Юн дидактикос ўрга-тувчи, таълим берувчи педагогиканинг тармоғи



Download 54,47 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana18.02.2022
Hajmi54,47 Kb.
#456566
  1   2
Bog'liq
Дидактика - Vikipediya



Дидактика
Дидактика (юн. дидактикос — ўрга-тувчи, таълим берувчи) — педагогиканинг тармоғи.
Таълим назарияси билан шуғулланади. "Д." атамаси илк бор Европада 17-асрда
ўқитиш ва таълим жараёни ҳақида асарлар яратган олимлар томонидан қўлланила
бошлаган. Чех педагоги Я. А. Коменский ўзининг "Буюк дидактика" асари (1657)да
болалар ва ўсмирларни маълумотли қилиш ва уларга таълим беришнинг дидактик
жиҳатларини ишлаб чикди. Немис педагоги А. Дистервег ўзининг "Немис
ўқитувчиларини маълумотли қилишга раҳбарлик" (1834—35) асарида Д.нинг пед.да
таълим назариясини баён этувчи алоҳида қисм эканлигини таъкидлаган. Шундан
кейин Д.га таълим назарияси ҳақидаги фан сифатида қараш кенг ёйилди. 19-асрнинг
охири ва 20-асрнинг бошларида Д.га оид махсус монографиялар пайдо бўла бошлади.
Ҳоз. замон пед.сида Д.га таълим ва маърифат бериш назарияси билан
шуғулланадиган алоҳида соҳа сифатида қаралади. Таълим мазмунини аниклаш,
таълим жараёни қонуниятларини очиш ҳамда ўқитишнинг энг самарадор усул ва
йўлларини топиш Д.нинг асосий муаммоларидир. Д.нинг моҳиятини белгилаш,
йўналишини аниқлашда фалсафий-назарий асоснинг ўрни катта. Узоқ вақт мобайнида
марксизм-ленинизм Д.нинг тараққиёт йўналишини белгилаб берувчи методологик
асос деб қараб келинди. Лекин мазкур таълимотнинг илмий асослари пуч, жамият ва
табиат тараққиёти қонуниятларини тўғри ҳамда холис кўрсатиш имкониятидан
маҳрум бўлган тарафкаш (тенденсиоз) қараш эканлиги маълум бўлгач, унга таяниш
мумкин бўлмай қолди. Кейинги вақтда, калом фалсафасига миллий Д.нинг
методологик асоси сифатида қаралмоқда. Чунки оламнинг яралиш, ривожланиш
қонуниятлари, инсоннинг билиш имкониятлари, маърифатнинг шахс камолотидаги,
ўзини англаш борасидаги ўрни сингари жиҳатлар ана шу фалсафий асосга
таянилгандагина тушунарли тарзда изоҳланиши мумкинлиги англаб етилди. Калом
фалсафаси таълим оламни билишнинг воситаси эканлигини, билиш жараёнининг чеки
йўқ, аммо инсон билиши мумкин бўлган билимлар чекланганлигини кўрсатиши билан
диққатга сазовордир.


Д. умумий психология, ўқитиш психологияси ҳамда билиш назарияси билан узвий
боғлиқ. Бу фанларнинг ҳар бири боланинг билиш фаолияти ва уни амалга оширилиш
жараёни тўғрисида алоҳида билим беради. Таълим мазмуни ва усулларини белгилаш
борасида ҳам мазкур алоқадорлик катта аҳамиятга эга. Д. ҳар қандай алоҳида
предметни ўқитиш ва унинг мазмунини тайин этиш қонуниятларини аниқлайдиган
фан сифатида таълим ва маърифат ишларини самарали ташкил этишнинг умумий
усулларини белгилаб бериши лозим. Айни вақтда, алоҳида предметларни ўқитиш
методикаси мактаб амалиётининг аниқ тажрибаларидан келиб чиққанлиги учун
Д.нинг тамойиллари таълим жараёнида учрайдиган ҳар хил фавқулодда
ҳодисаларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Ўзбек миллий пед.си тарихида ҳам Д.нинг асосий хусусиятларини акс эттиришга
бағишланган кўпгина тадқиқотлар мавжуд. Гарчи туркий мутафаккирларнинг
асарларида Д. ҳозирги ном билан аталмаган бўлсада, лекин улар таълим жараёнининг
қонуниятларини белгилаши, уни ташкил этишнинг йўл-йўриқларини кўрсатиши
жиҳатидан беқиёс аҳамиятга эга. Форобий, Беруний, Ибн Сино, Аҳмад алФарғоний,
Марғиноний, Давоний, Алишер Навоий, Мунис сингари мутафаккирларнинг таълимни
уюштириш, унинг самарадорлигини ошириш, ўқитиш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи
муносабатлари борасидаги қарашлари жаҳон пед. тараққиётининг ўзига хос
босқичини ташкил этади. Муайян ёшдаги болаларни жамоа тарзида бир жойда
ўқитишнинг самарадорлиги илк бор Ибн Сино томонидан кўрсатиб берилган бўлса,
муаллимнинг ўзида эзгу инсоний сифатлар бўлмаса, болаларда бундай ҳислатларни
шакллантириш мумкин эмаслиги Навоий асарларида акс этган. Марғиноний эса,
билимларни ўзлаштириш юзасидан умумий тавсиялар берибгина қолмай, ўрганилган
тушунчаларни болалар хотирасида узоқроқ саклаш юзасидан аниқ методик усуллар
ҳам тавсия этган.
Ўзбек миллий Д.сининг шаклланишида жадидчилик ҳаракати, хусусан, Мунавварқори
Абдурашидхонов, Абдуқодир Шу курий, А. Ибодиев, М. Беҳбудий, А. Авлоний, С.
Саидазизов, Р. Юсуфбеков каби маърифатпарвар-педагогларнинг фаолияти алоҳида
муҳим босқич бўлди. 20-аср бошларида вужудга келган жадидчилик туркий
халқларнинг кад. шону шухратини тиклаш учун уни маърифатли қилишдан ўзга йўл
йўклигини тўғри белгилади. Жаҳон пед. сининг энг сўнгги ютукларидан хабардор
бўлган, айни вақтда таълимни ташкил этишда кўп асрлик миллий тажрибаларни
ҳисобга олган, Д.нинг методологик асоси сифатида исломий эътиқодни белгилаган
жадидлар ўқи-тиш борасида юксак натижаларга эришдилар. Жадид мутафаккирлар
таълимни уюштиришнинг амалий жиҳатлари б-нгина шуғулланиб қолмай, унинг
назарий масалаларини ҳам тадқиқ этганликлари диққатга сазовордир.
Жадидларнинг дидактик карашлари уларнинг кўплаб педагогик асарлари, дарелик ва
қўлланмаларида акс этган.


Туркистонда Окт. тўнтариши туфайли қарор топган шўролар замонида Д. авторитар
пед.нинг бир тармоғи сифатида деярли ҳамиша тарбияга қарши қўйиб келинди.
Миллий тажрибаларга таянмаган, таълим жараёнининг мазмунини янгилашга қобил
бўлмаган, мактаб Д.сини мафкура зуғумидан халос эта олмаган социалисток пед.
унинг ташқи жиҳатларини пардозлаб, ялтиратиб кўрсатишга алоҳида эътибор берди.
Турли-туман усуллар ўйлаб топилди, кўпдан-кўп "илғор" тажрибалар ёйилди. Лекин
таълимда кутилган самарага эришилмади.
Ўзбекистон мустақилликка эриштандан сўнг ўзбек пед. фани ва амалиёти миллий
асосларга таянган ҳолда Д.нинг тамомила янгича йўналишда тараққий этишига замин
ҳозирлади. Ижтимоий онгнинг ўзгариши педагогик тафаккурнинг соғломлашувига, у
эса, ўз навбатида, Д.нинг миллий асосларда ривожлана бошлашига олиб келди. Бунда
миллий Д.нинг асосий тамойилларини тўғри белгилаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Миллий Д.нинг асосий тамойилларидан бири таълимнинг инсонийлашувидир. Мазкур
тамойил таълим жараёни учун билим эмас, балки ўқувчи шахси асосий кадрият
эканлигини англатади. Бунда ўқувчи шахсини шакллантиришга устувор ўрин
берилади. Таълимнинг инсонпарварлашуви тамойили ўзбек Д.сининг асосий
талабларидан бўлиб, таълим мазмўнини белгилаш ва педагогик амалиётни ташкил
этишда шахс маънавиятини шакллантиришга йўналтирилган ўқув фанларига устувор
аҳамият берилишини кузда тутади. Эстетик, бадиий туркумдаги предметларни
ўқитишга алоҳида эътибор қаратиш йўли билан болаларнинг ҳиссиётини
шакллантиришга эришиш, уларда ирода хусусиятларини таркиб топтириш муҳимдир.
Ўқувчи маънавияти билан унинг ўзлаштириши ўртасида узвий алоқа борлиги
замонавий психология фани томонидан асослаб берилган. Бу ҳолатни ҳисобга олмай
иш кўрган пед. муваффақияцизликка маҳкумдир. Миллий Д. тараққиётини
таъминлайдиган тамойиллардан яна бири таълимнинг яхлитлигидир. Дунёдаги нарса-
ҳодисалар яхлит ва бир-биридан ажралмаган ҳолда мавжуд экан, уни урганиш ҳам
имкон қадар яхлит тарзда амалга оширилиши керак. Таълим жараёнида ўқув
предметлари миқдорини кўпайтириш эмас, балки оламни билиш воситаси бўлмиш
ўқув фанларини имкон қадар умумлаштириш йўлидан бориш лозим. Шунинг учун ҳам
мустақил Ўзбекистоннинг янгиланган ўқув режаларида таълимнинг асосий етти
тармоғи белгиланган бўлиб, ўқув фанлари миқдорини заруратга қараб ўзгариб туриши
кўзда тутилган. Таълим жараёнида ўқувчиларнинг алоҳида жиҳатларини ҳисобга
олиш ҳам Д.нинг асосий тамойилларидан саналади. У ўқитиш жараёнини ҳар бир
ўқувчига хос хусусиятларни кўзда тутган ҳолда ташкил қилишни тақозо этади.
Маълумки, ҳар қандай шахс муайян географик муҳитда шаклланади. Унинг табиатида
ўша муҳитга хос жиҳатлар муҳрланган бўлади. Шунинг учун ҳам ўқитиш жараёнида
минтақавий хусусиятларни ҳисобга олиш тамойили ҳам Д.нинг зарур талабларидан
биридир. ЎзРнинг "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да мазкур тамойилга алоҳида


эътибор қаратилган. Тарбиянинг устуворлиги ҳам бугунги ўзбек Д.сининг асосий
тамойилларидан саналади. Комил шахсни тарбиялаш ҳар қандай таълим
муассасасининг асосий вазифасига айланди. Маънавиятни шакллантириш максад
даражасига кўтарилган шароитда тарбияга устувор мақом берилиши табиийдир.
Миллий Д. ўқувчиларни таълим жараёнининг иштирокчиларигина эмас, балки
ижрочилари деб қарашни ҳам кўзда тутади. Таълим ўқувчиларнинг ички эҳтиёжига
айланмаса, улар бу жараёнда фаол иштирок этмасалар, ҳеч қандай ижобий самарага
эришиб бўлмайди.
Д. таълим усуллари муаммосини ҳам қамраб олади. Ўқитувчи бирор предмет бўйича
ўқувчиларнинг тизимли билим олишини таъминлаш мақсади сари интилар экан,
маълум ишларнинг бажарилиш намунасини кўрсатади. Айни вақтда, у таълимнинг
барча босқичларида уқувчининг фаоллиги ва мустақиллигини таъминлайди.
Ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида тажриба ва кузатувлари асосида янги билимларни
ўзлаштиради. Уларга чуқур ва мустақил ўзлаштиришлари, ўрганган билимларини
амалиётда ижодий қўллашлари учун махсус топшириклар берилади.
ЎзМЕ
. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Каримов И., Баркамол авлод Ўзбекистан тараққиётининг пойдевори, Т., 1997; Ўрта
Осиёда педагогик фикр тараққиётидан лавҳалар, Т.: 1996; Ҳошимов К., Нишонова С,
Иномова М., Педагогика тарихи, Т., 1996; Ўзбекистан мутафаккирлари таълимтарбия
қақида, Т., 1995; Йўлдошев Ж., Мустақил Ўзбекистон таълими, Т., 1997.
Қозоқбой Йўлдошев.

Download 54,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish