Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси


Хорижий давлатларда етиштириладиган буғдой дони классификацияси ва сифати



Download 4,71 Mb.
bet16/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Хорижий давлатларда етиштириладиган буғдой дони классификацияси ва сифати
Дунё бозорига донли ва дуккакли экинларни етказиб берувчи асосий мамлакатлар Россия, Европа Иттифоқи давлатлари ҳамда Канада ва АҚШ ҳисобланади. Турлииқлим шароитларидаетиштирилиши сабабли, бошоқли ва дуккакли ўсимликлар донларининг кимёвий таркибитурлича сифат кўрсаткичлари билан тавсифланади. Бу давлатларнинг барчасида дон сифатининазорат қилувчи ва фойдаланилишиниростловчи ташкилотлар мавжуд.
Европа Иттифоқи давлатларида донли экинлар сифатига қўйилган минимал талаблар Европа Иттифоқи Комиссиясининг №824/2000 сонли Қоидаларида белгиланган. Қишлоқ хўжалигибозорини ростлаш механизмларини бошқариш интервенцион агентликмутахассислари томонидан амалга оширилади. Улар бозорни ростлашнинг қуйидагиасосийбосқичларини амалга оширади: сотиб олиш интервенцияси; қисман сақлаш; экспорт - импортгалицензия ва квота бериш; ишлаб чиқаришга квота бериш; экспорт линияси бўйичазарарни қоплаш. Донлар учун қабул қилинган сифат тавсифлари11 - жадвалда келтирилган.
Жадвал - 11
Европа Иттифоқидадонларнинг сифат кўрсаткичлари

Кўрсаткичнинг номи

Қаттиқбуғдой

Юмшоқ буғдой

Жавдар

Арпа

Макка-жухори

Максимал намлиги, %

14,4

14,5

14,5

14,5

14,5

Ўсган донлар миқдори, %

4

4

4

6

6

Хагберг тушиш сони, с

220

220

120

-

-

Оқсилнинг минимал миқдори,%

11,5

10,5

-

-

-

Минимал натурал вазни, кг/100 л

78

73

70

62

-

Канада дунёда йилдан йилга ўзгармасдан қолаётган мунтазам сифатли дон етказиб берувчи сифатида маълум. Бундай сифат турғунлиги агротехник тадбирлар комплекси ва Канада дон комиссияси томонидан амалга оширилаётган жидий сифат назорати билан асосланган. Канадада қишги ва баҳорги буғдой етиштирилади. Баҳорги буғдой 6 тасинфга бўлинади. Асосийси баҳорги қизил қаттиқ буғдой дон бўлиб, у ҳам оқсил миқдори бўйича (14,5; 13,5; 12,5%) 3 та гуруҳга бўлинади.Бу буғдойдан тортилган ун юқорисув ютиш қобилияти ваяхши балансланган клейковина кучи биланхарактерланиб, алоҳида ёки кучсиз донларни яхшиловчи сифатидаишлатилиши мумкин. Бундан ташқари баҳорги ғарбий Канада қаҳрабоси - дурум ҳамда 11...12% оқсилга эга ва янчиш туркумларида бошқа компонентлар биланфойдаланиладиган баҳорги оқ буғдой донлари ҳам етиштирилади. 1989 йилдан алоҳида ҳолда новвойликда ишлатиладиган буғдойнинг янги синфи - баҳорги қизил Канада буғдойи ҳам етиштирилади.Янчиш туркумларини навларга ажратишда яхшиловчи сифатидаюқори сифатли буғдой – баҳорги қизил кучли экстра қўлланилади. Оқсил миқдори 9...10%, кучсиз клейковинага эгабўлган баҳорги ғарбий оқ юмшоқ буғдой дони қандолат саноати учун мўлжалланган ун ишлаб чиқаришда қўлланилади. Баҳорги буғдой ўз навбатида қизил донли ғарбий ва шарқий турларга бўлиниб, кўпинчақандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилади.


АҚШ да буғдой8 хилга бўлинади: дурум, қизил баҳорги қаттиқ, қишги қизил қаттиқ, юмшоқ қизил қишги, оқ донли баҳорги қаттиқ, юмшоқ оқ донли,хилдан ташқари ва хиллар аралашмаси. Ўз навбатида бу хиллар сифатига қараб 5 та синфга бўлинади (12 – жадвал).
Жадвал - 12
АҚШ нинг дон учун расмий стандартига кўра, буғдойдони
сифатига қўйилган талаблар

Буғдой хили

Синфлар

1

2

3

4

5

Натураси (г/л):
















Қаттиқ баҳорги қизил донли ёки оқ донли

723,84

711,36

686,40

661,44

624,00

бошқа гуруҳлар ва кичик гуруҳлар

748,80

723,84

698,88

673,92

636,48

Ифлос аралашмалар, %

0,4

0,7

1,3

3

5

Донли аралашмалар,%

3

5

8

12

20

Қуритишда шикастланган дон,%

0,2

0,2

0,5

1

3

Тошбақасимон кана ва бошқа ҳашоратлар билан зараланган дон, 100граммда дона

31

31

31

31

31

Бешта синфдан ташқариАҚШ да синфланмайдиган буғдой дони ҳам бўлиб, улар 1, 2, 3, 4 ёки 5 синфлар учунталабларга жавоб бермайди ҳамдамоғорлаган, нордон ёки бегона ҳидларга; қиздирилган ҳолатда ёки бошқа паст сифатинингбошқа кўрсаткичларига эга.


Шу билан бирга қуйидагилар ҳам ажратилади:
-спорина биланзарарланган -0,05% данкўп спорина билан зарарланган;
- “чеснокли” буғдой - 1000 г да иккитадан ортиқ чеснок бошчаларига ёки шунча миқдорда қуруқ ёки қисман қуруқ бошчаларга эга;
- қорамиқ билан зараланган буғдой -250 г қорамиқ шарчаларига, 30 та қорамиқ шарчаларига тўғри келадиган шарча қисмларига ёки унинг спораларига эга.
Полба. Полбадони бошоқлилар оиласига кирувчи бир йиллик ўсимлик; қобиқли буғдойларнинг хилма хилликлари ва шаклларини ўз ичига олади. Бошоғи синувчан, пишиб етилганидаўзак қисмларига эга бошоқларга ажралади.Бошоқлари узун, тор, зич, узун игналарга ва синувчан пояга эга. Донлари қобиқли, янчишда қобиғидан ажралмайди. Полбанинг қуйидаги турлари учрайди: ёввойи - ёввойи қўш донли (Triticum dicoccoides),бир уяли бир донли (Tr.boeticum), икки уяли бир донли (Tr.thaoudar),урарту буғдойи (Tr.urarthu); маданийлари – икки донли (Tr.dicoccum), энг кўп тарқалганлари спелта буғдойи (Tr.spelta), маха буғдойи (Tr.macha),Тимофеев буғдойи(Tr.timofeevi). Полба етиштиришнинг осонлиги, тез пишиб етилиши, замбуруғли касалликларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Қадимдан Осиё, Шимолий Африка (фиравнлар мақбараларидан топилган) ва Европада маълум бўлган. Ҳозирги кунда Ўрта ер денгизи, Россиянинг Волга бўйи ва Кавказ ҳудудларида катта майдонларда етиштирилади. Ун ишлаб чиқаришда, умумий овқатланишда (бўтқа тайёрлашда), ем – хашак сифатида ишлатилади.
Кейинги йиллардаПолбага бўлган қизиқиш ортмоқда.Белка, Приозерская деб номланувчи янгиселекцион навларпайдо бўлди. Бу унингтехнологик хоссалари ҳамда кимёвий таркиби билан ҳам боғланган. Кимёвий таркибига кўра, полбабуғдойнинг оқсилга бой турларига мансуб. Оқсил миқдори 17...20% гача етади. Дон оқсилидаги алмашинмайдиганаминокислоталармиқдори 34% бўлиб, лизин ва треонин танқис ҳисобланади. И.А.Бженова томонидан амалга оширилган полба оқсилларини фракцион таркибийтадқиқотлари (2004 йилда), фракцияда бешинчи компонент – глиадиннинг йўқлиги кўрсатиб, бу доннинг юқори шаффофлигидан дарак беради. – фракцияда 6-компонент кам намоён бўлади. Бу эса ушбу навни диетик овқатланишда фойдаланиш истиқболини белгилайди. Шундай қилиб, полбадан глютенни ҳазм қила олмайдиган болалар учун дон асосли, болалар овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish