Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

 
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ 
ВА АҲАМИЯТИ 
Жўраева З. – Қарши “Иқтисодиёт” коллежи катта ўқитувчиси 
Ҳозирги компьютерлашган асрда инсоният хилма-хил ахборотлар қуршовида, ёшлар 
шуларнинг таъсири остида улғаяптилар. Бу ахборотлар орасидан фойдали ва кераклисини 
ажратиб олиши учун эса ташқи муҳитнинг, педагогларнинг роли ниҳоятда катта. Замонга 
мослашди ёки замон талабига жавоб берди дегани фақатгина керакли маълумотларни саралаб 
олиш дегани эмас, балки уларни ҳаётга тўғри татбиқ эта олиши муҳим ўрин тутиши барчамизга 
маълум. Бунда бевосита замонавий педагогик технологияларга мурожаат этилади. Бундай 
технологиялар таркибига масофавий таълим, кредит технологияси, муаммоли таълим, кейс 
технологияси, интерактив усуллар, техник воситалар, кўргазмали қуроллар, дидактик воситалар 
орқали таълим бериш кабиларни киритиш мумкин. Уларнинг аҳамиятли эканини қуйидаги 
маълумотдан билиш мумкин. Ёшлар хотирасида машғулотларнинг қайси усуллар билан 
ўтилганига қараб ахборотлар маълум фоизлар билан сақланиб қолар экан. Тадқиқотларга 
қараганда, ёшларнинг билим олиши учун ўқиладиган маърузалар уларнинг хотирасида ўқув 
материалининг бор-йўғи 5 фоизинигина сақлаб қолинишида роль ўйнаркан. Мустақил мутолаа 
эса 10 %, ўқув қўлланма, кўргазмали қуроллар ёрдамида ўқитиш 20%, намойиш (демонстрация) 
кўринишидаги машғулотлар 30%, гуруҳлардаги муҳокама 50 %, ишлаб чиқариш амалиёти 75 
% ва ниҳоят олган билимларини бевосита қўллаб бошқаларни ўқитиш ёки бу жараёнда бевосита 
иштирок этиш 95 % ли кўрсаткични беради. Айнан 95 % ли эслаб қолиш даражасига ўқитиш, 
олинган билимларни қўллашда эришилади. Чет эл тажрибасидан худди шу пунктга замонавий 
педагогик технологиялар самарали таъсир қилаётгани кўзга ташланади.
Ўқитувчи-педагоглар қайси фандан дарс бермасин, “мен қандай ўқитишим керак?” 
деган саволни ўз-ўзига доим бериши керак. Бу саволга жавоб бериш учун эса замонавий 
технологияларни қўллай олиши ёки педагогнинг маҳоратига боғлиқ деган, хулосага келиш 
мумкин. Шунингдек, педагогик технологиялар ҳар қандай фанни: аниқ фанлар, табиий фанлар, 


54 
ижтимоий фанларни ўқитишда ҳам яхши самара беради. Хусусан, физика фанида “Механика”,
“Молекуляр физика ва термодинамика”, “Электродинамика”, “Магнит майдон”, “Оптика”, 
“Атом ва ядро физикаси” бобларида берилган мавзуларни ёритиб беришда талаба-ёшлар учун 
замонавий технологиялар, айниқса – кўргазмалилик муҳим ўрин эгаллайди. Масалан, зарядлар, 
ионлар, молекулаларни кўргазмали ва дидактик воситалар орқали тушунтирилмаса, болада 
тасаввур бўлмайди, натижада эса эслаб қолиш қобилияти сусаяди. Ёки линзани қўли билан 
ушлаб кўрмаса, оптика нима эканини тасаввур эта олмайди. Шундай вазиятларда таълимнинг 
кўргазмали технологиялар қанчалик аҳамиятли эканини кўрамиз. Ўқувчи-ёшларда билим, 
малака, кўникмаларни ҳосил қилиш учун албатта дарсларнинг технологик харитаси асосида, 
педагогик технологияларни тўғри қўллаган ҳолда дарс ўтилиши муҳим. Дарсларнинг қизиқарли 
бўлиши учун илмий маърузалардан фойдаланган яхши, лекин маърузани тўлдириш учун албатта 
амалий машғулотларда қўлланадиган технологиялардан фойдаланиш самаралироқдир. Дарс 
давомида энержайзинг ўйинлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу диққатни жалб этишга ёрдам 
беради.
Таълим технологияларининг асосий мақсади таълимнинг мақсади билан чамбарчас 
боғлиқ. Яъни, шахсни илмий билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш 
интеллектуал аср учун энг долзарб вазифалардан ҳисобланади. Таълим технологиялари ўз ичига 
ўқитиш методларини қамраб олади. Ўқитиш методлари қуйидагича: 
- Баён қилиш (буни назарий метод деб ҳам аташади); 
- Суҳбат (педагог ва ёшлар ўртасида ўзаро ишонч ҳосил қилади, боланинг нутқини ўстиради 
); 
- Маъруза (назарий метод); 
- Мунозара (ўқувчи-ёшларда баҳслашиш, ўз фикрларини ҳимоя қила олиш қобилиятини 
шакллантиради); 
- Намойиш этиш (демонстрация), бунда кўргазмалилик (слайдлар, тарқатма материаллар, 
презентация (тақдимот) қилиш) асосида билимлар шакллантирилади. 
- Видеокўргазмалилик (фильмлар орқали); 
- Машқлар ва лаборатория ишлари (айниқса, юқоридаги физика фанидаги мавзуларни 
мустаҳкамлаш учун зарур); 
- Билиш ўйинлари (дидактик ўйинлар) – бунда диққатни жалб қилиш, масалан, физикада 
“Кубиклар”, “Заиф бўғин”, “Атом ва молекулалар” ўйинларидан фойдаланиш яхши 
натижа беради. 
- Вазиятлар методи (кейс-стадилар), муаммоли технология тури, бунда ўқувчи-ёшлар 
муаммоли вазиятларни ечиш учун мустақил ҳаракат қиладилар. 
Фикримиз сўнгида юқорида саналган методлардан бири - кейс-стадиларга таъриф ва 
тушунчалар берамиз.
Кейс бу (инг. “саse” – вазият) – ўз ичига ечилиши зарур бўлган муаммони олган реал 
вазият тасвири, менежерлар нуқтаи назаридан олинган, тингловчиларга ҳавола этиладиган 
муаммолар ечимига тайёр менежерлар ҳолатини ифодалайдиган вазиятдир. Кейслар ҳикоя 
тарзида тузилган бўлиб, бир бетдан юз бетгача бўлиши мумкин. Уларнинг таркиби билан ҳар 
бир талаба индивидуал равишда танишиб чиқиши мумкин ва бу жараёнда қизиқарли 
маълумотларга эга бўлиши аниқ. Кейслар билан ишлаш тартиби қуйидагича: 
- асосий муаммони ажратиб олиш; 
- асосий муаммога бошқа турли факторлар таъсир даражасини аниқлаш; 
- асосий ва иккинчи даражали омилларни ажратиш; 
- муаммони ечишнинг муқобил йўлини топиш. 
Ўқувчи-ёшлар баҳс-мунозарадан кўп нарсаларни ўрганишади, шуларни ҳисобга олиб, 
кейсни муҳокама қилишда бир қанча жиҳатлар белгилаб берилган: қаралаётган кейснинг асосий 
мақсадини аниқлаш; аудитория учун тушунарли бўлмаган ёки у томонидан нотўғри тушунилган 
маълумотларни аниқлаш; кейсда келтирилган муаммо ечимида асосий маъно касб этадиган 
маълумотни аниқлаш; кейсда тақдим этилган асосий муаммони ечишнинг босқичларини 
ажратиш; муаммонинг муқобил ечимларини топиш ва ҳ.


55 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биргина кейс усули билан барча педагогик 
муаммоларга ечим топиб бўлмайди, албатта. Лекин кейсга ўхшаш янги педагогик технологиялар 
муаммолар ечимига туртки бўлса, ажаб эмас. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish