Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Кредитдан фойдаланиши устидан банк назорати



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

3.13.Кредитдан фойдаланиши устидан банк назорати. 
Кредитлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан 
назорат қуйидаги шакллар ва йўналишлар бўйича амалга оширилади: 
а) тўлов хужжатларининг ссуда ҳисобварағидан
обьектнинг сметасига ва мақсадли белгиланишига, уларнинг
мувофиқлигини кредит ўтказилиши чоғида назорат қилиш; 
б) кредит шартномасида кўрсатилган шартларда қурилиш 
жойига чиқиш билан кредитдан мақсадли фойдаланишни текшириш; 
в) бажарилган ишларнинг назорат ўлчашларини ўтказиш
ва кредит шартномасида келтирилган тартиб ва муддатларда ҳарид 
қилинган ускунани инвентарлаш. 
Назорат ўлчашлари банк кредити ҳисобидан молияланадиган 
объектларда ишлаб чиқариш жойининг ўзида амалга оширилади. 


243 
Банклар шартномавий ва тўлов асосида буюртмачиларнинг 
буюртманомалари 
бўйича 
бошқа 
манбалар 
ҳисобидан 
молияланадиган қурилишлар бўйича назорат ўлчовларини амалга 
оширишлари мумкин. 
Ишларни хажмлари ва бажарилган қурилиш-монтаж ишни 
қийматининг текширилиши уларнинг натурада ўлчаниши ва 
буюртмачидаги ҳамда пудрат ташкилотининг бажарилган ишлар 
ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари билан тегишлича 
лойиҳалаш смета ҳужжатлари билан таққослаш йўли билан амалга 
оширилади.
Назорат ўлчашлари бошлангунга қадар қуйидагилар билан 
боғлиқ ошиб кетишларни аниқлаш мақсадида навбатдаги 
ҳужжатлаштирилган текшириш амалга оширилиши зарур: 
 алоҳида нархлар, бошқа хил ва лимитлаштирилган ҳаражатлар 
ҳажмлари, қўшимча ҳаражатлар меъёрлари нотўғри қўлланилиши 
ёки белгиланиши билан; 
 арифметик хатолар билан
 бажариладиган ишлар қийматига қурилиш-монтаж ишлари 
таркибига киритилмайдиган ҳаражатлар, ускунанинг сотиб олиниши, 
кўп йил ишлаганлик учун, хизмат сафарлари, ишларнинг 
ҳаракатланувчи тусдалиги учун қўшимча ҳақлар, материаллар ва 
конструкциялар чиқариш ва чекланган нархлар ўртасидаги фарқлар 
бўйича киритилиши билан ва бошқалар; 
 лойиҳалаш - смета ҳужжатлари мавжуд бўлмаган объектларда 
ишларнинг бажарилиши ва ҳаражатлар билан; 
 ускуна нуқсонларининг бартараф этилиши билан. 


244 
Кўздан яширин ишлар ҳажмларини (қуйилган пойдеворлар, 
поллар конструкцияси, автомобил йўллари, уларда труба-қувурлар 
ётқизилган траншеялар ва бошқалар) текшириш яширин ишларга оид 
далолатномалар асосида амалга оширилади. Қурилишда бундай 
далолатномаларнинг мавжуд эмаслиги ҳолларида бажарилган 
ишларнинг ҳажмлари ишчи чизмалар бўйича ҳисоб-китоб қилинади, 
зарур ҳолларда банк муассасалари бош пудратчидан кўздан яширин 
ишларнинг очиб берилишига оид ишларни амалга оширишини талаб 
қилиб олиш ҳуқуқига эга. 
Алоҳида баҳолар таркибига кирувчи , айрим операциялар 
ҳақининг бўлиб-бўлиб тўланишига йўл қуйилмайдиган конструктив 
унсурлар ва ишлар турларининг тугалланмаган қисмлари, 
шунингдек, қурилиш обьектига олиб келинган ва ишга жалб 
этилмаган материаллар ва конструкциялар қиймати бажарилган 
ишлар қийматининг ортиб кетишига киради. 
 Назорат ўлчашлари натижалари бўйича далолатномалар ва 
ишлар қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиш қайдномалари тўзилади.
Назорат ўлчашлари далолатномалари, ишлар қийматининг қайта 
ҳисоб-китоб қилиш қайдномалари ва далолатномаларга оид йиғма 
қайдномалар банк, буюртмачи ва пудратчининг вакиллари 
томонидан имзоланади. Ҳақи тўланган (тақдим этилган) ишларнинг 
йиғма қайдномалари назорат ўлчашларининг амалга оширилиши 
бошлангунига қадар имзоланади. 
Буюртмачи ёки пудратчи вакилларининг назорат ўлчашида 
қатнашиш учун келмаслиги ҳолларида ўлчаш қатнашувчи 
томонлардан бири ва банк вакили ёки фақатгина банк вакили 


245 
томонидангина (иккала томоннинг ҳам келмаслиги ёки уларнинг 
далолатномани имзолашдан бош тортиши ҳолларида) амалга 
оширилади ва далолатнома имзоланади. 
Назорат ўлчашларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган 
банк муассасаси раҳбари назорат ўлчашлар далолатномалари, 
пудратчи ва буюртмачи эътирозларини (агар улар мавжуд бўлса) 
кўриб чиқади ва далолатномаларни улар имзоланганидан кейин 10 
банк иш кунидан кечиқтирмасдан тасдиқлайдилар. 
Пудратчи (буюртмачи)нинг мавжуд эътирозлари далолатнома 
имзоланганидан сўнг 5 иш куни мобайнида тақдим этилади. 
Назорат ўлчаш далолатномаларига оид пудратчи (буюртмачи) 
томонидан банкнинг юқори муассасаларига эътирозларнинг 
жўнатилиши санкциялар қўллашни тўхтатиш учун асос бўлиб 
ҳисобланмайди. 
Молияловчи 
банк 
назорат 
ўлчашининг 
тасдиқланган 
далолатномаси асосида белгиланган тартибда кредит шартномасида 
келтирилган миқдорларда санкцияларни қўллайди. 
Назорат улчашлари ва маблағларнинг олиниши учун асос бўлиб 
хизмат қилувчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш натижасида 
аниқланган бажарилган ишлар ҳажмлари ва қийматининг ошириб 
юборилиши ҳолларида ортиқча олинган суммалар белгиланган 
навбат тартибида қарз олувчидан ундириб олинади.
Қарз олувчининг талаб қилиб олингунига қадар бўлган 
депозит ҳисобварақларида маблағлар мавжуд бўлмаган ҳолларда 
бажарилган ишлар учун навбатдаги ҳисоб варақларининг тўланиши 


246 
чоғида банк томонидан ҳажмлар ва қийматларнинг ортиқча
аниқланган суммалари ушлаб қилинди. 
 Ссуда ҳисобварағидан маблағларнинг олиниши учун асос бўлиб 
ҳисобланувчи назорат ўлчашлари ва ҳисоб-китоб хужжатларини 
текшириш натижасида бажарилган ишлар ҳажмлари ва қийматининг 
ошиб кетиши аниқланган ҳолларда, қарз олувчи банкка кредит 
шартномасида келтирилган ҳажмларда жарима тўлайди. 
Назорат ўлчашлари билан аниқланган ортиб кетишларга 
(юқорида кўрсатилганлардан ташқари) қуйидагилар киради: 
 банкка тақдим этилган ҳисоб-китоб хужжатларига ҳақикатда 
бажарилмаган ёки ҳақи илгари тўланган ишлар ва ҳаражатларнинг 
киритилиши; 
 Нархлар, меъёрлар ва баҳоларнинг нотўғри қўлланиши 
натижасида бажарилган ишлар ҳажмининг орттирилиши; 
 ускуна бирликлари сони ва вазнининг ортиши ҳисобига монтаж 
ишлари қийматининг асосланмаган орттирилиши; 
 комплекс меъёрлар, нархлар, баҳо ёки фоизли ҳисоблаб ёзишлар 
таркибига кирувчи (вақтинчалик бинолар ва иншоотлар,
қишки қимматлашишлар ва бошқалар) ва иш ҳақи тўланганлар
таркибида ҳисобга олинган бевосита ҳаражатлар, қўшимча
ҳаражатлар алохида унсурларининг тўлов учун такроран тақдим 
этилиши; 
 пудрат ташкилоти томонидан буюртмачига материаллар ва 
қисмларга бўлинган конструкциялар қийматининг нотўлиқ ёки ўз 
вақтидан ташқари қайтарилиши; 
 ҳақикатда ўрнатилмаган ускуна қийматининг бутунлай ҳисоб-


247 
китоб қилиниши чоғида объект қийматига киритилиши; 
 бошқа хил ишлар ҳажмлари ва қийматларининг шартнома 
баҳоси бўйича орттирилиши.
Банк бўзилишлар ҳарактеридан келиб чиқкан ҳолда: 
 статистика ҳисоботлари органларига ишлар ҳажмлари ва 
қийматини орттиришлар, шунингдек ҳисоботларни 
ўзишлар тўғрисидаги материалларни йўллайди; 
 белгиланган тартибда ишлар ҳажмлари ва қийматидаги 
ортиб кетишлар ва қурилишдаги бошқа бўзилишлар 
муносабати билан тўланиши керак бўлган иш ҳақи 
суммаларини қайта ҳисоб-китоб қилинишини амалга 
оширади. 
Агар пудратчига бошқа банк томонидан хизмат кўрсатилаётган 
бўлса, у ҳолда бажарилган ишлар ҳажмидаги- аниқланган ортиб 
кетишлар тўғрисида банкка маълумотномани йўллайди. Хизмат 
кўрсатувчи банк тўланиши керак бўлган иш ҳақи суммалари ҳисоб-
китоб базасининг камайтирилиши томонига оид тегишли ҳисоб-
китобни амалга оширади. 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish