини кўзда тутадики, улар мақсадларга эришиш йўналишида меҳнат қилсинлар.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish