Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#72374
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
mesopatamiya akkad shumer va amorijlar davrida iqtisodij-izhtimoij va siyosij ahvoli (1)

 
ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР 
Башарият тарихининг кейинги ривожини белгилаб берган муҳим 
босқичлардан бири – ўзлаштирма овчилик-балиқчилик ва термачилик 
иқтисодиётдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтилиши, унинг асосий 
шаклларининг ривожи ва тарқалиши ҳисобланади. Бу жараёнлар энг 
қадимги давр тарихида янги босқичнинг бошланишига асос солди ва бундан 
юз минг йиллар илгариги эволюциядан принципиал жиҳатдан фарқ қиларди. 
Улар қадимги жамият турмушининг барча соҳаларида ўзгаришлар ясади. 
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг археологик материалларнинг тўпланиши бу 
даврни даврлаштиришга асос солди. Таниқли инглиз археологи Вир Гордон 
Чайлд ўзлаштирма иқтисодиётдан ишлаб чиқарувчи иқтисодиётга ўтиш 
даврининг тарихий аҳамиятини таъкидлаб, уни «неолит инқилоби» деб 
атади. Яқин Шарқда тадқиқотлар олиб борган таниқли америкалик олим
Роберт Брейдвуд эса энг қадимги тарихни озиқ-овқатни ўзлаштириш ва 
озиқ-овқатни ишлаб чиқариш даврларига бўлиб, ишлаб чиқариш даврида бир 
қатор босқичларни ажратиб кўрсатди. ХХ аср 60-70 йилларига келиб, 
археологик қазиш ишлари натижасида материаллар бирмунча кўпаяди. Яқин 
Шарқ, Олд ва Кичик Осиёда деҳқончилик ва чорвачиликнинг шаклланиш 
йўлларини аниқлаш тўпланган материалларни ҳар тарафлама таҳлил қилиш 
асосида ўрганилади. Бунда археологлардан ташқари палеогеографлар, 
палеозоологлар, антропологлар ва палеоботаниклар ҳам иштирок этишмоқда. 
Хуллас, бу хақда рус, инглиз, америка, француз, дания ва бошқа 
тадқиқотчилар билдирган фикр-мулоҳазалар башарият тарихи учун 
ўзлаштирмадан ишлаб чиқарувчи иқтисодиётга ўтиш муҳимлигини тан 
олишга асосланади. 
Зироаткорлар, овчилар ва балиқчилар жамоачи энг қулай табиий 
атроф-муҳит шароитларида ҳам сон жиҳатидан ва ишлаб чиқариш 


70
имкониятлари жиҳатидан чегараланган бўлади. У табиий ресурслардан 
фойдаланиш жараёнида такомиллашиб боради. Қулай экологик вазиятларда 
(денгиз қирғоқлари, пода-пода ҳайвонлар истиқомат қилиши) манзилгоҳлар 
кўп вақт ичида мавжуд бўлади. Бироқ овчилар ва зироаткорлар жамоаси сон 
жиҳатидан ўсиб бориши билан табиий ресурсларни сифат жиҳатидан 
ўзгартира олмайди. Шунинг учун улар бошқа қулай ва ҳайвон ҳамда 
ўсимликлар мўл-кўл бўлган жойларга кўчиб, у ерда янги манзилгоҳларни 
барпо этадилар. Натижада жамоалар бир-бирларидан узоқлашиб қоладилар. 
Улар орасида доимий айирбошлаш ва ихтисослашув қийин кечади. Энг 
қадлимги 
даврларда 
жамоа 
аъзоларининг 
кўпчилиги 
озиқ-овқат 
маҳсулотларини излаб топишда иштирок этгани туфайли, инсон эҳтиёжлари 
ҳам чегараланган эди.
Ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтилгандан сўнг жамоа ҳаёти тубдан 
ўзгаради. В.Г.Чайлд бу жараённи тавсифлаб, «у дастлабки инқилоб бўлиб,
инсон иқтисодиётини ўзгартирди, инсон ўз озиқ-овқат заҳираси устидан 
назорат қила бошлади»
[70]
, дейди. Инсон ўзи озиқ-овқат маҳсулотларини 
тайёрлай бошлади, ишлаб чиқаришни кенгайтирди. Инсон имкониятлари 
ўсиб, фаолият доираси ҳам кенгая борди. Аҳоли сон жиҳатидан ўсди.
Ҳунармандчилик куртаклари пайдо бўлди. Маданий ўсимликлар ва уй 
ҳайвонларининг 
ёввойи 
аждодлари 
тарқалган 
жойларда 
улар 
хонакилаштирилди ва маданийлаштирилди. Бундай марказлардан бири 
Месопотамия бўлиб, у ердаги энг қадимги давлатчилик куртаклари Хассун, 
Самарра, Халаф ва Эль-Убейд маданияти ҳисобланади.
Бу маданиятлар Шимолий Месопотамия, Фаластин, Сурия, Туркия, 
Эрон ҳудудларини қамраб олган минтақага кириб, археологлар уни 
«Ҳосилдор ерлар яримойи» деб аташган. Айнан шу ҳудудда илк деҳқончилик 
манзилгоҳлари кашф этилиб, ишлаб чиқарувчи иқтисодиёт куртаклари 
ўрганилган 
[66]



71
Бугунги кунда кўплаб материаллар ҳануз турли музейларда кўмилиб 
ётибди ва тарихчи ҳамда археолог олимларнинг чоп этилмаган 
кундаликларда яшириниб ётибди. Олий ўқув юртларида, умумтаълим 
мактабларда Қадимги Шарқ тарихи «Жаҳон тарихи» курси бўйича 
ўқитилади. Айниқса олий ўқув юртларидаги тарих йўналишларида 
ўқитилаётган «Неолит даври тарихи», «Жаҳон цивилизациялари тарихи», 
«Қадимги дунё тарихи» курсларини ўтишда Миср цивилизацияси билан 
биргаликда Месопотамия дунёдаги энг қадимги цивилизация ўчоқларидан 
ҳисобланади. Асосан цивилизация тарихини ўтиш ва ўрганиш учун чоп 
этилган дарслик ва ўқув қўлланмаларида маданият ривожи бронза давридан 
бошлаб ўрганилади. Ундан илгари нима бўлганлиги ҳақида эса жуда кам, 
қисқа маълумотлар келтирилади, холос.
Биз 
битирув-малакавий 
иш 
мавзуси 
сифатида 
танлаб 
олган 
Месопотамия цивилизацияси неолит давридаёқ Ўрта Ер денгизи бўйларида 
шаклланган. Қадимги Месопотамия цивилизациясига оид материаллар 
асосан рус тилида бўлиб, ўзбек тилида жуда кам топилади. Асосан дарслик 
ва ўқув қўлланмалардаги маълумотлар билан чекланиб қолишга тўғри 
келади.
Шундай 
бўлса-да, 
Қадимги 
Месопотамия 
тарихи 
ва 
цивилизациясининг ўзига хос хусусиятларини мавжуд адабиётлар, Интернет 
маълумотлари асосида очиб беришга ҳаракат қилдик. Мазкур ишимизда 
келтирилган маълумотлардан тарих фани ўқитувчилари маърузалар ёзиш 
учун, талабалар эса курс ишлари, рефератлар ёзиш учун фойдаланишади 
деган умиддамиз. 
Мавзуни ўрганиш юзасидан қичқача тавсиялар келтирамиз. 


72
Т А В С И Я Л А Р: 
«Қадимги Месопотамия цивилизацияси» деб номланган мазкур 
битирув-малакавий ишимизда келтирилган маълумотлардан «Қадимги дуне 
тарихи», «Жаҳон цивилизациялари тарихи», «Эпиграфика», «Жаҳон 
маданияти тарихи» каби фанларни ўқитишда қўшимча материал сифатида 
фойдаланиш мумкиндир. 
Ишимизда Қадимги Месопотамияда ёзувнинг пайдо бўлиши ва ривожи 
ҳақида кам маълумот берилгани боис, тавсия қисмида бу мавзуда янги 
педагогик технологияси асосида ишланма келтиришни лозим деб билдик. 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish