Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлари


IV. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚАВА СУВЛАРИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА



Download 392,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana30.04.2022
Hajmi392,15 Kb.
#599969
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5357164866383645095

IV. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚАВА СУВЛАРИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА 
ТАЛАБЛАР
 
4.1. Мактаб очилишидан аввал ичимлик суви захиралари амалдаги 
СанҚваМ 0341-16 “Умумтаълим мактабларида таълим олиш шароити ва 
ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар”га 
мувофиқ таъминланади:
- 9.6-банд. Мактаб биносига қувурли сувни марказлаштирилган равишда 
етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаганда, қувурли қудуқлардан 
(скважиналар), ҳимояланган қазилган қудуқлардан фойдаланиш ёки 
сувни транспорт орқали етказиб бериш ва кейинчалик сувни 
цистерналарда сақлаш мумкин. Сув O`zDSt 950:2011 “Ичимлик суви. 
Гигиена талаблари ва сифат назорати” стандартларига жавоб бериши 
шарт. 
- 9.7-банд. Марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаганда ва 
ювиниш мосламаларини ўрнатишда эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 
қўлларни ювиш учун жиҳозланган бир нечта нуқталарни ташкил қилиш 
тавсия этилади. 
Қўл ювиш жиҳозлари водопровод крани, умивалник, ҳар бир ўқувчига 
0,5 литр ҳисобида сув идишидан ташкил топган бўлиши мумкин. 


11 
Ўрта таълим мактаб директорининг буйруғига биноан, умивалник ёки 
қўл ювиш учун мўлжалланган кранли идишларда сувни борлигини 
назорат қилиш учун масъул шахс тайинланади.
4.2. Ичимлик сувидан фойдаланиш режимини ташкил қилиш мақсадида 
ўқувчилар/ходимларга индивидуал шиша идишлардан фойдаланишга рухсат 
берилади. Уч соатдан кўп сақланмаслик шарти билан қайнатилган ичимлик 
сувидан фойдаланишга рухсат берилади. 
4.3. Мактаб очилишидан аввал қўл ювиш совунининг камида 5 кунлик 
захираси яратилиб, ўқувчилар/ходимларга қўл ювиш воситаларидан тўсиқсиз 
фойдаланиш имконияти берилади. 
4.4. Мактаб очилишидан аввал санитария-гигиена тадбирлари санитария 
нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда ташкил этилади 
(Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 
тасдиқланган 
дезинфекциялаш 
воситаларининг 
1% 
эритмаларидан 
фойдаланган ҳолда мактаб биноси ва ҳудудини умумий тозалаш ва 
зарарсизлантириш).
4.5. Сув, совун, тозалаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча 
хоналарни ҳар куни 4 маротаба тозалаш (3-илова), 3 маротаба сув, совун ва 
ювувчи воситалар ёрдамида намли тозалаш ва 1 маротаба меъёрий 
хужжатларга мувофиқ, фойдаланишга рухсат берилган дезинфекциялаш 
воситаларидан фойдаланган ҳолда тозалаш ишлари ташкил этилади. 
Дезинфекцияли эритмалар ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига биноан 
эритма 
тайёрланган 
санаси 
кўрсатилган 
идишларда 
тайёрланади. 
Дезинфекциялаш ва ювиш воситалари ва уларнинг эритмалари ўқувчилардан 
пана жойда сақланиши зарур. 
4.6. Умумий тозалаш ишлари ҳафтасига камида бир марта амалга 
оширилади.
4.7.Биноларни тозалаш очиқ деразалар ёки дарчалар ёрдамида амалга 
оширилади. Тез-тез ифлосланадиган юзалар (эшик тутқичлари, шкафлар, 
дераза токчалари, электр ўчиргичлар, синф жихозлари ва бошқалар) ва чанг 
тўпланадиган жойлар (хона бурчаклари ва мебел ости, радиаторлар, ёритиш 
мосламалари, вентиляция панжаралари ва бошқалар) яхшилаб ювилади.
4.8. Мактаб очилишидан аввал ўғил ва қиз болалар учун алоҳида 
хожатхона ташкил этилиши шарт.
Ҳожатхоналарда қўл ювиш ва қуритиш 
воситалари, ахлат қутилари ўрнатилади. Совун ва/ёки антисептик воситалар 
билан доимий равишда таъминланади. 
4.8.1. 
Санитария-техник 
ускуналари 
кунига 

марта 
зарарсизлантирилиши зарур. Ҳожатхона жиҳозлари мувофиқлик сертификати 
бўлган щёткалар ва ювиш воситалари билан, тозалаш ва дезинфекциялаш 
воситаларидан фойдаланган ҳолда тозаланади. Тозалаш щёткаси ҳар куни 1% 
дезинфекцияловчи эритма ёрдамида тозаланади. 
4.8.2. Канализация тизими мавжуд бўлмаган қишлоқ жойларидаги 
мактаб бинолари маҳаллий тозалаш иншоотлари ўрнатилиши (люфтклозет 


12 
каби) шарти билан ички канализация тизимларига уланади. Ташқарида 
жойлашган ҳожатхоналар ўрнатишга рухсат берилади. Ташқаридаги 
хожатхоналар ҳам кунига 2 марта дезинфекция қилинади. 
4.8.3. Ҳожатхонани тозалаш воситалари (латта, челак, чўтка) ёрқин ранг 
билан белгиланиб, махсус ёки алоҳида жойда сақланиши талаб этилади. 
Қўлланилган барча тозалаш воситалари иссиқ сув ва ювиш воситалари 
ёрдамида ювилади ва қуритилади. 

Download 392,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish