САЛТ ИШЛАШ ҲОЛАТИНИ КАМАЙТИРИШ ВА НАСОС ҚУРИЛМАЛАРИДА ЭНЕРГИЯДАН РАЦИОНАЛ ФОЙДАЛАНИШ
Режа:
Машина ва механизмлар салт ишлаш ҳолатини камайтириш.
Сув таъминоти системасида ва насос қурилмалари ишида энергия иқтисоди.
Назорат саволлари.
1. Машина ва механизмларнинг салт ишлаш ҳолатини камайтириш
Салт ишлаш ҳолатида асинхрон моторнинг cos анча кам 0,1–0,25 ни ташкил қилади. Шунинг учун ноишлаб чиқарувчан ҳаражатларни камайтириш учун салт ишлаш чегаралагичлари ўрнатилади. Маълумки, операцион оралиқ вақти, масалан: темирга ишлов бериш қурилмаларида механизмни ўз асл ҳолатига қайтариш учун, ишлов берилган детални ўрнига бошқасини алмаштириш ва қурилмани ишчи ҳолатга келтириш тушунилади.
Бу оралиқ вақти асинхрон мотор номинал қувватидан ўртача 0,12–0,8 га юкланган бўлади, шунинг учун қанчалик операцион оралиқ вақти кўп бўлса, шунчалик ноишлаб чиқарувчан харажотлар ошади ва cos камаяди. Салт ишлаш чегаралагичларини оралиқ операцион вақти 10 секунддан катта бўлган қурилмаларда ўрнатиш мақсадга мувофик.
Салт ишлаш чегаралагичларининг конструктив тузилиши ҳар хил бўлиб уларнинг ишлаши–моторнинг магнит пускателнинг ўчиши билан оралиқ операцион вақти ишни давом эттирилиши керак бўлади.
Салт ишлаш чегаралагичларини ўрнатиш вақти фақатгина тармоқда актив энергия иқтисодини эмас, балки реактив энергияни ҳам ҳисобга олиш лозим. Чунки, тармоқда реактив қувват исрофининг ошиши ҳисобига cos тушиб кетади.
Салт ишлаш чегаралагичларини ўрнатиш тадбирини ўтказишдан сўнг йиллик–шартни электр энергия иқтисоди қуйидагича:
=(а+Кэ*р)*t
а–бир соатдаги актив энергия иқтисоди (кВт*соат).
р–бир соатдаги реактив энергия иқтисоди (кВАр*соат).
t–агрегатларнинг бир йилдаги ишлаш вақти.
Кэ–реактив қувватнинг иқтисодий эквиваленти (кВт/кВар).
(Кэ–реактив ток ҳисобига тармоқдаги исрофларни ҳисобга олувчи коэффициент, 1 кВт актив қуввати исрофини тушишига қиймат жиҳатдан тенг бўлиб энергетика тизими томонидан белгиланади).
Истеъмол схемаси, cos ва Кэ га боғлиқ равишда қуйидаги қийматлар бўлади:
cos
|
Кэ
|
Кэ
|
Кэ
|
0.75
|
0.08
|
0.13
|
0.08
|
0.8
|
0.07
|
0.12
|
0.07
|
0.9
|
0.06
|
0.09
|
0.06
|
1 соатдаги электр энергия иқтисоди қуйидагича топилади:
а=Q1*(z*Pн*Твсп/3600) (кВт*соат)
Бу ерда: Твсп–электр моторнинг ёрдамчи вақти ёки салт ишлаш вақти, сек.
Q1–ҳисобий коэффициент;
Твсп>10 сек да қуйидагига тенг:
Q1P0/Pn – 0.75/Твсп
z–бир соатдаги цикллар сони;
Рn–электр моторнинг номинал қуввати;
Р0–салт юриш актив қувват исрофи, кВт.
Реактив энергия иқтисоди 1 соат учун қуйидагича топилади:
р= а2*(z*Pn*Твсп/3600) (кВАр*соат).
Бу ерда: Q2–ҳисобий коэффициент, Твсп>10 сек қуйидагича топилади:
Q2=(2.4–2.33*cosn/n)–1.5/Твсп
Ҳисоблаш намунаси:
Электр моторга салт ишлаш чегаралагигини ўрнатиш орқали электр энергия иқтисодини топиш лозим, бунда:
Рн=28 кВт; н=0.885; cosн=0.99; Твсп=20 сек; Р0=3.9 кВт; z=40; Кэ=0.1 кВт/кВар.
Актив энергия иқтисоди:
а=Q1*(z*Pн*Твсп/3600)=0.103*(40*28*20/3600)=0.65 кВт*соат.
Бу ерда: Q1=P0/Pн–0.75/Твсп=3.9/28–0.75/20=0.103
Бир соатда реактив қувват иқтисоди:
Q2=2.4–2.33*0.88/0.885–1.5/20=0.32
р=Q2(z*Pн*Твсп/3600)=0.32(40*28*20/3600)=2.0 кВАр*соат.
Бир соатдаги умумий электр энергия иқтисоди:
=а+Кэ*р=0.65+0.1*2.0=0.85 кВт*соат.
Агар Тнб=4000 соат бир йилда бўлса, у ҳолда:
=0.85*4000=3400 кВт*соат.
Агар Тнб=6000 соат, бўлса, =0.85*6000=5100 кВт*соат.
Ҳисоблар шуни кўрсатадики, қурилма ва механизмларда салт ишлаш чегарагичларини қўллаш электр энергия иқтисодини анча яхшилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |