4
хўжалиги ва ижтимоий-маиший соҳалар объектлари, фермерлик ва
иссиқхона хўжаликлари ҳамда бошқа бориш қийин бўлган узоқ ҳудудларда
шунингдек, яйловларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенг
фойдаланиш анъанавий энергия манбалари билан бемалол рақобатлаша
олади.
Мазкур
конференция
материаллари
тўпламига
киритилган
материалларида мамлакатимизда энергиядан фойдаланишнинг ҳозирги
аҳволи ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан нафақат илмий-техник,
балки, унинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари ҳар томонлама таҳлил
қилинган бўлиб, мамлакатимизда энергия самарадорлиги ва
хавфсизлигини
ошириш жараёнини жадаллаштириш учун илмий ва ташкилий асос бўлиб
хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги
“Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини
ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи
энергия
манбаларини
ривожлантиришнинг
тезкор
чора-тадбирлари
тўғрисида” ПҚ-4422 сон қарори билан қайта тикланувчи энергия
манбаларини
янада
ривожлантиришнинг
мақсадли
параметрлари
тасдиқланди. Бунга кўра, 2018 йилда ишлаб чиқилган электр энергиясининг
90% анъанавий энергетикага ва 10% қайта тикланувчи энергия манбаларига
(гидроэнергетика 10%) тўғри келган бўлса, 2030 йилда эса ишлаб чиқилган
электр энергиясининг 75% анъанавий энергетикага ва 25% қайта тикланувчи
энергия манбалари (гидроэнергетика 11,2%, қуёш энергетикаси 8,8% ва
шамол энергетикаси 5%) ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Республикамизда қайта тикланувчи энергия ресурсларини тадқиқ этиш
ва жорий қилиш ишларини янада юқори даражага кўтариш,
мавжуд
муаммоларга ўз вақтида ташкилий-ҳуқуқий, илмий-техник, инновацион
ечимлар топиш юрт равнақи, эл фаровонлигини юксалтириш, аҳоли
саломатлиги, атроф-муҳит мусаффолигини
янада самарали таъминлашда
долзарб ҳисобланади.
5
Шу муносабат билан институтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойиши билан
тасдиқланган илмий-тадбирлар режасига асосан 2020 йилда йил 22-23 апрель
кунлари “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг жорий ҳолати ва
истиқболлари” мавзусида Республика миқёсида онлайн илмий-амалий
конференция ташкил этилди.
Онлайн илмий-амалий конференцияда муқобил
энергия манбалари
мутахассисларини тайёрлашнинг илмий педагогик асослари, муқобил
энергия манбаларидан фойдаланишдаги муаммолар, ечимлар ва истиқболли
таклифлар, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг физик-кимёвий
асослариҳамда муқобил энергия манбаларини тадбиқ этишда замонавий
инновацион технологияларни жорий этиш
омиллари мавзуларида олиб
борилган илмий-текшириш ишлари муҳокама этилиши кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: