Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Боғлов хонасига қўйиладиган талаблар



Download 0,5 Mb.
bet8/74
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#278184
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74
Bog'liq
САНПИН0342-17 Uz

Боғлов хонасига қўйиладиган талаблар



  1. Боғлов хоналари “тоза” ва “йирингли” боғлаш амаллари учун қатъий ажратилади. Боғлов хонаси битта бўлган ҳолатда йирингли яраларнитозалаш тоза яралар муолажалари ўтказилганидан сўнг олиб борилади, сўнгра хоналар ва барча асбоб-анжомларга дезинфекцияловчи эритмалар билан яхшилаб тозаланади. Боғлашлар кетма-кетлигини яралар тозалигини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади.

  2. Боғлаш ишларини боғлов хонасида ўтказишга имкон бўлмаган ҳолда (бемор аҳволига кўра), боғлаш бемор тўшаги ёнида бажарилади.

  3. Палатада боғлаш ўтказиш учун икки қисмга эга мобил столчадан фойдаланилади: тепа қисми “стерил”, пастки қисми “стерил эмас”.

  4. Столчанинг юқори қисмига стерил идиш қўйилади, унинг усти ёпинчиқ ёки сочиқ билан 4 қават қилиб ёпилади. Идишга асбоблар, боғлов материаллари, жарроҳ ва боғлов ҳамшираси учун стерил қўлқоплар жойлаштирилади.

  5. Столчанинг пастки қисмига ишлатилган асбоблар учун, мос равишда “Б” синфидаги ишлатилган материал деб маркировкаланган идиш жойлаштирилади. Ишлатилган салфетка ва шариклар дезинфектант солинган “Б” синфидаги ишлатилган материал ёзувли идишга солинади. Ишлатилган асбобларни идиши билан боғлов хонасида дезинфекция қилинади.

  6. Боғлаш ишлари боғловхона ҳамшираси томонидан стерил қўлқопларда бажарилади.

  7. Боғлов хонаси етарли миқдорда стерил асбоблар ва керакли материал билан таъминланган бўлиши керак.

  8. Боғлашлар олиб борилиши учун тўпламлар ҳар бир кишига алохида бўлиши керак. Алоҳида тўплам жарроҳлик асбоблар ва боғлов материалининг етарли миқдоридан иборат бўлиши керак. Боғлаш тўпламлари таркиби боғлаш турига қараб белгиланади. Тўпламлар миқдори боғловларнинг ўртача сони ва қўшимча 1-2 тўпламларга мувофиқ келиши керак. Имкон қадар бир марталик стерил тиббий асбоблар ишлатилиши керак. Бўлимларда операциядан кейинги ва оғир беморларда боғлашни амалга оширишда боғлаш ишлари жойларда стерил боғлаш тўпламлари, шу жумладан, стерил идиш ишлатилган ҳолда олиб борилади.

  9. Индивидуал тўпламлар ўрнига кунига 1 марта 6 соатга боғлов столи ёйилади. Бунда фавқулотда ҳолатлар учун боғлов материалларидан иборат стерил бикс заҳирада бўлиши керак.

  10. Пациент учун боғлов столи (кушетка) дезинфекцияловчи воситанинг ишчи эритмаси билан артилади.

  11. Тиббиёт ҳамшираси ва врач халатда (зарур бўлганда – фартукда ҳам), қўлқопларда, қалпоқчада ва ниқобда ишлаши керак. Бир марта қўлланиладиган халатлар афзал ҳисобланади.

  12. Боғламларни ечиш боғлаш ҳамшираси томонидан стерил қўлқопларда бажарилади.


22




  1. Даволовчи врач (ҳамшира) боғлашни стерил қўлқопларда олиб боради ва уларни ҳар бир боғлашдан сўнг алмаштиради.

  2. Кўп марта ишлатиладиган асбоблар боғлашдан кейин дезинфекцияловчи эритмага ботириб қўйиш усули билан дезинфекция қилинади, сўнгра стерилизациядан олдинги тозалаш ва стерилизация қилиш учун МСБга топширилади.

  3. Боғлов хоналарида ишламайдиган ходимларнинг кириши чекланади.

Боғлов хоналарини мукаммал (генерал) ва кундалик тозалаш ишлари ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ олиб борилади.

  1. Б ва В тоифасидаги тиббиёт чиқиндиларини (бир марта ишлатиладиган тўпламлар, боғлов материаллари, пахта-докали боғичлар, тампонлар, чойшаблар, ниқоблар, махсус кийимлар, салфеткалар, бир марта қўлланиладиган тиббиёт буюмлари ва ҳ.к.ларни) зарарсизлантириш амалдаги санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

3.41. Яраларни тозалаш учун фақат дорихонада тайёрланган эритмалар (фурацилин, водород пероксиди ва бошқалар) ишлатилади.


  1. Download 0,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish