Ўзбекистон миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш омиллари



Download 74,65 Kb.
bet2/4
Sana15.04.2022
Hajmi74,65 Kb.
#552854
1   2   3   4
Bog'liq
Mustaqil ish

Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни шакллантириш. Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва уни муваффақиятли амалга ошириш учун тегишли макроиқтисодий шароитлар мавжудлигини кўрамиз. Миллий инновацион тизимни шакллантириш ва барқарор ривожлантириш механизмларини яратиш омиллари сифатида Ўзбекистонда қабул қилинган қатор фармон ва қарорларни санаб ўтиш мумкин. Миллий фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш борасидаги дастлабки директив ҳужжатлар қаторига 1992 йил 8 июлдаги «Фан ва инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва ушбу фармонни ижро этишга йўналтирилган 1992 йил 21 июлдаги «Фан ва инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги» Вазирлар Маҳкамасининг қарори киради. Шунингдек, 2002 йил 20 февралда эълон қилинган «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларида ҳам инновацион тизим яратишнинг стратегик йўналишлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги «Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-436 сонли қарорида мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини замонавийлаштириш, техник талаблардан келиб чиққан ҳолда, келажакда инновацион маҳсулотлар ва хизматлар кўламини кенгайтиришга оид тадбирлар мажмуаси асослаб берилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «Инновацион лойиҳаларни ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги [2] қарорига мувофиқ, амалий тадқиқотлар, инновация лойиҳалари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаш, уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадида хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналарининг илмий ишланмаларни янада кенг ўзлаштириш учун «модернизация ва янги технологиялар жамғармаларини» ташкил этиш белгиланган эди.
Бугунги кунда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш омилларнинг асоси бўлиб, Ўзбекистонда инновацион фаолиятининг турли жиҳатларига тегишли бўлган ҳуқуқий-меъёрий база яратилган ҳисобланади, айниқса кейинги йиллар мобайнида ҳукуматимиз томонидан бу борада муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Инновацион инфратузилмани янада шакллантириш, тадбиркорликни, инвестицион салоҳиятни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, инновацион ғояларни, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий қилиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ қатор ишлар амалга оширилмоқда. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2018 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес- инкубаторларнинг фаол иштирокида халқаро интерактив инновация ярмаркаларини ва халқаро инновацион-инвестицион форумларни ўтказиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрда «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ- 3416-сонли қарори қабул қилингандан сўнг мамлакатимизда инновацион фаолиятга эътибор янада кучайди. Эндиликда фан ва инновациялар бўйича барча жараёнлар ушбу вазирлик томонидан амалга оширилмоқда ва мувофиқлаштирилмоқда. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси-ни инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелда «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3682-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор инновацион фаолиятга кенг имкониятлар яратиб бериш билан бир қаторда, инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тўлақонли жорий қилиш, уларни хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш тармоқлари амалиётига жорий қилишга салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар санаб ўтилиб, бу муаммоларни ҳал қилиш чора- тадбирлари ишлаб чиқилди.
Дунё мамлакатлари ривожланишининг замонавий шартларидан бири инновацион жараёнда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт стратегиясини тезкор ва тўғри амалга ошириш билан боғлиқ бўлмоқда. Жамиятда иқтисодий-ижтимоий ўзгаришларни тизимли ва сифатли амалга оширишда, шу билан бирга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини самарадорлигини оширишда иқтисодиётни рақамлаштириш долзарб масалалар қаторига киритил ди.
Кейинги ўн йилликда дунё миқёсида саноат инқилоби билан боғлиқ анъанавий иқтисодиётдан рақамли иқтисодиётга ўтиш кескин суръатлар билан рўй бермоқда. Замонавий мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даги янги йўналишлар аввало Й.Шумпетер [5] ғоясига асосланган инновацион иқтисодиёт, АҚШлик олим Д.Белл [6] томонидан асосланган постиндустриал жамиятнинг ривожланиш тенденциялари, Ж.Хокинснинг [7] билимлар иқтисодиёти ёки креатив иқтисодиёт назарияси, Й.Бенклернинг [8] “Digital Economy” деб номланган илмий ишларида келтирилган концепцияларида илгари сурилган тармоқли иқтисодиёт ҳамда Д.Тэпскотт [9] томонидан киритилган рақамли иқтисодиётдан иборат бўлмоқда. Ўзбекистоннинг бугунги инновацион ривожланишида ҳам айнан рақамли иқтисодиёт концепцияси илгари сурилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ..ақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади, юртимиз “Халқаро ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси” бўйича 2019 йилда 8 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали жуда ҳам орқадамиз. Аксарият вазирлик ва идоралар, корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқ, десак, бу ҳам ҳақиқат...”, деб такидладилар [2]. Шу туфайли Ўзбекистонда кейинги вақтда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Ўзбекистон қонунчилигида шу вақтга қадар инновацион фаолият соҳасидаги муносабатлар, инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги тушунчалар, иштирокчилар таркиби ва ушбу жараёнда уларнинг ўзаро муносабати, апробация
механизмларини самарали ташкил этиш, илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш ва саноатда ўзлаштиришни тартибга солувчи ягона инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатининг мавжуд эмаслиги ушбу қонун қабул қилиш заруриятини кун тартибига қўйган эди.
Шуларни ҳисобга олиб, 2020 йилнинг 24 июль куни “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни [3] имзоланди ва шу кундан эътиборан кучга киритилди. Ушбу қонун Ўзбекистон инновацион сиёсат стратегиясини ва тамойилларини шакллантириш тартибларини аниқлайди. Жумладан, қонун иқтисодиётда илмий ва илмий-техник фаолият нинг ўрнини белгилашда молиялаштиришнинг кўплаб манбалари, инновацион фаолиятни бошқариш тамойиллари, инновация соҳасида давлат ва вилоятлар миқёсида давлат бошқарув органлари таъсирининг асосий шакллари ва халқаро илмий-инновацион ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини акс эттиришга ёрдам беради.
Мазкур қонуннинг асосий тушунчаларида миллий инновацион тизим ҳақида ва 6 бобдан иборат 39 та моддаларида ҳам унинг таркиби, шаклланиш принциплари ва ривожланиши тўғрисида маълумот берилмаганлиги туфайли, бу борада ўз фикримизни билдиришни лозим топдик. Шуларни ҳисобга олиб, таклиф қилинаётган миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари моделининг мақсади билимни яратувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва билимдан фойдаланувчиларнинг ўзаро алоқалари давлат ташкилотлари, инновацион фаолият субъектлари ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш даражаларида давлат тузилмалари учун қулай институционал иқлим ва инновацион инфратизим яратиш ҳамда инновацион фаолият учун стратегик йўналишлардаги рақамли технологиялар мажмуасини, фундаментал билимлар ни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат (1–жадвал).






Билимни яратувчилар, ишлаб чиқарувчилар

Билимдан фойдаланувчилар

Давлат ташкилотлари

Илмий-тадқиқот ташкилотлар: Фундамен тал, амалий ва инновацион тадқиқотлар (Ўз.Р.Ф.А. ва Олий таълим муассасалари), Тармоқ илмий- тадқиқот институтлари, Янги технологияларнинг тажриба-конструкторлик бюро ва тажриба- синов, апроба-ция марказлари, Инно-вацион лойихаларни амалга оширувчи технополислар.



Инсон капитали: Илмий ходимлар, Университет-лар, Олий таълим муасса-салари, Профессор ўқи-тувчилар таркиби, Янги сохалар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказдаги жисмоний шахслар. Курслардаги, илмий- техника семинар трененг лар ва таълим жараёни-даги тингловчилар.

Институтци-
онал муҳит

Давлат иқтисодий-ташкилий институтлар: Қонунчилик базаси, Ўз.Р.Олий Мажлиси хуқуқий- меъерий хужжатлар ишлаб чиқиш: Ўз.Р.Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Иннова-цион ривожланиш ва-зирлигини; Ўзбекистон Республикаси интеллек-туал мулк агентлиги; Савдо ва саноат палатаси; Ўзбекистон Республикаси “AVTOR” электрон депозитарийси.

Истеъмолчилар муҳити: Маҳаллий хокимиятлар, Иқтисо диётнинг реал сектор корхонала ри, Илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари, Корпора тив тузилмалар, Миллий компа ниялар, корпорациялар, концер инлар, Хусусий сектор, Бошқарув ва мувофиқлаштирувчи ташкилот лар.

Иннова-цион фаолият субъектлари



Инновацион- тадбир-корлик институтлар: рақамли иқтисодиёт технологияларини ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказдаги жисмоний шахслар. Курслардаги, илмий- техника семи-нар трененглар ва таълим жараёнидаги тингловчилар

Истеъмолчилар муҳити: Фундаментал билимлар асосида тайёрланган ю-қори малакали ишчилар, Тадбиркорлар ва
Бизнесменлар, хизмат-лар ва товарлар бозори, Дастур ишлаб
чиқувчилар, Профессионал фойда-ланувчилар, Бизнес ком-паниялари, Инновацион хўжалик юритувчи
корхоналар.

Иннова-цион фаолият субъектлари



Кредит-молия ва инвестиция институт лари: республика бюджети ҳамда вилоятлар ва шаҳар маҳаллий бюджетлари; инновацион фаолият субъектларининг ўз маб-лағлари; халқаро грант-лар, тижорат банклари-нинг, шу жумладан чет эл банкларининг ва халқаро молия институтларининг мақсадли кредитлари; Венчур корхоналар; Ихтисослаштирил ган фондлар, ширкатлар

Истеъмолчилар муҳити: Инновацион-инвестиция дастурлари ижрочилари, Кичик бизнес субъект-лари, Йирик давлат корхо-налари, Илмий ташкилот-лар ва олий таълим муасассалари, Илмий жа-моатчи лик. Хусусий ва нодавлат ташкилотлар



Download 74,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish