6.5-расм. Юзаси глазур билан сирланган сопол буюмларининг хиллари:
1...5 — квадратли; 6...10 — тўртбурчакли; 11,12 — шаклдор бурчакбоп;
13...16 — мураккаб
шаклли
(карнизбоп);
17...20 — шаклдор
часпак
(плинтусбоп).
Полбоп плиткалар
Кукун бўлгунга қадар
туйилган, қийин эрувчан махсус лойни нам
ҳолатда юқори босимда зичлаб ва эригунга қадар куйдирилиб,
полбоп
плиткалар олинади. Ташқи кўриниши бўйича плиткалар бир қатламли ва икки
қатламли, шунингдек, сиртига расмлар солингани ҳам бўлади. Полбоп
плиткаларнинг шакли квадрат, тўғри бурчакли, уч ва олти бурчакли бўлади.
Қалинлиги 10-13 мм, томонларининг ўлчами 50 мм дан 150 мм га тенг.
Хозирги кунда қурилишда, асосан 5 хил турдаги (ўлчами см да):
квадрат
(150х150х15, 100х100х11, 50х50х11), тўғри тўртбурчак (150х74х15,
120х59х11, 100х49х11), учбурчакли, олтибурчакли ва саккиз бурчакли сопол
плиткалар кенг қўлланилмоқда.
Мозаика поллари учун ишлатиладиган плиткалар квадрат (48х48, 22х22
мм) ва тўғри тўртбурчак (48х22 мм) шаклида бўлади. Уларнинг қалинлиги 4
ва 6 мм бўлиши мумкин. Сопол плиткаларни пол юзасига ёпиштиришда
қўшилмалар қўшилган майин цемент қоришмалари ишлатилади. Қоришма
қалинлиги 10-15 мм ни ташкил этади.
Томбоп рангли сопол буюмлар.
Хозир баъзи Европа давлатларида томлар 100% сопол буюмлар билан
ёпилади.
Черепица энг арзон, чидамли сопол том ашёсидир. У
нам усулда
тайёрланган лой қоришмасини пухта ишлаб штамплаш йўли билан махсус
черепица зичловчи машинада тайёрланади. Рангли черепица олиш керак
бўлса, лой қоришмага шиша саноатида ишлатиладиган
хар хил сунъий ва
табиий ранг пигментлар қўшилади. Қурилишда ариқчали қилиб штампланган,
лентасимон, текис юзали лентасимон ва коньки симон черепицалар кўп
қўлланади. Аммо, мўртлиги ва жуда қия (30°С гача) териш кераклиги, қўл
меҳнатининг кўплиги уларни қурилишда кенг ишлатишга имкон бермайди.
Черепицанинг мустаҳкамлиги 70 МПа дан, музлашга чидамлилиги эса 25
циклдан кам бўлмаслиги керак. Револьвер зичлагич соатига 600-700 дона
ариқчали черепица тайёрлайди. Черепица махсус хонада ёки тоннелли
хумдонларда 36 соат давомида қуритилади ва 40-45 соатда айланма ёки
тоннел хумдонларда куйдирилади. 1 м
2
том юзасига ёпилган тўла
сувга
тўйинган штампланган черепицанинг оғирлиги 50 кг дан, тасмасимонники 65
кг дан ошмаслиги лозим. Черепица томга терилганида улар бири
иккинчисининг устига ётқизилади. Шу сабабли тасмасимон текис
черепицанинг фойдали юзаси 55% дан ошмайди.
Текис ва штампаланган
ариқчасимон ўйиқли черепицанинг фойдали юзаси 75-85% ни ташкил этади.
Черепица чидамлилиги бўйича бошқа томбоп ашёлардан устундир. Уни
300 мартагача музлатиб ва эритганда ҳам бузилмайди. Томнинг 1 м
2
юзасини
қоплаш учун текис лентасимон черепицадан 40 дона, бошқа турларидан 14-20
дона керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: