Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари



Download 0,5 Mb.
bet73/74
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#278184
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
САНПИН0342-17 Uz

-II-

Зарур бўлганда қуюқ ва пишиқ озиқ-овқат қолдиқларига 1:4 нисбатида сув қўшилади

7

Хоналар, хона жиҳозлари, қайнатиш мумкин бўлмаган беморга қараш анжомлари (муз солинадиган резинка халта, грелка, тагига солинадиган клеёнка, матрас учун клеёнкали жилдлар).

Пол ва 1,5 м баландликка деворларга гидропульт ёрдамида дезинфекцияловчи эритмалардан биридан 300 мл/кв. ҳисобида сепилади ёки дезинфекцияловчи эритмалардан бирида ивитилган латта билан артилади: хлорамин 0,5 фоизли, хлорли оҳак ёки иссиққа чидамли оқлаш оҳаги 0,5 фоизли, кальций гипохлорити тузи (ДТС ГК) ёки НКГ 0,25 фоизли тиндирилган. Ундан кейин 30 дақиқадан сўнг 0,5 фоизли ювиш воситаси билан водород пероксиди 3 фоизли эритмасини қўллаб ёки уни ёрдамида зарарсизлантиб тозалаш ишлари амалга оширилади.

Худди якуний дезинфекцияда каби дезинфекцияловчи эритмалари биридан фойдаланилган ҳолда кунига камида икки маротаба хоналарда нам тозалаш амалга оширилади. Артишда дезинфекция восита сарф нормаси 1 кв. м.га 200 мл.га тенг. Беморга қараш анжомлари (клеёнка ва шу кабиларни) кўрсатилган эритмалардан бирига ивитилган латтада артиш орқали зарарсизлантирилади ва ундан кейин 60 дақиқа мобайнида сақлаб турилади. Пол чиқиндилар (нажас, қусуқ) билан ифлосланганда бундай чиқиндилар устида дарҳол дезинфекцияловчи эритмалардан бири қуйилади: хлорли оҳак ёки иссиққа чидамли оқлаш оҳаги 3 фоизли тиндирилган эритмаси, хлорамин 3 фоизли эритмаси, кальций гипохлорити тузи (ДТС ГК) ёки НКГ 1 фоизли тиндирилган эритмаси

Хлорли оҳак, иссиққа чидамли оқлаш оҳаги, кальций гипохлорити тузи (ДТС ГК) ёки НКГ эритмалари фақат инсон бўлмаганда, нотурар жойда қўлланилади. Мойбўёқ билан бўялган юзалар дезинфекцияси учун натрий метасилкати эритмаси қўлланилмайди. Полировкаланган мебель полироль, сайқал, вазелин мойи ва бундай мебелни тозалаш учун қўлланиладиган бошқа воситаларда ҳўлланган латтада артилади.

8

Чиқинди излари билан ифлосланмаган чойшаб тўпламлари



Қайнаши биланоқ сода 2 фоизли эритмаси ёки ҳар қандай ювиш кукуни эритмасида 15 дақиқа мобайнида қайнатилади. Қайнатиш имкони бўлмаганида, 60 дақиқага хлорамин 2 фоизли ёки хлорли оҳак эритмаси, 0,5 фоиз ювиш воситаси билан водород пероксиди 3 фоизли эритмасида ивитилади.

Якуний дезинфекцияда қандай бўлса, шундай.

Зарарсизлантирилгандан сўнг ювилади ва сувда яхшилаб чайилади.

9

Чиқинди излари билан ифлосланган чойшаб тўпламлари



Қайнаши биланоқ сода 2 фоизли эритмаси ёки ҳар қандай ювиш кукуни, ювиш воситаси эритмасида 15 дақиқа мобайнида қайнатилади ёки дезинфекцияловчи эритмалардан бирида ивитилади: 120 дақиқага хлорамин 1 фоизли ёки хлорли оҳак эритмаси, 120 дақиқага 0,5 фоиз ювиш воситаси билан водород пероксиди 3 фоизли эритмаси.

Якуний дезинфекцияда қандай бўлса, шундай.

Зарарсизлантирилгандан сўнг ювилади ва сувда яхшилаб чайилади.




10

Ўйинчоқлар (ёғоч, пластмасса, маталлдан тайёрланган)

Қайнаши биланоқ сода 2 фоизли эритмаси ёки ҳар қандай ювиш воситаси эритмасида 15 дақиқа мобайнида қайнатилади (пластмасса ўйинчоқлардан ташқари), ёки гидропульт ёрдамида яхшилаб сепилади, тўнтарилади, 60 дақиқага дезинфекцияловчи эритмалардан бирига ботирилади: хлорамин 0,5 фоизли, хлорли оҳак 0,5 фоизли тиндирилган, иссиққа чидамли оқлаш оҳаги, кальций гипохлорити тузи (ДГС ГК) ёки НКТ 0,25 фоизли тиндирилган, 0,5 фоизли ювиш воситаси билан водород пероксиди 3 фоизли эритмаси. Шу билан бирга, мазкур эритмалардан бирида ивитилган латта билан артилиши мумкин.

Худди одатдаги дезинфекцияда каби қайнатилади, 9-бандда кўрсатилган дезинфекцияловчи эритмалардан бирида ивитилган латтада артилади.

Зарарсизлантирилгандан сўнг оқар сувда яхшилаб артилади.

11

Тўшак анжомлари (ёстиқ, матрас, кўрпалар), устки кийим, кўйлак, гилам, бемор стационарга кийиб келиб тушган ички кийим.

Қопларга солиниб, бу қоплар кейинчалик ички кийим, тўшак тўпламларни зарарсизлантириш учун (7-банд) қўлланиладиган дезинфекцияловчи эритмалардан бирида сепилади ва 8-жадвалда кўрсатилган режимлар бўйича дезинфекция камераларига жўнатилади.
Камерали дезинфекция учун имконият бўлмаганда 7-бандда кўрсатилган дезинфекцияловчи эритмалардан бирида яхшилаб ивитилган чўткаларда тозаланади.

Матраслар тагига солинадиган клеёнка билан ёпилади

Зарарсизлантириш учун дезинфекция эритмалари қўлланилган бўлса, анжомлар очиқ ҳавода қуритилади.

12

Бемор шиппаклари

Дезинфекция камераларида зарарсизлантиради ёки формалин 25 фоизли эритмасида ёки сирка кислотаси 40 фоизли эритмасида яхшилабивитилган тампон билан стационарларда артилади, полиэтилен халтага солиниб, 180 дақиқа ушлаб турилади.




Формалин ёки сирка кислотаси эритмасида зарарсизлантирилгандан сўнг, 10-12 соат мобайнида ҳид мутлақо йўқолмагунича шамоллатилади.

13

Бемор чўмилиб оқизган сувлар

30 дақиқага дезинфекция препаратларидан бири устига сепилиб, кейинчалик аралаштирилади. 10 л сувга 50 г ҳисобида хлорли оҳак ёки иссиққа чидамли оқлаш оҳаги, 10 л сувга 25 г ҳисобида кальций гипохлорити тузи (ДГС ГК) ёки НКТ, ёки хлорли оҳак дезинфекцияловчи эритмаси ёки иссиққа чидамли оқлаш оҳагини, 10 л сувга 500 г ҳисобида кальций гипохлорити тузи (ДГС ГК) ёки НКТ эритмаси қўшилади.

Якуний дезинфекцияда қандай бўлса, шундай.







14

Санитария-техника ускуналари (ванна, раковина, унитаз ва бошқалар)

6-бандда кўрсатилган дезинфекцияловчи эритмалардан бирида яхшилабивитилган латта билан икки маротаба артилади ёки шу эритмалардан бирида гидропульт ёрдамида сепилади ва мазкур ускунадан фақат 60 дақиқа мобайнида фойдаланилади. Дезинфекцияловчи эритма сарф нормаси - 1 кв.м/500 мл.

Ювувчи-дезинфекцияловчи ёки тозаловчи-дезинфекцияловчи препаратлардан бири суртилган латтада артилиб, бунда сафр нормаси 100 кв.м/0,5 г. бўлади. Юзалар 6-бандда кўрсатилган дезинфекцияловчи эритмалардан бирида яхшилабивитилган латта билан икки маротаба артилади.

Зарарсизлантирилгандан кейин сувда чайиб ювилади.

15

Ташқаридаги ҳожатхоналар (тиндириш ўраси, ахлат қутилари)

Дезинфекцияловчи эритмалардан бирида сепилади: хлорли оҳак ёки иссиққа чидамли оқлаш оҳаги 10 фоизли эритмаси, кальций гихлорити тузи (ДТС ГК) ёки НКГ 5 фоизли эритмаси

Худди якуний дезинфекцияда каби ташқаридаги санитария-техник қурилмалар ёғоч қисмлари ҳар куни ички томондан эритмалардан бирида сепилади.




16

Ахлат

Ёқиб юборилади. Бунинг иложи бўлмаганида, дезинфекцияловчи эритмалардан бирида устига қуйилади - хлорли оҳак ёки иссиққа чидамли оқлаш оҳаги 10 фоизли эритмаси, кальций гихлорити тузи (ДТС ГК) ёки НКГ 5 фоизли эритмаси, ва 120 дақиқага қолдирилади.Хлор-оҳак сути 20 фоизли эритмаси эса 60 дақиқага, эритманинг ахлат массасига 2:1 нисбатда қуйиб қолдирилади.

Ёқиб юборилади




17

Тозалаш асбоб-анжомлари

Қайнаши биланоқ совун-сода 2 фоизли эритмаси ёки ҳар қандай ювиш воситаси эритмасида 15 дақиқа мобайнида қайнатилади ёки дезинфекцияловчи эритмалардан бирида ивитилади: таркибида хлоб бор 1 фоизли эритмада 60 дақиқа мобайнида.

Якуний дезинфекцияда қандай бўлса, шундай.

Зарарсизлантирилгандан кейин сувда чайилади ва қуритилади.

18

Беморни ташувчи транспорт

Гидропульт ёрдамида сепилади ёки 6-бандда кўрсатилган дезинфекцияловчи эритмалардан бирида яхшилаб ивитилган латта билан икки маротаба артилади.




Зарарсизлантириш якунига етгачнам тозалаш ўтказилади.






Буюм номи

Аппарат номи

Зарарсизлантириш усуллари

1.

Галванизация ва электрофорез учун гидрофил прокладкалар.

АГИ-1

Сувда ювилади ва 30 дақиқа давомида қайнатилади.

2.

Кўз учун пахтачалар.




Сувда ювилади ва 30 дақиқа давомида қайнатилади.

3.

Оғиз бўшлиғи галванизацияси учун электродлар.

РГ-2

Электроднинг дока қисми бир маротаба ишлатилади.
Электроднинг резина қисми ҳар бир муолажадан сўнг 30 дақиқа давомида қайнатилади.

4.

Электродларни қотириш учун бинтлар (резина, эластик)




Даволаш курси даврига беморга бириктирилиб, курс ниҳоясига етгач ювилади.

5.

Электродлар изоляцияси учун клеёнкалар




Ҳар бир ишлатилишдан сўнг таркибида хлор сақловчи препарат ёки бошқа дезинфектантлар 0,5 фоизли эритмасида икки маротаба йўриқномага мувофиқ артилади.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish