11
Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий
механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар,
жумладан Бюджет кодекси
1
(янги
таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»
2
ги,
«Ижтимоий шериклик тўғрисида»
3
ги, «Давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»
4
ги, «Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида»
5
ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»
6
ги,
«Ички ишлар органлари тўғрисида»
7
ги, «Давлат хавфсизлик хизмати
тўғрисида»
8
ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида» ги қонунлар қабул
қилинди.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш сиёсатини доимий
амалга ошириш мақсадида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус
давлат органлари фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича
қўмиталар ташкил қилинди. Ушбу комиссиялар қабул қилинаётган
қонунларнинг коррупция учун қанчалик шарт-шароит яратишини
таҳлил ва назорат этиб боради. Коррупциянинг барча турларига барҳам
бериш учун жиноят, жиноят-процессуал қонун нормаларини тегишли
равишда қайта кўриб чиқилмоқда.
Давлат хизматчиларининг, суд ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг «Хулқ-атвор
кодекси»ни ишлаб чиқилди.
1
Ўзбекистон Республикаси «Бюджет кодекси», Ўзбекистон Республикаси
Қонун ҳужжатлари тўплами. – 2013. – № 52-(I).
2
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида»ги қонуни // Халқ сўзи. – 2014. – 15 май. – № 94 (6024).
3
Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуни,
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. – 2014. – № 39. – 488-модда.
4
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуни // Халқ сўзи. – 2014. – № 87 (6017).
5
Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги
қонуни // Халқ сўзи. – 2012. – № 251 (5671).
6
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонуни //
Халқ сўзи. – 2015. – № 237-(6420).
7
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. – 2016. – № 38. – 438-модда.
8
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги
ЎРҚҲТ. – 2018. – № 14. – 272-модда.
12
Мамлакатимизда коррупцияга тусидаги жиноятнинг илдизларини
қирқишга қаратилган ишларни, қандай қийин бўлмасин,
аста-секин
амалга оширилмоқда. Жумладан, болаларни боғчага жойлаштиришга
электрон навбат, мактаблар ва олий таълимга ўқишга қабул қилишда
очиқ ва ошкора тартиблар яратилгани амалий қадамлардир. Шунингдек,
«ягона дарча» тамойили асосида 100 дан ортиқ давлат хизматлари
кўрсатилмоқда.
Коррупциянинг аниқ сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашда
коррупция ҳақида «огоҳлантирувчи сигналлар» рўйхатининг ишлаб
чиқилиши борасида дастлабки қадамлар қўйилди. Ҳудудлар (вилоят,
туман) ва идоралар (таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳ.к.)да коррупция
даражаси ҳақидаги жамоатчилик фикрини аниқлаш бўйича социологик
тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Босқичма-босқич давлат хизматчиларини ижтимоий ҳимоялаш
бўйича норматив ҳужжатлар қабул қилиш, уларнинг меҳнатига ҳақ
тўлаш тизимини ислоҳ қилиш,
тиббий хизмат билан, уй-жой билан
таъминлаш (сотиб олиш) бўйича имтиёзлар яратилмоқда.
Эндиликда Ўзбекистонда хорижий мамлакатларнинг муваф-
фақиятли тажрибасини ўрганиш орқали давлат хизматчилари мулки
ва даромадлари ҳақида декларациялар
олиш ва уларни текши риб,
оммага ошкор этиш тизими босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Барча давлат органлари ходимларининг мансаб вазифаларини
ҳудудий ва соҳавий принцип асосида тизимли равишда ротация қилиш
мажбуран таъминланишига эришиш керак.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маърузасида коррупция муаммоси ҳақида
фикр юритар экан «...
Do'stlaringiz bilan baham: