Ўзбекистон ре



Download 1,4 Mb.
bet1/41
Sana17.07.2022
Hajmi1,4 Mb.
#813169
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
2 1 Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва касбий профессионаллигини


~ ~





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВАЎРТАМАХСУС ТАЪЛИМВАЗИРЛИГИ


ОЛИЙТАЪЛИМТИЗИМИ ПЕДАГОГВА РАҲБАРКАДРЛАРИНИ ҚАЙТАТАЙЁРЛАШВАУЛАРНИНГМАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОШИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МИНТАҚАВИЙ МАРКАЗИ
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ ВА КАСБИЙ ПРОФЕССИОНАЛЛИГИНИ ОШИРИШ
модули бўйича


ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА


Бухоро–2021
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2020 йил 7 декабрдаги 648-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди.


Тузувчилар: ТДПУҳузуридаги ПКҚТваМО тармоқмаркази,, п.ф.д., проф. Н.А.Муслимов, п.ф.н.М.Усмонбоева, п.ф.н. М.Мирсолиева, БухДУ ҳузуридаги ПКҚТваМО минтақавий маркази, п.ф.д.,проф. Б.Р.Адизов, БухДУ педагогика кафедраси мудири, п.ф.д., проф. Ш.Ш.Олимов.


Тақризчилар: п.ф.д., проф.Ў.Қ.Толипов, п.ф.н., доц. Д.Файзуллаева
БухМТИ профессори,п.ф.н. доц.Ахмеджонов
БухДУ доценти, п.ф.н. А.Т.Гулбоев


Ўқув-услубий мажмуа Бош илмий-методик марказ Илмийетодик
Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги 5-сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган.
МУНДАРИЖА
IШЧИ ДАСТУР................................................................................................4


IIАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР.......................................................................11


III. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ………………………...31


IV. ТЕСТЛАР ….......................................................................................58


V. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИММАВЗУЛАРИ ...................................................60


V.ГЛОССАРИЙ.................................................................................................62


VII.ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР....................................................70
IШЧИ ДАСТУР


Кириш

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида юксак маънавий – ахлоқий салоҳиятга, замонавий касб-кор малакаларига, ижодий ва ижтимоий фаолликка,мантиқий тафаккурга эга бўлиб, ҳаётдаги муаммоларнинг оқилона ечимини топиш маҳорати билан қуролланган, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти вазифаларини одилона баҳолайоладиган мутахассисларнинг янги авлодини тайёрлаш, шунингдек, ҳар томонлама баркамол, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда мукаммалўзлаштирган, масъулиятни чуқур ҳис қиладиган кадрларни тарбиялаб вояга етказишни назарда тутган ижтимоий – педагогик ғоя илгари сурилган.


Дарҳақиқат, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий,маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида шахснинг эркин фикрлаши ва мантиқий-ижодий мушоҳада қилиш кўникмаларини янада ривожлантириш, фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқлари шахс сифатидаги манфаатларини ҳимоя қилиш ишлари янги мазмун ва аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт вамаънавий-сиёсий ҳаётни янгича қуриш шароитида шахс эркин, мантиқий изчилликда, ижодий фикр юрита олмаса, демократик тамойиллар тантана қилмаса, ҳарқандай ёшнинг шахсий манфаатлар қонун доирасида ҳимоя қилинмаса, уни ҳар томонлама ривожланган, комил инсон қилиб вояга етказиб бўлмайди. Шунинг учун, даставвал унинг билим олиш ҳуқуқи ва эркинликларини ижтимоий нуқтаи назардан ҳимоя қилиш, ижтимоий – иқтисодий ва маънавий-сиёсий тайёргарлигини кучайтириш, ўқув юртларида ўқиётганида мантиқий, ижодий мушоҳада қилиш, фикр юритиш қобилиятларини ривожлантириш давлат дастурларининг муҳим кўрсатмаларидан бирига айланган.
Шу сабаб “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясининг 2-бобида “... Олий таълимда маънавий-аҳлоқий мазмунни, кучайтириш, ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада ривожлантириш зарурияти мавжудлиги”1нинг таъкидланганлиги бежиз эмас.
Шу нуқтаи назардан олий маълумотли мутахассисларни тайёрлайдиган ўқув юртларидаги бўлажак кадрларда ижодий ва мантиқий фикр юритиш кўникмаларини шакллантириш, таълим-тарбия шакллари ва усулларини янгилаш ва бойитиш йўналишида олиб бориладиган тадқиқот ишлари муҳим долзарблик касб этади.
Таълим муассасалари педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида турли ихтисосликлар ўқитувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашларини бойитишда инновацион фаолият кўникмаларини ривожлантириш, ўқитишнинг янги, инновацион шакл, метод ва воситалари билан таништириш, ўқитда касбий компетентлик сифатлари ва креатив қобилият моҳияти билан яқиндан таништириш муҳим аҳамиятга эга. Малака ошириш тизимида “Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва касбий профессионаллигини ошириш” ўқув модулининг ўқитилаётганлиги педагог кадрларни замонавий инновацион фаолиятининг мазмун-моҳиятини таълим технологияларининг ташкилий, техник ва дидактик имкониятларидан хабардор бўлишлари, таълим амалиётида ўқитишнинг инновацион технологияларидан фойдаланиш, компетентлик сифатлари ва креативлик қобилиятини изчил ривожлантириб бориш кўникма-малакаларини ҳосил қилиш учун шароит яратиб қолмай, касбий фаолиятда улардан самарали фойдаланиш борасидаги малакаларининг мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди.


Айни вақтда “Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва касбий профессионаллигини ошириш” ўқув модули лицей пеагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида тингловчилар томонидан ўзлаштирилаётган касбий билим, кўникма, малака ва компетентлик сифатларини янада ривожлантириш, кенг кўламли илмий-тадқиқотларни олиб бориш, кучли рақобат мавжуд бўлган меҳнат бозорида ўз ўринларини сақлаб қолишларига ёрдам беради. Шунингдек, тингловчилар педагогик инновацияларни асослаш, яратиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш йўлларидан хабадор бўлади, инновацион характерга эга муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш малакаларини муваффақиятли ўзлаштиради. Бу эса ўз навбатида ўқитиш жараёнида талабаларнинг фаолликларини таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш, самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касбэтади.



Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish