i - ишлаб чиқариш корхоналари пункити индекси, (i=1,m);
j - истеъмол қилиш пунктлари индекси, (j=1,n);
bj - j-пунктнинг маҳсулотга бўлган талаби;
aj- j-пунктнинг максимал ишлаб чиқариш қуввати;
Cij - бир бирлик маҳсулотни i-пунктдан j-пунктга ташиш билан боғлик бўлган ҳаражатлар;
Si - i- пунктда бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган ишлаб чиқариш ҳаражатлари (кенгайтириш ёки қайта жихозлаш);
xij- i-ишлаб чиқариш пунктидан j-истеъмол пунктига ташилиши зарур бўлган маҳсулот миқдори;
xi- i- пунктдаги корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати.
Юқоридаги белгилашлар орқали масаланинг мақсад мезони ва асосий шартларини ифодалаймиз: ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳаражатлари белгиланган шартлар доирасида минималлаштирилсин.
Қуйидаги шартлар бажарилганида:
Ҳар бир истеъмол пунктига ташиб келтирилган маҳсулотларнинг умумий йигиндиси унинг талабига тенг бўлсин:
.
Ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонадан ташиб кетилган маҳсулотлар миқдори корхонанинг максимал қувватидан ортиб кетмасин, корхонанинг қуввати эса унинг максимал имкониятлари билан аниқланади:
Бунда ташилаётган маҳсулотларнинг хажми ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари манфий бўлмасликлари керак.
Кўп турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш моделларида тармоқда янги кўрилиши керак бўлган ва қайта жихозланадиган корхоналаридан ташқари уларнинг ишлаб чиқариш хажми хам аниқланади. Бунда турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаиш кўзда тутилади. Бу маҳсулотлар корхонанинг асосий маҳсулотлари билан бирга ишлаб чиқарилиши мумкин.
Кўп турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш масаласининг содда иқтисодий математик моделини туз иш учун қуйидаги белгилашларни киритамиз;
i - ишлаб чиқариш пунктлари индекси;
j - истеъмол қилиш пунктларининг индекси;
k - ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари;
bjk- j-пунктнинг k - маҳсулотга бўлган талаби;
ai - i- пунктдаги корхонанинг максимал ишлаб чиқариш қуввати;
Cikj- бир бирлик к - турдаги маҳсулотни i-йуналиш пунктидан j-пунктидаги истеъмолчига ташиш ҳаражатлари;
Sik - i-пунктдан к-маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган ҳаражатлар;
Si - i-пунктда асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
Xikj - к - маҳсулотни i-пунктдан j-истеъмолчига ташиш хажми;
Xik - i-корхонада k-турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш хажми;
Xi - i- пунктдаги корхонанинг умумий қуввати.
Киритилган белгилашлар ёрдамида турли хилдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш иқтисодий математика моделини мақсад мезонини қуйидаги кўринишда ифодалаймиз: умумий ишлаб чиқариш ва ташиш транспорт ҳаражатлари минималлаштирилади.
Бунда куиидаги шартлар бажарилиши керак:
ҳар бир истеъмолчининг турли маҳсулотларга бўлган талаби тўла қаноатлантирилиши зарур:
ҳар бир ишлаб чиқарувчидан ташиб кетилган турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмига тенг бўлади:
корхонанинг турли ишлаб чиқарилган маҳсулотлари унинг максимал ишлаб чиқариш қувватидан ошиб кетмаслиги керак: