Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-§. Кимёвий маҳсулотларнинг синфларига қўйиладиган талаблар



Download 8,53 Mb.
bet9/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   155
Bog'liq
01. kirish

6-§. Кимёвий маҳсулотларнинг синфларига қўйиладиган талаблар


Кимё саноатининг ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларидан фарқи маҳсулот ассортиментининг хилма-хиллигидир; маҳсулот ассортименти бир неча минглаб номда чиқарилади. Илмий лабораторияларда 4 млн. дан зиёд бирикмалар синтез қилинган ва ҳар йили бир неча минглаб янгилари қўшилмоқда. Шунинг учун кимёвий бирикмаларни классификациялаш зарур. Кўпинча улар ишлатилиш соҳаларига қараб классификацияланади. Масалан, қишлоқ хўжалигида, тўқимачилик саноатида, полимерлар ишлаб чиқаришда, тиббиётда ва ҳоказоларда ишлатиладиган маҳсулотлар бор. Бунда ҳар қайси гуруҳ маҳсулотларга умумий талаблар қўйилади. Масалан, минерал ўғитлар иложи борича концентрланган ва комплекс бўлиб, улар таркибида маълум тупроқ-иқлим шароитларидаги берилган ўсимлик учун зарур барча озиқ моддалар бўлгани маъқул. Моддаларнинг хоссалари билан улардан фойдаланиш самарадорлиги орасидаги боғлиқлик асосида бўёқлар, доривор моддалар ва ҳоказолар учун ҳам умумий талаблар белгиланади. Бу уларнинг таркиби ҳақида аниқ маълумотлар, нисбатан юқори даражадаги тозалигидир. Чунки таҳлил учун ҳар хил қўшилмалари бор реактивлар ишлатиб, тўғри натижалар олиш мумкии эмас. Бу ҳол ҳар қандай кимёвий тажриба - энг оддий, яъни мактаб ўқувчиси ўтказаётган тажрибадан бошлаб, илмий лабораториялардаги мураккаб изланишлар учун ҳам тааллуқлидир. Кимё лабораторияларида ишлатилишига кўра тозалик даражаси билан фарқ қилувчи ҳар хил: кимёвий тоза, тахлил учун тоза, техник маркадаги реактивлардан фойдаланилади. Кейинги вақтларда айниқса тоза (юқори даражада тозаланган) реактивларга зарурат ортиб бормоқда.
Иккинчи тасниф белгиси ишлаб чиқаришнннг умумий хом ашё белгисидир, масалан, кокс-кимёвий маҳсулотлар ҳақида гапирилиб, уларга таркиби ва ишлатилиш соҳаси ҳар хил бўлган ароматик углеводородлар, фенол, олтингугурт, аммоний тузлари ва бошқалар киритилади. Ҳозирги вақтда табиий газ ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, нефть - кимё маҳсулотлари жуда катта аҳамият касб этмоқда, кимё маҳсулотларини улар олинган хом ашё асосида таснифлаш, маҳсулот ишлаб чиқарилиш ўзаро боғлиқликда муҳокама қилиш имконини беради, бу эса дастлабки материаллардан тўлароқ фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш учун зарурдир. Кимёгар, одатда моддаларни уларнинг кимёвий хоссаларига қараб синфларга бўлади: оддий моддалар, минерал кислоталар, ишқорлар, тузлар, спиртлар, альдегидлар, карбон кислоталар ва ҳоказо. Битта кимёвий синфга оид моддаларнииг умумий хоссалари уларни ишлаб чиқаришнннг ўхшаш томонларини, шунингдек уларга истеъмолчиларнинг талабларини белгилайди.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish