Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби



Download 28,14 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi28,14 Kb.
#186868
  1   2
Bog'liq
шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби


Aim.uz

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Календарь йил солиқ давридир. Йилнинг чораги ҳисобот давридир.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби, давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари доимий муассаса жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятининг хусусияти ҳақидаги ҳисоботни (эркин шаклда), шунингдек юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобини чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун йиллик молиявий ҳисоботни топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этади. Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобида бюджетга тўланадиган соф фойдадан олинадиган солиқ суммаси алоҳида сатрда кўрсатилади. Фаолият календарь йил тугашидан аввал тугатилган тақдирда, бу ҳужжатлар фаолият тугатилганидан кейин бир ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши шарт.
Ҳисобот даври мобайнида солиқ тўловчилар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини жорий тўловларни киритиш орқали тўлайдилар.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловларнинг суммасини аниқлаш учун солиқ тўловчилар жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-кунигача давлат солиқ хизмати органига жорий ҳисобот даври учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 15-кунига қадар солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган йил чораги бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўланади.
Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кам миқдорни ташкил этадиган солиқ тўловчилар жорий тўловларни тўламайди.
Тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, шунингдек соф фойдадан олинадиган солиқни жорий тўловларни тўламасдан йилига бир марта, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кейин бир ой ичида тўлайди.
Юридик шахслардан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи белгиланган ставкаларни чегирмаларни амалга оширмасдан тўланадиган даромад суммасига нисбатан қўллаш орқали ҳисоблаб чиқарилади.
Юридик шахслардан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғини юридик шахслар қуйидагиларни тўлаш пайтида ушлаб қолишлари шарт:
Дивидендлар ва фоизларни.
Ўзбекистон Республикаси норезидентларига даромадларни.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун жавобгарлик даромадни тўлаш манбаи, шунингдек солиқ қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентларига даромад тўловчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари зиммасида бўлади.
Юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромад қилинган харажатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи чегириб ташлангунига қадар тўлиқ миқдорда солиқ тўловчининг жами даромадига қўшилади. Солиқ солинадиган базани аниқлашда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фойда олиш муносабати билан қилинган ҳамда ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда ва миқдорларда чегирилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш пайтида ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммасини ҳисобга олиш учун чет давлат ваколатли органининг тўлов хабарномаси, маълумотномаси ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асос бўлади.

Download 28,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish