Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси – Ўзбекистон Республикаси барча судларининг ҳал қилув қарорлари, ажрим­лари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича



Download 12,6 Mb.
bet379/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси – Ўзбекистон Республикаси барча судларининг ҳал қилув қарорлари, ажрим­лари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича.


1. Фуқаролик ишида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қо­нун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида юқори судлар қуйи судлар чиқарган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ва ажримларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишини текшириш учун назорат тартибида ишни кўриб, тегишли қарор чиқариш ҳуқуқига эга.
Маълумки, агар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарор­лари, ажрими устидан тарафлар шикоят бермасалар, прокурорнинг протести бўлмаса, бундай қарорлар қонуний кучга киради. Аммо фуқаролик ишини ҳар томонлама текшириш натижасида суд назорати идораларининг ваколатли шахслари биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, апелляция, кассация инстанцияси суд­ларининг ажримлари ғайриқонуний, асослантирилмай, адолатсиз чиқарилган, деган хулосага келса, ишни назорат тартибида қайта кўриш учун протест келтиради ва иш назорат тартибида кўрилади.
Фуқаролик ишларини судда назорат тартибида қайта кўриш­нинг апелляция, кассация босқичларидан фарқи тўғрисида шуни айтиш керакки, суднинг ҳал қилув қарори апелляция, кассация тартибида кўрилишида ишда иштирок этувчи субъектлар: тараф­лар, учинчи шахслар, прокурор, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи давлат бошқарув органлари, уларнинг вакиллари бўлса, қонуний кучга кирган суд қарорини назорат тартибида қайта кўришда, ишни назорат тартибида текшириш ва кўришга ҳуқуқли юқори суд ва прокуратура идораларининг ваколатли шахслари субъект бўлиб қатнашадилар.
Агар фуқаролик иши кассация шикояти ёки протести бўйича кўрилишида ҳам суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор­лари ва ажримлари объект ҳисобланса, ишнинг назорат тартибида қайта кўрилишида – суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, қарор ва ажримлари объект ҳисобланади.
Кассация тартибида шикоят келтириш (протест бериш) учун бир йил процессуал муддат белгиланган бўлса, ишнинг назорат тартибида кўрилишида бундай муддат Ўзбекистон Республикаси­нинг Фуқаролик процессуал кодексида фуқаролар учун суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч йил муддат ичида ариза берилиши белгиланган (ФПКнинг 350-модда­си). Агар кассация инстанцияси суди кўрилган иш юзасидан ажрим қабул қилса, назорат инстанцияси суди қарор (ажрим) қабул қила­ди. Икки босқичда иш кўриш тартиби асосан ана шу белгилар билан бир-биридан фарқ қилади.
Фуқаролик ишларининг назорат тартибида кўрилишида бир қатор процессуал ҳаракатлар қилинади. Улар ишни талаб қилиб олиш, текшириш, зарур ҳолларда протест келтириш ва ишни қайта кўриш, судлар йўл қўйган хато ва камчиликларни бартараф этишга қаратилади.
Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари ёки аж­римларини назорат тартибида бекор қилишга уларнинг асоссизли­ги, қонуннинг қўпол бузилиши ёки ташкилот ва фуқароларнинг манфаатига очиқдан-очиқ зид келиши ҳам асос бўлади. Назорат тартибида ҳам апелляция, кассация тартибидаги каби суд қарорла­рининг қонунийлиги, асосли ва адолатли бўлиши текширилади.
Ишни нотўғри ҳал қилишга олиб келган бузилишларгина қонуннинг жиддий бузилиши ҳисобланади.
Фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриш, ишларни кассация тартибида кўришдан, юқорида айтилганидек, протест келтириш ҳуқуқига эга бўлиши, ўзининг объекти, ишни кўриш тартиби, шакли, муддати ва бошқа жиҳатлари билан фарқ қилади. Бу тафовутлар фуқаролик ишларини назорат тартибида қайта кўришнинг истисно босқичи ва истисно аҳамиятига эга бўлишидан келиб чиқади.
Фуқаролик ишларини назорат тартибида қайта кўришнинг истисно аҳамиятига эга бўлиши шундан иборатки, назорат тартибида ишни қайта кўриш мажбурий ва албатта зарурий босқич эмас. Тарафлар томонидан келтирилган шикоятлар ўз-ўзидан ишни назорат тартибида қайта кўришга асос бўла олмайди. Назорат инстанцияси суди ишни фақат суд ва прокуратура идораларининг қонун бўйича протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли мансабдор шахсларнинг келтирган протестларига асосан кўради.
Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари ва ажримларига назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси қонун билан қатъий чекланган.
Суд ва прокуратура органларининг мансабдор шахсларидан кимларнинг назорат тартибида протест келтиришга ҳақли бўлиши Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Респуб­ликасининг “Судлар тўғрисида”ги ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонунлари, ФПК ва бошқа қонунлар ҳамда ҳуқуқий меъёрлар билан белгиланган. Уларга кўра, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари ва ажримларига юқори суд ва прокуратура органлари­нинг тегишли мансабдор шахсларигина протест келтириш ҳуқуқига эгадирлар.
Юқорида таъкидланганидек, кассация тартибида иш юритиш­дан суднинг ҳал қилув қарорлари, қарор ва ажримларни назорат тартибида қайтадан кўришнинг фарқи шундаки, бунда фақат назорат тартибида протест келтиришга ҳуқуқли мансабдор шахслар томонидан келтирилган протестлар бўйичагина иш назорат тартибида қайта кўрилади.
Протестга назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг шахсан ўзлари имзо чекишлари лозим. Улар­нинг номидан келтирилган протестларга протест келтириш ҳуқуқи­га эга бўлмаган шахслар имзо қўйса, бундай протестни назорат тартибида кўрилишига йўл қўйилмайди. Масалан, вилоят суди раиси номидан келтирилган протестга унинг ўринбосарлари имзо қўйган протест ҳақиқий ҳисобланмайди.
Назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган вилоят прокурори номидан унинг ўринбосарлари протест келтириш ёки вилоят прокурори номидан тузилган протестга имзо қўйиши мумкин эмас. Вилоят прокурори номидан фақат шу прокурорнинг вазифасини амалга ошириш юкланган шахсгина протест келтириши ва имзо чекиши мумкин.
2. Қонунга кўра, протест келтириш тўғрисидаги ариза бир ойлик муддатда, иш талаб қилиб олинадиган ва текшириладиган ҳолларда икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши, агар протест келтириш учун асос бўлмаса, ариза берган шахсга аризани қаноатлантирмасдан қолдириш сабаблари кўрсатилиб ёзма жавоб берилиши лозим.
3. Манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида улар, протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли мансабдор шахсларнинг протест келтириш учун асос йўқ деган хулосалари устидан юқори суд, прокуратура органларига шикоят беришга ҳақлидирлар.
4. Шарҳланаётган моддада кўрсатилган назорат тартибида протест келтириш ваколатига эга бўлган шахслар қонуний кучга кирган суд қарорлари устидан кассация муддати ўтган ёки ўтма­ганидан қатъи назар уч йил мобайнида назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай протестлар фуқаролик иш­лари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва унга тенглаштирилган судларнинг раёсатларида ҳамда Ўзбекис­тон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича назорат судлов ҳайъатида кўрилади.
Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, ўзлари биринчи босқичда кўриб фуқаролик ишлари бўйича чиқарган ҳал қилув қарорлари ҳамда шу қарорлар юзасидан қабул қилинган апелляция ёки кассация ажримлари устидан назорат тартибида келтирилган протестларни кўришга ҳақли эмас.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish