Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг қарори ўзбекистон ёшлар иттифоқининг



Download 99,25 Kb.
bet1/2
Sana01.05.2022
Hajmi99,25 Kb.
#601480
  1   2
Bog'liq
Кушма карор





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг
умумий ўрта таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ва 2017 йил


18 июлдаги ПҚ-3138-сонли “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи умумий ўрта таълим муассасаларидаги ёшлар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қарор қилади:
1. Республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларини тузиш бўйича ёшлар ташаббуслари Иттифоқнинг маҳаллий кенгашлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари томонидан тўла қўллаб-қувватланганлиги инобатга олинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари тўғрисида низоми 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. 2017/2018 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасаларида 1 нафар “ёшлар етакчиси” ва сиғими 1000 нафардан ортиқ ўқувчидан иборат бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида 2 нафар “ёшлар етакчиси” штат бирлиги жорий этилсин.
“ёшлар етакчиси”га ихтиёрий равишда 0,25 ставкадан ошмаган тартибда мутахассислиги бўйича ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари учун умумий ўрта таълим муассасаси биносидан алоҳида хона (1-қаватдан) ажратсин ҳамда зарурий моддий-техника база билан таъминласин;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти қошидаги тўгарак, клуб ва гуруҳларнинг фаолият юритиши учун синф хоналарининг бўшаш вақтидан келиб чиқиб зарур шарт-шароит яратиб берсин;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти қошидаги тўгарак, клуб ва гуруҳлар фаолияти (ёшлар етакчиси томонидан мутахассислик соҳасидан келиб чиқиб ташкил этиладиганлари бундан мустасно)ни ташкил этишга таълим муассасасининг тегишли мутахассислик бўйича ўқитувчи-педагогларини бириктирсин ҳамда уларнинг бу борадаги фаолияти ёшлар етакчиси томонидан мувофиқлаштирилиши инобатга олинсин;
ёшлар етакчиси лавозимига ишга қабул қилинган кадрларни умумий ўрта таълим муассасаси директори ўринбосари лавозимига захирага киритсин;
умумий ўрта таълим муассасаларида радиотармоқларни жорий этсин ҳамда Иттифоқ радиоси сифатида бошланғич ташкилотга бириктирсин.
5. Умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссия раисларига:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ўз фаолиятида юқори самарадорлик ва ютуқларга эришган ҳолларда ёшлар етакчисига умумий ўрта таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик устамалар тайинлаш;
Ёшлар етакчисига директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофот ажратиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси (А.Носиров) бир ой муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика миқёсидаги танловлари ҳамда мусобақаларида ўқувчи ва педагоглар эришган натижаларни улар ўқиётган ёки ишлаётган мактаб ютуғи сифатида умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш ва рейтингини аниқлашда ҳисобга олиш бўйича вазирликнинг тегишли ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, имзога киритсин.
7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, ҳудудий ва маҳаллий кенгашларига:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ва 2017 йил
18 июлдаги ПҚ-3138-сонли “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар, хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мақсад-вазифаларини умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ва ёш ўқитувчи-педагоглар ўртасида кенг тарғиб этсин ҳамда ёшларда ташкилот фаолиятига хайрихоҳлик ҳиссини уйғотсин;
республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида Иттифоқнинг бошланғич ташкилотларининг таъсис йиғилишларини ўтказсин, уларни рўйхатга олсин ҳамда фаолиятини мониторинг қилиб борсин;
бошланғич ташкилотларга уларнинг фаолиятига оид барча қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида етказиб бериш тизимини яратсин;
бошланғич ташкилотлар фаолиятида фойдаланадиган тарғибот воситалари, жумладан, тарғибот фильмлари, баннер, стенд, штендер, плакат, буклет, флаер ва бошқаларни тайёрласин ҳамда жойларга етказсин;
бошланғич ташкилотлар етакчи ва сардорлари фаолиятига оид услубий қўлланмалар, тўпламлар, услубий фильмлар ва бошқа материалларни ишлаб чиқсин ҳамда жойларга етказсин;
бошланғич ташкилот етакчиси ва сардорларининг билим ҳамда кўникмасини оширишга қаратилган маҳаллий, ҳудудий ва республика миқёсидаги ўқув-семинарларини тизимли ташкил этсин;
бошланғич ташкилот етакчиси ва сардорларининг ўзаро тажриба, фикр-мулоҳаза алмашишига қаратилган форумлар, анжуманлар ҳамда таълим муассасаларига ташрифлар уюштирсин;
бошланғич ташкилот етакчилари ва сардорларини ўзаро бирлаштирадиган, ўзини ўзи бошқариш кўникмасини пайдо қилишга хизмат қиладиган марказлар, уюшмалар ва бошқа жамоатчилик тузилмаларини қўллаб-қувватласин;
бошланғич ташкилотлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кичик ижтимоий грантлар жорий этсин;
бошланғич ташкилотлар фаолиятини мунтазам ўрганиб, Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий ва республика идоралараро кенгашлари йиғилишларида муҳокама қилиб борсин;
Ёшлар етакчисини Иттифоқнинг маҳаллий кенгаши раиси лавозимига кадрлар захирасига киритсин;
бошланғич ташкилот етакчиси ва сардорларини рағбатлантиришга қаратилган танловлар ва мусобақалар ташкил этсин, уларни давлат мукофотларига тавсия этишни тизимли йўлга қўйсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг 2012 йил 27 февралдаги
8 ва 01-04/14-сонли “Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қўшма қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Саъдуллаев ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари М.Зуфаров зиммасига юклансин.


Download 99,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish