Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


Тижорат банкларида “активлар самарадорлиги



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   114
Bog'liq
kitob 001

Тижорат банкларида “активлар самарадорлиги 
(даромадлиги)”, “активлар сифати”, “активлар 
ликвидлиги” тушунчаларининг қиёсий-услубий 
фарқланиш жиҳатлари
16

Тавсиф-
ловчи 
жиҳатлар
Активлар са-
марадорлиги 
(даромадлиги)
Активлар 
сифати
Активлар ликвидлиги
1
Мақсади
Банкнинг да-
ромадлик кўр-
саткичларини 
таъминлаш
Активлар 
билан боғлиқ 
рискларни 
пасайтириш
Банкнинг ўз мажбу-
риятларини тўлиқ 
бажарилишини таъ-
минлаш
2
Вазифа-
лари
Жойлаштирил-
ган активлар-
нинг даро-
мадлигини 
ошириш
Активлар
қадрсизлани-
шининг олдини 
олиш
Банк мажбуриятлари-
ни доимий таъминлаш 
имконини берадиган 
барқарор маблағлар-
ни шакллантириш
3
Объекти
Активлар ҳаж-
ми, даромад, 
харажат
Активлар 
ҳажми
Актив ва мажбурият-
лар ҳажми
4
Қамрови
Банкнинг 
барча кўрсат-
кичлари
Барча актив 
амалиётлар
Активлар, мажбурият-
лар, капитал
5
Таъ-
минлаш 
усуллари
Диверсифика-
циялаш, баҳо-
лаш, назорат
Захира яратиш, 
баҳолаш,
мониторинг 
ўтказиш
Фарқ (ГЕП), баҳолаш, 
пул оқимини таҳлил 
қилиш
Россиялик иқтисодчи олимлардан Г.Г.Коробова,
Р.А.Карпова, А.Ф.Рябова, В.А.Ларионова, Г.Ж.Курдуюмов, 
Е.А.Нестеренко, С.А.Шульков кабилар эса банк актив-
ларини вазифалари, ликвидлиги, риск даражаси, жой-
лаштириш муддати ва субъектига қараб таснифлашни 
таклиф этади
17
.
Хорижлик мутахассисларнинг фикрича, банк активла-
рининг таркибий улуши қуйидаги мутаносибликни таш-
кил этади:
16
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
17 
Коробова и др. Банковское дело. Учебник.-М.: Экономист, 2006.-766 с. 
(132-143-бетлар).


26
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
- актив амалиётлар таркибида асосий ўринни кредит 
маблағлари эгаллайди (19,90–83,25%);
- банк активлари таркибида иккинчи ўринни қиммат-
ли қоғозларга инвестициялар ташкил этади (2,15–23,87%);
- учинчи ўринда – касса маблағлари (0,2–12,94%);
- бошқа активлар эса кенг миқёсдаги ҳисоб операция-
лари, капитал активлари ва асосий воситаларни қамраб 
олади (2,0–78,0%)
18
.
Республикамиз тижорат банкларида 01. 07. 2019 йил 
ҳолатига активлар таркибининг улушли мутаносиблиги 
мос равишда: соф кредит қўйилмалари – 205 487 млрд. 
сўм 77,7% (ўтган йилнинг шу даврида – 71,5%), Марказий 
банк ва бошқа банкдаги маблағлар – 36 651 млрд. сўм 
13,9% (ўтган йилнинг шу даврида – 19,6%), инвестиция-
лар ва бошқа қимматли қоғозлар – 3 238 млрд. сўм 1,2% 
(ўтган йилнинг шу даврида – 0,9%), кассадаги нақд пул 
ва бошқа тўлов ҳужжатлари – 5 458 млрд. сўм 2,1% (ўт-
ган йилнинг шу даврида – 2,4%), соф асосий воситалар – 
4 381 млрд. сўм 1,7% (ўтган йилнинг шу даврида – 1,5%), 
бошқа активлар – 3 945 млрд. сўм 1,5% (ўтган йилнинг шу 
даврида – 1,6%)ни ташкил этган
19
.
Тадқиқот натижаларининг тасдиқлашича, тижорат 
банкларида активлар самарадорлигини таъминлаш му-
раккаб жараён бўлиб, бир қатор аниқ талабларга тая-
нишни талаб этади. Улар ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий 
ва малакавий талабларни ўз ичига олади.
Ҳуқуқий талаблар банк ички сиёсатларида активлар 
сифатини ошириб бориш механизмини мукаммал бел-
гиланиши, банк активлари самарадорлигини назорат қи-
лишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб бориш-
ни тақозо этади.
Ташкилий талаблар эса тижорат банкларида активлар-
ни самарали жойлаштиришга жавобгар тузилмаларнинг 
18 
Лаврушин О.И. Банковское дело. Учебник. -М.: Финансы и статистика, 
2005.-672 с. (72-бет).
19 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг http://cbu.uz расмий сайти 
маълумотлари.


27
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
мавжуд бўлиши, дастурий тизимлар ва маълумотлар ба-
засининг мустаҳкамлигини ифодалайди.
Иқтисодий талаблар активлар сифатини таснифлаш ва 
комплекс таҳлил қилиш тизимини мукаммаллиги, актив-
ларни диверсификациялаш тамойилларига тўлиқ амал 
қилиниши, активлар сифати бўйича тизимли мониторинг-
ни йўлга қўйилганлиги кабилар билан белгиланади.
Малакавий талаблар активлар таваккалчилигини аниқ 
баҳоланиши, активларни жойлаштириш жараёнида ҳуж-
жатлаштиришнинг тўғрилиги, ходимларнинг малакавий 
тайёргарлигини узлуксиз ошириб бориш зарурлигини 
англатади.
Тижорат банкларида кредитлаш тизими бўйича тузи-
ладиган ҳисоботлар активлар самарадорлигининг мав-
жуд ҳолати тўғрисидаги батафсил ахборотларни ифода-
лаши лозим.
Тижорат банкларида активлар портфели самарадор-
лиги ўзгариши тўғрисидаги ахборотларни ҳаққоний ва 
ўз вақтида тақдим этиш механизмининг йўлга қўйилма-
ганлиги банк Бошқарувини мавжуд муаммоларни тезкор 
бартараф этиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқи-
шига тўсқинлик қилувчи омиллардан ҳисобланади.
Банк активлари самарадорлигини таъминлашнинг ус-
лубий асосларининг устувор йўналишлари қаторида бу 
борадаги мавжуд муаммоларни гуруҳлаш муҳим ўрин 
тутади.

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish