1.2 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ
ИШ ЮЗАСИДАН ҚАРОР (ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ) ЧИҚАРИШ
Асосий қоидалар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қарор
МЖтКнинг 309-моддаси талабларига мувофиқ тузилади. Қарорнинг
кириш қисмида маъмурий ишни кўрадиган суднинг номи, иш
кўриладиган сана, судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш
кўрилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар батафсил кўрсатилади.
Қарорнинг тавсиф қисмида қандай ҳуқуқбузарлик содир
этилганлиги,
ҳуқуқбузарлик
содир
этилган
вақти,
жойи,
жавобгарликка тортилаётган шахснинг айбдорлиги ёки айбсизлиги
ҳақидаги далиллар, шахсни жавобгарликдан озод қилиш асослари,
маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган меъёрий ҳужжатлар
кўрсатилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан
чиқариладиган қарорнинг қарор қисмида, маъмурий жазо тури ёки
шахсни жавобгарликдан озод қилинганлиги ҳақидаги суд қарори,
маъ-мурий қамоққа олиш жазоси қўлланилганда, унинг қайси
вақтдан (санаси ва соати) бошлаб жазони ўташ муддати
кўрсатилиши шарт.
Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш ҳақидаги
масалани ҳал қилиш билан бир вақтда айбдор томонидан мулкий
зарарни қоплаш ҳақидаги масала ҳам ҳал қилинаётган бўлса, у
ҳолда қарорда ундирилиши лозим бўлган зарар миқдори, уни
қоплаш муддати ва тартиби белгиланади. Қарорда мусодара
қилиниши лозим бўлган ашёлар, шунингдек, шахсни ушлаш
вақтида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш учун ишлатилган,
ёнидан олинган нарсалар, ҳужжатлар, пуллар мавжуд бўлган
ҳолатда, судья уларнинг тақдири қандай ҳал қилинганлигини
кўрсатади,
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
вақтида тегишли орган (мансабдор шахс):, МЖтК 310-моддасида
назарда тутилган қарорлардан бирини қабул қилади:
Суд томонидан иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор
огоҳлантириш эълон қилинганда ҳам чиқарилади.
15
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан
чиқарилган қарор МЖтКнинг 311-модласи талаби асосида дарҳол
эълон қилинади. Қарорнинг нусхаси узоғи билан уч кун ичида
маъмурий чора кўрилган шахсга тилхат орқали топширилади.
МЖтКнинг 311-моддаси талабига кўра, ўқотар қуроллар,
шунингдек, ўқ-дорилар хизмат вазифаларини бажариши муносабати
билан ишониб топширилган ёки корхона, муассаса, ташкилот
томонидан вақтинча фойдаланиш учун берилган шахсларга
нисбатан МЖтКнинг 185-моддасида, 220-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг нусхаси
маълумот учун тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотга, мазкур
шахснинг ўқотар қуролдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини
кўриб чиқиш учун эса ички ишлар органига юборилиши лозим.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
баённомаси раислик этувчи ва котиб
(судья ёрдамчиси)
томонидан
ёки ишни кўриб чиққан (мансабдор шахс) томонидан имзоланади.
Қайд қилинган қонун талабининг бузилиши, иш юзасидан
чиқарилган қарорларни бекор қилиш учун асос бўлади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўраётган
судья асослар мавжуд бўлганда МЖтКниннг 313-моддаси талаби
асосида ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларни содир
қилишга имкон туғдирувчи шарт-шароитлар аниқланганда, бу ҳақда
ҳуқуқбузарнинг тегишли ўкиш, иш ва турар жойларига чора ва
жамоат таъсирини кўрсатиш учун тақдимнома киритади.
16
НАМУНА
Do'stlaringiz bilan baham: |