Ўзбекистон республикаси давлат архитектура қурилиш қЎмитаси тошкент архитектура қурилиш институти архитектура факультети



Download 378,93 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi378,93 Kb.
#66151
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши

Сиёсий партия узи нима


Ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принципларидан энг муҳими давлат ҳокимияти органларининг умумхалқ сайловлари асосида шакллантирилиши ҳамда фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида бевосита, ёки ўзлари томонидан сайлаб қўйилган вакиллари орқали иштирок этиши ҳисобланади. Бунда энг аввало, жамият билан давлат ўртасида ўзига хос “кўприк” вазифасини ўтовчи ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бири бўлган – сиёсий партиялар асосий рол ўйнайди.
Сиёсий партия – бу қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи фуқароларнинг кўнгилли бирлашмасидир.Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар.
Экспертларнинг фикрига кўра, сиёсий партия – бу сиёсий амбицияга эга бўлган шахслар томонидан тузилган ва бошқариладиган ҳамда умумий мафкура асосида бирлашган тармоқдир (networks) Сиёсий партиялар энг аввало, ўз электорати манфаатларидан, сиёсий мафкураси ва позициясидан келиб чиқиб, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларига етарлича таъсир ўтказишлари ҳамда ўзининг вакиллари орқали давлатнинг марказий ва маҳаллий ижроия органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда қатнашишлари лозим.
Мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш, шу йил декабрь ойида миллий парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органларига бўладиган сайловларга тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида, бу борадаги энг муҳим ва долзарб масалалар хусусида атрофлича фикр юритилди.
Маълумки, мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқларда чуқур демократик ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ҳаракатлар стратегияси асосида жамиятимизда кўппартиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар ранг-баранглиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Бугунги кунда юртимизда бешта сиёсий партия – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Экологик партия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўз ғоя ва дастурларини амалга ошириши, сайловларда тенглик, очиқлик ва холислик тамойиллари асосида фаол иштирок этиб, парламент, маҳаллий вакиллик органларида ўз фракциялари ва партиявий гуруҳларини шакллантириши ҳамда мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиши учун барча қонуний асослар яратилган. Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси бу борада янада кенг имкониятлар яратиши билан аҳамиятлидир.
Учрашувда давлатимиз раҳбари “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”, деб таъкидлади.
Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўладиган сайловлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа бўлиб, бутун халқимиз қатори сиёсий партиялар учун ҳам катта сиёсий мактаб бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Сайловларнинг кўппартиявийлик ва муқобиллик, ошкоралик ва транспарентлик тамойиллари асосида, дунёда умумэътироф этилган демократик стандартларга мос ҳолда ўтиши кўп жиҳатдан сиёсий партияларнинг ушбу жараёнга пухта тайёргарлик кўриши ҳамда чуқур ўйланган янги ғоя ва мақсадлар, дастурлар билан уларда фаол иштирок этишига боғлиқ.
Миллий қонунчилигимизда бўлажак сайловларда депутатликка номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан илгари сурилиши қатъий белгилаб қўйилгани ҳар бир партияга катта ҳуқуқ ва имконият бериши билан бирга юксак масъулият ҳам юклайди.
Албатта, сайловлар олдидан ҳар бир сиёсий партия ўзининг сайловолди дастури, сиёсий платформасини ишлаб чиқади, янги-янги ғояларни ўртага ташлайди, эл-юрт орасида обрў-эътибор қозонган инсонлар номзодини илгари суради. Бир сўз билан айтганда, кураш қизғин бўлади.
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан суҳбат давомида бу галги сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти, партиялар ушбу ғоят муҳим жараёнга қандай ғоя ва мақсадлар билан бораётгани, электоратнинг фаоллигини ошириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда сиёсий етакчилик фазилатларини шакллантириш, партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш ҳақида атрофлича фикр юритилди.
“Қайси партияга мансублигидан қатъи назар, барча юртдошларимизни бирлаштирадиган ягона ва муштарак мақсад – бу жонажон Ўзбекистонимиз, унинг буюк келажагидир. Айни шу мақсад ҳаммамизни она юртимизга садоқат билан хизмат қилишга даъват этади”, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Сайловлар жараёнида, демократик плюрализм шароитида халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва олижаноблик, сиёсий-ҳуқуқий маданиятни намоён этиш лозимлигига урғу берилди. Айниқса, сайловолди тарғибот кампанияларини замонавий ахборот технологиялари ёрдамида олиб бориш бўйича қонунчилигимизда белгиланган нормаларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Мулоқот жараёнида бугунги давр ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар талабларидан келиб чиққан ҳолда, сиёсий партиялар фаолияти чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг ишини такомиллаштириш ва самарасини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилди.

Download 378,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish