Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/79
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#273419
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79
Bog'liq
Axloq va Nafosat falsafasi o'quv qo'llanma

 
 
Ахлоқнинг маънавият тизимидаги бирлаштирувчилик хусусияти 
 
Маънавият 
тизимидаги 
ижтимоий 
ҳодисаларнинг 
ахлоқ 
билан 
муносабатларини мана шу қисқача тарзда кўриб чиқишимизнинг ўзиёқ бизда 
ахлоқнинг ўрни ҳақида аниқ тасаввур уйғотади. Шу нарса аёнки, ахлоқ мазкур 
ижтимоий ҳодисалар марказида туради. У нафақат марказий ижтимоий ҳодиса, 
балки бошқа ижтимоий ҳодисаларни ҳаракатлантирувчи маънавий куч сифатида 
намоён бўлади. Уни четлаб ўтишга интилиш ҳар қандай мафкурани таназзулга 
олиб боради, жамиятни том маънодаги маънавиятдан маҳрум этади. Шу нуқтаи 
назардан қараганда, Президент Ислом Каримовнинг: «Аслини олганда, ахлоқ - 
маънавиятнинг ўзаги», деган сўзлари юқоридаги фикрларимиз учун табиий хулоса 
1
Пушкин А.С. Тикланиш. Т.Тўла таржимаси // Танланган асарлар, 4 томлик. Т.1. Т., Ўздавнашр, 1955, 115-б. 


36 
бўлиб жаранглайди. Дарҳақиқат, ахлоқ маънавият тизимидаги энг таъсирчан, энг 
бақувват ҳалқа, усиз одамзод маънавиятини тасаввур қилиш мумкин эмас. 
Шу ўринда ахлоқнинг маънавият тизимидаги «ўзак»лик хусусияти ҳақида 
батафсилроқ тўхталмоқ жоиз, деб ўйлаймиз. Негаки, ахлоқни моҳиятан меҳварга 
ўхшатиш мумкин - қолган маънавий қадриятлар унинг атрофида айланади, ундан 
узоқлашдими, бас, меҳвардан чиқиб кетган сайёрадек пучмоқда парчаланиб ҳалок 
бўлади. Масалан, юқорида кўриб ўтганимиз - динни олайлик: баъзи экстремистик 
гуруҳларнинг пайдо бўлишида асосий сабаб - улар томонидан диний ақидаларнинг 
мутлақлаштирилиши. Бу мутлақлаштириш фақат ахлоқийлик четга суриб қўйилган 
ҳолатдагина юз беради. Ақидапарастлар диннинг Аллоҳ томонидан белгилаб 
қўйилган вазифасини - ахлоқий юксак, комил инсонни тарбиялаш учун хизмат 
қилишини инкор этадилар, бу билан гўё динни юксакка кўтармоқчи бўладилар. 
Лекин аслида диннинг обрўсини туширишга хизмат қиладилар. Чунки дин ҳеч 
қачон мақсад бўлган эмас, бўлолмайди ҳам, у солиҳ бандани тарбиялаш воситаси, 
яъни ахлоқ - мақсад, дин эса - восита, фақат юксак ахлоқ эгасигина Аллоҳ васлига 
муяссар бўла олади. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳ - Мутлақ ва Олий мақсад, 
ахлоқ - нисбий мақсад, дин эса восита. Шунинг учун Қуръони каримда Аллоҳ ўз 
бандаларига нозил қилган илоҳий китоб-ларнинг ҳаммасини ҳурмат қилишни, аҳли 
китобларни эса камситмасликни қайта-қайта буюради. «Моида» сурасининг 48-
оятида шундай дейилади: «Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) 
шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, ҳаммангизни бир миллат 
қилиб қўйган бўлур эди. Лекин Ўзи ато этган нарсаларда сизларни имтиҳон қилиш 
учун (ҳар бир миллатга) алоҳида шариат, йўл қилиб қўйди».
1
Демак, дунёни зўрлик 
йўли билан исломлаштириш ёки насронийлаштириш моҳиятан Аллоҳга қарши 
бориш, энг улкан ахлоқсизликдир. Шу боис одамларни исломга зўрлик йўли билан, 
қурол кучи билан киритмоқчи бўлган диний-экстремистик гуруҳлар ва бутун 
дунёни «мусулмонобод» қилиш - Ер юзида ягона халифалик ўрнатишни ўз олдига 
мақсад қилиб қўйган ақидапарастлар анъанавий ахлоқий қадриятлардан юз 
ўгирганлари учун ҳам ана шундай хато йўлга қадам қўйдилар.
Нафақат диний эътиқод, балки барча маънавий ҳодисалар шахсдан 
ахлоқийликни талаб этади. Яна бир мисол тариқасида фанни олиб кўрайлик. Унинг 
ахлоқий қадриятлардан мухторлиги, «соф»лиги ҳақидаги гаплар моҳиятан 
мантиқийликдан йироқ, пуч эканини икки жаҳон урушини бошидан кечирган 
инсоният яхши тушуниб олди. «Менинг вазифам - кашфиёт, у ёғи билан ишим 
йўқ» қабилидаги ёндашув олим учун ахлоқсизлик ва жиноят эканини илм аҳли 
эътироф этди ва этмоқда. «Уруш, - деб ёзади аллома В.И. Вернадский, - фаннинг 
ҳолатига муқаррар таъсир кўрсатган чуқур асорат қолдирди. Улардан бири - жаҳон 
олимларининг 
ўзлари 
фаол 
иштирок 
қилган 
мислсиз 
ва 
даҳшатли 
шафқатсизликларни ҳис этишлари билан боғлиқ бўлган теран ахлоқий 
изтироблардир. ... Фаннинг ахлоқийлиги масаласи, олим учун ахлоқнинг диний, 
давлат шаклидаги ёки фалсафий кўринишидан қатъи назар, кун тартибига 
1
Қуръони Карим. Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёт – матбаа бирлашмаси, 1992, 76-б. 


37 
чиқмоқда. У фаол амалий куч бўлиб бормоқда ва у билан борган сари кўпроқ 
ҳисоблашишга тўғри келяпти».
1
Биз юқорида ахлоқнинг бошқа маънавий ҳодисалар билан алоқалари ҳақида 
тўхталиб ўтганимиз учун яна мисолларга мурожаат қилиб ўтирмаймиз. Хулоса 
шуки, ахлоқ меҳварида айланмаган маънавий ҳодисалар ўз маънавийлик кучини 
йўқотади, инсоният учун кераксиз ва ҳатто зарарли воқеликка айланади. Шу 
сабабли ахлоққа «ҳа, энди шунчаки ахлоқ-да, бирор-бир муҳим касбмиди у» деб, 
Ахлоқ фалсафасига эса «кичкинагина фан», асосий касб ҳақидаги фанларнинг 
ризқини яримта қиладиган иккинчи даражали курс сифатида қараш «бир мири 
ҳамён - уч мири зиён» деган халқ мақолини эслатадиган калтабинликдир. Шўролар 
даврида шаклланган бундай қарашлар бизнинг давримизда мутлақо инкор этилиши 
керак. Чунки, кўрганимиздек, ахлоқ умуммаънавий аҳамиятга молик, маънавият 
тизимида бирлаштирувчилик хусусиятига эга бўлган ягона универсал ижтимоий-
маънавий ҳодисадир: «ахлоқ - маънавиятнинг ўзаги». 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish