Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet54/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

БИОЭТИКА - ҳозирги замон этикасининг муҳим йўналишларидан бири. Б. инсон ҳаётини энг олий этикавий қадрият сифатида қарайди. Шу билан бирга, инсон ҳаётини сақлаш муаммосини – яхшилик ва ёмонликни фарқлашнинг муҳим мезони, деб ҳисоблайди. Ҳозирги замон фанида Б. тирик мавжудотлар, шу билан бирга инсонга ҳам бўлган муносабатларнинг этика регулятиви, деб қаралади.
Инсоннинг табиат билан узлуксиз алоқасини маънавий таҳлил этиш асосида табиатни муҳофаза этишда аҳлоқий жавобгарлик Б.нинг маданий негизини ташкил этади. Б. социал масалалалар билан биргаликда қадриятлар муаммосини ҳам қамраб олади.
Б. мақсадларидан бири – шахсни турли ҳолатларга солиш имкониятларини яратувчи, инсон хатти–ҳаракати, руҳиятини ўзгартириш мумкин бўлган унинг устидан ўтказилаётган хилма–хил тадқиқотларни чеклаш мезонларини ишлаб чиқади. Б. муаммоларини ишлаб чиқишда файласуф, ҳуқуқшунос, социолог, тиббиёт ходимлари ва социал этиклар қатнашмоқда. Б. муаммонинг долзарблашуви илмий-техник тараққиёт, биотехнология, ирсият технологиясини ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, табиий муҳитни мақсадга мувофиқ ва тез ўзгартиришда инсонга катта қувват берди. Табиий эволюция жараёнлари учун илгари миллионлаб йиллар керак бўлса, энди инсон бу жараёнларни қисқа вақт ичида амалга ошириши мумкин бўлди. Ирсият технологияси ва биотехнология инсон тақдирига бевосита аралашиб, ирсиятни дастурлаштириш, турли тирик организмлар, ирсият асосида янги организмлар, биологик роботлар яратиш масалаларини кўтариб чиқди. Натижада инсониятнинг ривожланишини физиологик жиҳатдан қайта ўқиш имкониятларини, диний ва умуман умуминсоний ахлоқ нуқтаи–назаридан таҳлил этиш муаммоларини келтириб чиқарди. Ирсиятга, қандай маънавий мезонларга кўра, қайси идеалларга, қайси қадриятларга асосланиб аралашиш муаммолари Б.нинг тадқиқот объекти бўлиб хизмат қилади.


БИХЕВИОРИЗМ (инг. вehaviour – хулқ–одат, хатти – ҳаракат) – XIX аср. охири XX аср бошларида психологияда пайдо бўлган йўналиш. Б. асосчиси Э.Торндайк ҳисобланади. Б. дастури ва термини биринчи маротаба Ж.Б.Уотсон (1913) томонидан киритилган.
Б. заминида инсон ҳулқининг ташқи муҳитда ҳаракатлантирувчи вербал ва эмоционал таъсирлар мажмуасини тушунилиши ётади. Б.нинг умумий манбаи сифатида позитивизм фалсафий тамойиллари англашилади, чунки фаннинг вазифасини бевосита кузатувни таҳлил этиш ва баён этиш ташкил этади, деб ҳисоблайди.
Б. таълимоти бўйича инсонда у билан бирга туғилган хатти–ҳаракат ва фаолият системаи мавжуд бўлиб, улар инсон тажрибаси давомида мустаҳкамланиб боради ва билишда шартли–реакциялар, таъсирлар мажмуи сифатида муҳим рол ўйнайди. Б. ҳайвонлар руҳиятини тажрибавий кузатишлар орқали аниқланган шартли рефлекслар услубини ижтимоий ҳаётга татбиқ этмоқчи бўлади.
Б. XX асрнинг 20–йилларида янада кенг ривожланади, унинг методлари антропология, педагогика ва социологияга татбиқ этилди. Бихевористлар руҳиятнинг шартли – рефлектор даражасини ижтимоий ҳаётга татбиқ этиб, ижтимоий ҳодисаларни тушунтиришда катта қийинчиликларга дуч келдилар.
Руҳиятнинг ижтимоий табиатини инкор этиш, ундан онг, тафаккур, ирода тушунчаларини чиқариб ташлаш, инсон фаолиятини соддалаштириш кескин танқидга учрашга сабаб бўлади. 1930 йилларига келиб, Б. таълимотини янгилашга уриниш необихевиоризмда ўз аксини топди. К.Халл ва Э.Толмен "Рағбат–таъсир" тузилмасига билиш ва ҳаракатлантирувчи омиллар йиғиндиси, хатти–ҳаракат–фаолият жараёнини бошқаришини таҳлил этишга имкон берувчи "билиш ва ҳаракатлантирувчи омиллар йиғиндиси" ўрта поғона сифатида киритилади. Лекин, необихевиоризм томонидан киритилган янгиликлар бу таълимотни танқиддан қутқара олмади. Ҳозирги кунда Б. усули асосида таъсирланиш ва жавоб реакциясини ўрганиш ётади. Бу Б. ўз этика ва сициологиясининг асосини ташкил этади.
Б. тарафдорлари фикрича, инсон руҳиятини маълум бир шароитда ўрганмоқ зарур ва шу ҳолатларни кузатиш асосида тарбия ва улар ҳаётининг қонун–қоидаларини ишлаб чиқиш лозим.


БОРЛИҚ – бутун мавжудотни, унинг ўтмиши, ҳозирги даври ва келажагини қамраб олувчи фалсафий тушунча. Файласуфлар Б. ҳақида турли ғояларни илгари суришган. Ўрта Осиё тупроғида вужудга келган зардуштийлик таълимотида Б. Қуёш ва оловнинг ҳосиласидир, алангаланиб турган олов Б.нинг асосий моҳиятини ташкил этади, деб ҳисобланган. Чунки, зардуштийликда ҳар қандай ўзгариш ва ҳаракатнинг асосида олов ётади ва у Б.қа жон бахш этади, деган ғоя унинг асосини ташкил этади.
Қадимги Юнонистон файласуфи Суқрот (Сократ) Б.ни билим билан қиёслайди ва унингча, бирор нарса, биз уни билсаккина, бор бўлади, инсоннинг билими қанча кенг бўлса, у шунча кенг борлиқни қамраб олади, деб ҳисоблайди.
Қадимги дунёнинг атомист – олими Демокрит борлиқни мавжуд бўлган атомлар мажмуасидан иборат, деб тушунтирган. Унинг фикрича, Б.нинг моҳияти унинг мавжудлигидадир. Мавжуд бўлмаган нарса – йўқликдир.
Ислом таълимотида эса, Б. – илоҳий воқеликдир. Яъни, у Аллоҳ яратган мавжудотдир. Бу борада ваҳдади вужуд ва ваҳдади мавжуд таълимотлари бўлган. Ислом динига мансуб мутафаккирлар Б. ҳақидаги таълимотни ҳар тарафлама ривожлантирганлар. Масалан, Форобийнинг фикрича, илк борлиқ, бу – Аллоҳнинг ўзидир, у азалийдир. Берунийнинг фикрича, Б. шундай умумийликки, у ҳамма нарсанинг асосида ётади, демак Б. ҳамма нарсанинг асосидир.
Европа сенсуалистлари Жорж Беркли ва Давид Юм Б.ни сезгиларимиз мажмуаси, деб талқин этдилар. Гегел эса, Б.ни мавҳумлик, мутлақ руҳнинг намоён бўлиши деб таърифлайди. Кўпгина натуралфалсафий қарашларда борлиқни ҳозирги замон, яъни фаол олам билан боғлаб тушунтиришади.
Б.нинг ҳозирги пайтда мавжуд бўлган қисми – мавжудликдир. Материалистик адабиётларда Б.ни объектив реаллик ҳаққоният, материя билан айнанлаштириб тушунтиришган. Б. ўзига ҳам объектив, ҳам субъектив реалликни, шунингдек мавжуд бўладиган оламларни ҳам қамраб олади. У моддийликни ҳам, маънавийликни ҳам, ўтмишни ҳам, келажакни ҳам, ўлимни ҳам, ҳаётни ҳам, руҳни ҳам, жисмни ҳам қамраб олувчи тушунчадир. Атрофимиздаги одам, олам, табиат, жамият, тафаккур, ғоялар, ўй–хаёлларимизнинг бари бирдай мавжуддир, улар турли тарзда ва шаклларда намоён бўлиб, мавжудлик белгиси остида умумлашиб Б. тушунчасига киради.
Б. туркум юқори даражадаги умумий абстракция - мавҳумийлик бўлиб, мавжудлик белгиси билан барча нарса ва ҳодисаларни ўзига қамраб олувчи ўта кенг тушунчадир. У ўзига нафақат объектив реалликни, балки, субъектив реалликни ҳам қамраб олади. Б. мавжуд нарсаларнинг барчасини, яъни моддий жисмларни ҳам, жараёнларни ҳам, ҳодисаларни ҳам, алоқадорликларни ҳам қамраб олади. Б. мавжудлик ва реаллик тушунчаларига қараганда ҳам кенгроқ тушунчадир. Мавжудлик – Б.нинг ҳозирги пайтда намоён бўлиб турган қисми. Мавжуд бўлиб ўтган ва мавжуд бўладиган нарса ва ҳодисалар ҳам борлиқ тушунчасига киради. Реаллик эса мавжудликнинг ҳаммага аён бўлган, улар томонидан тан олинган қисми.
Б. ўзига реалликни ҳам, мавжудликни ҳам қамраб олади. Анъанавий фалсафий қарашларда Б.нинг учта соҳаси ажратиб кўрсатилади. Уларга табиат борлиғи, жамият борлиғи, онг борлиғи киради. Булар учун энг умумий белги – уларнинг мавжудлигидир. Барча мавжуд нарсалар кенг миқёсда "бутун олам", - деб аталади.
Олам эса моддий ва маънавий, ҳақиқий ва мавҳум, имкониятдаги (виртуал) ва реал, актуал ва потенциал шаклларда бўлиши мумкин. Шунингдек, фалсафий адабиётларда табиат борлиғи ва жамият борлиғининг қуйидаги шакллари ҳам фарқланади.
Табиат борлиғи, одатда, табиатдаги нарсалар (жисмлар), жараёнлар, ҳолатлар борлиғи сифатида тушунилади. У иккига бўлинади, азалий табиат борлиғи (ёки табиий табиат борлиғи, у инсондан илгари ва унинг иштирокисиз ҳам мавжуд бўлган) ва одам меҳнати билан ишлаб чиқарилган нарсалар борлиғи (иккинчи табиат борлиғи).
Иккинчи табиат борлиғи эса, ўз навбатида, қуйидаги кўринишларда учрайди:
– инсон борлиғи (инсоннинг нарсалар оламидаги борлиғи ва одамнинг ўзига хос бўлган инсоний борлиғи);
– маънавий Б. (индивидуаллашган ва объективлашган маънавий борлиқ);
– социал Б. (айрим одамнинг жамиятдаги ҳамда тарихий жараёндаги борлиги), бу – ижтимоий Б. деб ҳам аталади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish