Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Эпидемиологик вазият ёмонлашувига олиб келувчи шароит ва белгиларни аниқлаш



Download 0,5 Mb.
bet24/74
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#278184
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   74
Bog'liq
САНПИН0342-17 Uz

Эпидемиологик вазият ёмонлашувига олиб келувчи шароит ва белгиларни аниқлаш


52




  1. ШИИ профилактикаси муваффиқияти учун эпидемиологик вазият ёмонлашувига олиб келувчи бир қатор шароит ва белгиларга аҳамият қаратиш, ҳамда эпидемик аҳвол ёмонлашуви ва гуруҳли касалликлар пайдо бўлишидан аввал аниқ мақсадга йўналтирилган профилактик тадбирларни олиб бориш зарур.

  2. Эпидемиологик аҳвол ёмонлашуви белгиларига қуйидагилар киради:

  • чақалоқларнинг туғруқхонадан кеч (5-кундан кейин) чиқариб юборилиши ҳолатлари;

  • парваришлашнинг иккинчи босқичига ўтказиладиган болалар улушининг ошиши;

  • умумий шакллар пайдо бўлиши;

  • инвазив аралашувлар такрорланишининг (марказий веналарга катетер ўрнатилиши, ўпканинг сунъий вентиляцияси ва бошқалар) ошиши;

  • чақалоқларда циркуляция бўлувчи микрофлора турининг алмашиши ва унинг шифохона ички муҳитидан ажратилган изолятлар билан бир хиллиги;

  • асосан битта турдаги қўзғатувчининг ажратилиши;

  • микроблар ассоциациялари пайдо бўлиши;

  • локуслар сони ва улардан ажралиб чиқувчи изоляцияланган культуралар миқдори ошиши;

  • эпидемиологик бир-бири билан боғлиқ икки ва ундан ортиқ касалланиш ҳолатларининг юзага келиши;

  • туққан аёлларда, шу жумладан туғишда оператив аралашувлардан кейин яллиғланиш касалликлари сони ошиши;

  • тиббиёт ходимлари орасида яллиғланиш ва инфекцион касалликлар сонининг ўсиши.

Юқорида келтирилган белгиларни ўз вақтида аниқлаш эпидемиологик вазиятнинг янада мураккаблашининг олдини олиш учун зарур тадбирларни тезкор олиб боришга имкон беради.

  1. Туғруқ мажмуаси (бўлими) ишини ташкил этиш, санитария-техника ҳолати, моддий таъминот ва эпидемияга қарши тартибга риоя этилишидаги бузилишлар ШИИ билан касалланишнинг ўсишига кўмаклашувчи шарт-шароитлар бўлиб ҳисобланади.

Қониқарсиз архитектура-режалаштириш қарорлари:

  • хоналарнинг таркиби ва майдонининг етарли эмаслиги;

  • технологик жараёнларнинг кесишмаси;

  • ҳаво кириш-чиқиши вентиляцияси тизимининг йўқлиги.

Иш ташкил этишдаги бузилишлар:

  • стационарда беморлар сонининг меъёрдан ортиши;

  • сув ва канализация тизимидаги авария ҳолатлари, иссиқ ва совуқ сув таъминотидаги узилишлар, иссиқлик ва электр энгергия таъминотидаги бузилишлар;

  • ҳаво кириш-чиқиши вентиляцияси тизимининг бузилиши.

Моддий-техник таъминоти етишмовчилиги:




  • тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар, шу жумладан, бир маротаба ишлатиладиган буюмларнинг (катетерлар, нафас олиш найчалари ва бошқалар) етишмаслиги;

  • асбоб-ускуналар, боғлов материаллари, дори воситаларининг етишмаслиги;

  • ўрин-тўшак тўпламлари, дезинфекцияловчи воситалар етказиб берилишидаги узилиш.

Эпидемияга қарши тартибларда бузилишлар:

  • чақалоқлар ва туққан аёлларни тегишли стационарларга ўз вақтида ўтказилмаслиги;

  • бир марта ишлатиладиган тиббий буюмларнинг қайта ишлатилиши, овқатлантириш, тери қопламалари ва кўзларга ишлов бериш учун идишларнинг алоҳида ишлатилмаслиги;

  • кундалик ва якуний дезинфекция, стерилизация ва бошқа қоидаларнинг бузилиши.

  1. Эпидемиологик нохуш ҳолатлар юзага келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар аниқланганда, ДПМ эпидемиологи барча маълумотларни туғруқ мажмуаси (бўлими) бош врачи ва Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи ташкилотларга тезкор тарзда етказади. Қоида бузилишларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилади. Профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бутун комплекси кучайтирилади.

  2. Нохуш шарт-шароитларни бартараф этиш имконияти бўлмаган тақдирда, шу жумладан, эпидемияга қарши тартибнинг қўпол бузилишлари аниқланганда туғруқ мажмуаси (бўлими) иш фаолияти тўхтатилиши масаласи кўтарилади.


  1. Download 0,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish