Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Тақризчи: Ражабов Ў. Д – «Туризм ва мехмонхона хўжалиги» кафедраси катта ўқитувчиси, и.ф.н. Тузувчилар



Download 0,78 Mb.
bet2/20
Sana21.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#74802
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Курс иши -услубий курсатма (Икт наз-я)

Тақризчи:
Ражабов Ў. Д – «Туризм ва мехмонхона хўжалиги» кафедраси катта ўқитувчиси, и.ф.н.

Тузувчилар:
Норқобилов Н.Н. – « Туризм ва мехмонхона хўжалиги » кафедраси катта ўқитувчиси
Пўлатова С. - « Туризм ва мехмонхона хўжалиги » кафедраси ўқитувчиси

Услубий кўрсатма Термиз давлат университети Илмий-услубий Кенгашининг 2020 йил «___» ___________ «__» сонли мажлисида мухокама етилди ва фойдаланишга тавсия этилди.


© «Иқтисодиёт назарияси» фанидан (услубий кўрсатма) - ТерДУ, 2020 йил - 35 бет.

  1. Курс ишига қўйиладиган умумий талаблар

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2008 йил 07-март № 01сонли буйруғи бўйича Олий талим муассасаларида курс ишларини бажариш тартиби ҳақидаги Низом асосида фанлардан курс ишларини бажариш қуйидаги тартибда амалга оширилади.


Ушбу услубий кўрсатмада 2-курс 5230100 “Иқтисодиёт” ( тармоқлар ва соҳалар), 5231700- “Кадрлар менежменти”, 5230600- “Молия” таълим йўналишлари талабалари учун курс иши 4-семестирда режалаштирилган. Курс ишини бажаришда талаба иқтисодий муносабатлар ва омилларига етиборини қаратиши керак бўлади. Иқтисодчи кенг қамровли билимларга эга бўлиши, назарий билимларни амалий вазифалар билан боғлай олиши ва ўзи танлаган соҳа бўйича хақиқий билимга эга бўлиши лозим. Бу мақсадга еришишда талабадан ўзи устида тинмай ишлаши, назарий ва амалий билимларини доимий равишда бойитиб бориши, мехнат, ишлаб чиқариш иқтисодиёти муносабатларини оқилона ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларини чуқур ўзлаштириш талаб қилинади.
Курс ишини ёзиш жараёнида талабанинг олий ўқув юртида ўқиши давомида тўплаган назарий ва амалий билимлари юзага чиқади, талабанинг назарий билимлар билан қуролланиш даражаси, унинг олган билимлари ва кўникмаларини илмий-ишлаб чиқариш вазифаларини ечишга қай даражада қўллай олиши намоён бўлади.
Ишни бажариш талабадан олий таълимда олган назарий ва амалий билимлардан фойдаланишни талаб этади хамда талабанинг ўқиш давомида олган билимларини умумлаштиришга, чуқурлаштиришга ва мустаҳкамлашга, уларни амалиётга қўллашга имкон беради.
Курс ишида аниқ бир амалий вазифани ечиш вазифаси қўйилиши муҳимдир. Тадқиқот объекти сифатида муайян тадбиркорлик фаолияти ва унинг шаклларини олиш лозим. Курс ишида бир ёки бир-бири билан боғланган бир нечта масалаларни чуқур тадқиқ этиш ва тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш асосида талабанинг муайян муаммони мустақил кўра билиши ва ҳал эта олишга қодирлигини кўрсатади.
Курс ишида, иқтисодиёт назарияси ва бошқаришга оид техник ва технологик, ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотларни қамраб олиш, иқтисодиётга оид муаммоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган илмий асосланган хулосалар ва таклифларга эга бўлиши лозим.
Курс ишининг сифати унинг илмийлиги, танланган мавзунинг долзарблиги, талабанинг мустақил равишда ишга ижодий ёндашиш кўникмаларини намоён қила олиши билан баҳоланади.
Курс ишини бажариш жараёнида талабалар қуйидагиларга эътибор бериши лозим:
- воқеликни ўрганиш ва англашнинг илмий усулларидан хабардор бўлиш;
- мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар моҳияти ва мазмунини чуқур англаш, давлатнинг меҳнат сохасидаги сиёсат тамойиллари билан яқиндан танишиш;
- Меҳнат фаолиятини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида қабул қилинган Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш;
- илмий адабиётлар ва бошқа манбалар орқали ўрганилаётган масаланинг моҳиятини чуқур англаб етиш;
- мустақил илмий-тадқиқотлар олиб бориш услубиёти билан танишиш;
- аниқ бир худуддаги меҳнат бозори ёки инсон омили мисолида муаммони очиб беришга хизмат қиладиган барча маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлаш;
- ишда иқтисодий тадқиқотлар олиб боришнинг турли усуллари, илмий-тадқиқот муассасалари тавсиялари, ривожланган мамлакатлардаги мехнат тажрибалари, маҳаллий ва хорижий адабиётлардан унумли фойдаланиш;
- ишнинг илмий савияси юқори бўлишига, мавзунинг етарлича долзарблигига эътибор бериш;
- ўрганилаётган муаммоли масалани аниқ очиб бериш, ишда кўчирмачиликка, кераксиз ва ортиқча маълумотлардан фойдаланишга йўл қўймаслик;
- боблар ва бўлимларнинг мантиқан боғланишига эътибор бериш, фикрларни қисқача баён этиш орқали ишнинг ҳажми ортиб кетишига йўл қўймаслик;
- масалани аниқ далиллар ва рақамлар ёрдамида тахлил этиш, ўз ўрнида ишнинг мазмунидан келиб чиқадиган тавсиялар ва хулосалар бера олиш;
- тавсия этилаётган ечимларнинг асосланганлигига ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўлишига еътибор бериш, ишда фақатгина назарий билимларни ёки иқтисодий кўрсаткичларни баён этишдан иборат бўлиб қолишига йўл қўймаслик;
- ишда кўргазмали воситалардан, яъни жадваллар, чизмалар, диаграммалар ва графиклардан унумли фойдаланиш;
- мавзуни ёритишда мақсадга йўналтирилган ва тизимга солинган иш олиб бориш, курс ишини бажариш муддатларига қатъий риоя этиш.
Курс ишида таклиф ва мулоҳазалар, хулосалар ва амалга оширилган барча хисоб-китобларнинг тўғрилиги ва сифати учун талабалар маъсул ҳисобланадилар.


  1. Download 0,78 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish