ПЎЛАТ ТУРЛАРИ ВА ҚОТИШМАЛАР
Пўлатлар таркиби жиҳатидан, юқорида айтиб ўтилганидек, углеродли ва легирланган пўлатларга бўлинади. Углеродли пўлатларнинг узи эса уз навбатида, оддий сифатли, конструкцион ва асбобсозлик пўлатларига бўлинади. Легирланган пўлатлар конструкцион пўлат, асбобсозлик пўлати ва узига хос хусусиятларга эга бўлган махсус пўлатларга бўлинади.
Оддий сифатли углеродли пўлат, асосан қурилишда ишлатилади. Бу пўлатда унинг гуруҳига ва маркасига қараб 0,06-0,62% атрофида углерод бўлади.Углеродли асбобсозлик пўлатида углерод миқдори 1,4 % га етади. Углеродли пўлатлар таркибида марганец, фосфор ва олтингугурт ҳам бор. Марганец юқори ҳароратда пўлатнинг муртлигини камайтиради. Кремний миқдори 0,35 %дан ошмаса, пўлатнинг хоссалари ўзгармайди. Таркибида 0,1 % дан кўпрок фосфор бўлган пўлат нормал, айникса, паст ҳароратда дарз кетишига сабаб бўлади. Пўлатдаги олтингугурт миқдори 0,07% дан ошиб кетса пўлат киздириб ишланганда дарз кетадиган бўлади, мустаҳкамлиги ва коррозияга чидамлилиги камаяда, оддий сифатли пўлатда олтингугурт 0,05-0,07% дан юқори сифатли пўлатда эса 0,03% дан кўп бўлмаслиги лозим. Қандай мақсадда ишлатилишига қараб, кафолат механикавий характеристикасига қараб, оддий сифатли углеродли пўлат А ва Б гуруҳларига ҳамда В гуруҳчасига бўлинади. А-гуруҳидаги пўлат механикавий хоссаларига қараб, Б-гуруҳидаги пўлат химиявий хоссаларига карб, В-гуруҳидаги пўлат эса ҳам механикавий хоссаларига ҳамда химиявий таркибига қараб ажратилади. Углеродли сифатли конструкцион пўлат, асосан машинасозликда ишлатилади. Қурилишда ишлатиш (алока иншоотларининг элементлари, мачталар ва миноралар) учун бу пўлатларнинг икки хил маркаси "10 ва 20 " тавсия этилади. Углеродли асбобсозлик пўлатидан турли кесувчи асбоблар ясалади.
ЛЕГИРЛАНГАН ПЎЛАТЛАР ВА ҚОТИШМАЛАР
Углеродли пўлатнинг камчилиги шуки, унинг пластиклиги ва қовушқоқлиги таркибидаги углерод миқдорининг ортиши билан кескин равишда пасаяди, углерод пўлатнинг мустаҳкамлигини ва қаттиқлигини оширади.
Углеродли асбобсозлик пўлатидан ясалган ва товланиб мартенситавий структура ҳосил қилинган кескичлар ва бошқа кесувчи асбоблар қаттиқ бўлади, аммо катта тезлик билан кесишга чидамайди, чунки ишлаш жараенида 250 С гача кизиганда қаттиқлигини бирдан йукотади. Шундай килиб углеродли пўлатларга мухим машинасозлик ва асбобсозлик ишлаб чиқаришнинг талаблари кўпинча ьулик жавоб бера олмайди. Бундай ҳолларда легирланган пўлатлар ишлатилади.
Легирловчи моддалар сифатида (уларнинг шартли белгиси лигерланган пўлатларни маркалашдаги каби) кремний - С, хром- Х, никель- Н,молибден - М, вольфрам -В, алюминий - Ю, мис - А, кобальт - К харфлари ишлатилади. Легирланган пўлатнинг маркасидаги шартли белгилар масалан (олдиндан зуриктирилган темир-бетон конструкцияларнинг арматуралари учун ишлатиладиган) 25ХГ2С пўлати қуйидагиларни билдиради, бу пўлатда 0,25% углерод,1% хром (х), 2% марганец (г) ва 1% кремний (С) борлигини билдиради. 25ХГ2С белгисидаги биринчи ракамлар углерод миқдори фоизнинг юзинчи хиссаларида (0,25%), харфлар орасидаги ракамлар эса шу ракам олдида турган легирловчи элемент миқдорини бутун фоизларда (марганец 2%) курсатади. Баъзи легирловчи элементларнинг ролини кискача килиб қуйидагича тушунтириш мумкин. Кремний кўп миқдорда бўлганда пўлатнинг мустаҳкамлиги ва иссиқга бардошлиги ошади. Хром пўлатнинг иссиқга бардошлигини оширади ва уни коррозияга бардош бера оладиган қилади. Никль пўлатнинг мустаҳкамлигини камайтирмасдан, қовушқоқлигини оширади. Никель кўп миқдорда бўлса, пўлат кислотага яхши бардош беради,магнитавий хоссаси йуколади. Марганец пўлатнинг мустаҳкамлигини, қаттиқлигини ва ейилишга қаршилигини оширади. Юқори легирланган пўлатлар қурилишда махсус мақсадларда ишлатилади. Улар уч гуруҳга бўлинади:
1.гуруҳ, зангламайдиган ва кислотага бардош пўлатлар буларнинг таркибига асосан 20% гача кремний ва 12 % гача никель кушиш йули билан ҳосил килинади;
2 гуруҳ, куйинди ҳосил бўлишига чидамли ва иссиқка чидамли пўлатлар;
3 гуруҳ, электр қаршилиги жуда юқори бўлган қотишмалар.
Пўлатнинг таркибига киритиладиган легирловчи элементлар, уларнинг механикавий, физикавий ва химиявий хоссаларини ўзгартиради. Пўлатнинг хоссаларини яхшилаш мақсадида уни легирлаш учун хром,никель,марганец,кремний,вольфрам, молибден, ванадий, кобальт, титан,алюминий, мис ва бошқа элементлар ишлатилади.
Пўлат таркибидаги марганец 1%дан, кремний эса 0,8% дан ортиқ бўлгандагина легирловчи компонент ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, легирланган пўлатларнинг кўпчилиги термик ишлангандан кейингина юқори физик-механикавий хоссаларига эга бўлади.
Углеродга нисбатан олганда легирловчи элементлар икки гуруҳга ажратилади.
1. Углерод билан ўзаро таъсир этиб, барқарор химиявий бирикмалар, карбидлар ҳосил қиладиган элементлар (хром,марганец,молибден, вольфрам,ванадий,титанлар); карбидлар оддий бўлиши (масалан Cr4C, MaC) ва мураккаб легирланган карбидлар (Fe, Cr)7 Cз; (Fe,W)4 C ва бошқалар бўлиши мумкин. Улар одатда темир карбиддан қаттиқрок ва камрок мурт бўлади.
2. Пўлатда карбид ҳосил килмайдиган ва қаттиқ эритма феррит таркибига кирадиган элементлар (никель,кремний, кобальт,алюминий, мис).
Легирланган пўлат қуйидаги аломатларига юмшатилган ҳолатдаги структурасига, нормалланган ҳолатдаги структурасига, вазифасига ва бошқа аломатларига кура классификацияланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |