Кўпгина саноат корхоналарининг юкламалар графигига салбий таъсири, уларнинг 1–2 сменалиги, энергетика тизими пик вақти билан корхона пикининг тўғри келиб қолиши, кечки иш режимидаги графикларни бузилиши ва ҳоказо. Кечки смена ишидаги ўртача қувват кундузги ишнинг 20–25% дан ошмайди.
Энергетика тизимининг меъёрли ва иқтисодий ишлашида корхоналарнинг юкламалар графигини ростлаш асосий муаммо ҳисобланади.
Бунда ўрнатилган қувватни генерация ёки трансформация қилмасдан қўшимча электр истеъмолчилар улаш имкониятлари очилиши мумкин. Аммо, бу тадбир қўшимча эксплуатацион ҳаражатларни ва айрим ҳолларда капитал ҳаражатларни талаб этади.
Юкламалар графигини ростлашда бўладиган ҳаражатлар қўйидагича топилиши мумкин:
З=Е*к+U
к–қўшимча капитал ҳаражатлар (графикни ростлаш учун);
Е–ҳар йилги капитал ҳаражатлардан ажратиладиган йиғинди коэффициент;
U–графикни ростлаш учун бир йилдаги ўзгаришлар.
Амалиёт шуни кўрсатдики, қуйидаги тадбирларни қўллаш оқибатида солиштирма электр энергия сарфи камаяди, маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган материал ва хом–ашё ҳаражатлар камаяди ва бу билан иш хақи фондини кўпайишига эришилади.
Бундай ҳолларда, яъни оптимал режимни аниқлашда солиштирма электр энергия сарфи ошиши ёки камайиши ҳам мумкин.
Энергетика тизимининг максимум юклама вақти корхонада максимум юкламани камайтиришдан сўнгги солиштирма нарҳ қуйидагича топилади:
С0=3/Рмах–Р'махС*от Бу ерда: Рмах ва Р'мах–энергетика тизимисининг максимум юклама вақти корхонанинг максимум юкламаси, берилганлар тадбирни қўллашдан олдин ва сўнг бўлган қувватларни кўрсатади.
С0–энергетика тизимининг максимум юкланишидаги корхонанинг максимум юкламаси учун 1 кВт учун тўлов қиймати сўм/кВт.
С*от–энергетика тизими максимумида иштирок этган максимум юкламанинг 1 кВт учун тўлов қиймати, сўм/кВт.
Пр–200 минг сўм режалаштирилган ҳисобий фойда.
Ишлаб чиқаришнинг қўшимча йиллик чегирмасини аниқлаймиз:
U==n1(qCсд+1П2)
бунда q=q0–q01=24–22=2 кВт*соат.
=0–'=0.01 сум/м3 0 ва о' режим (ҳолат) тадбирларини ўтказишдан олдин ва кейинги бирлик маҳсулотга тўғри келадиган хом ашё ва материал учун солиштирма нарҳ, сўм/дона.
U=5400–(2*0.0145+0.01*1500)=3900 сум.
Юкламалар графигини ростлаш учун бўлган ҳаражатлар:
З =Ек+U=0.15–12000+3999=1800+3900=5700 сўм.
Сони аниқлаймиз:
Шартларни текшириб чиқамиз:
С0Сот/(1+Пр/3*Пр)
С0=36/(1+(200000/50000*50))=33.3
Юкламалар графигини ростлашдаги ушбу тадбирнинг самарадор–лигини С0 3С дан билишимиз мумкин.
Йиллик иқтисодий самара қуйидагига аниқланиши мумкин:
Зйил=(Рмах–Рмах')*Сот=(2020–1720)*36=10.8 минг сўм.
Шуни таъкидлаш жоизки, юкламалар максимум вақтларида саноат корхоналарида хизматчи ишини рағбатлантирмаслик салбий омил ҳисобланади ва бу саноат корхоналари ва энергетика тизимининг иқтисодий ишига салбий таъсир кўрсатади.
3. Назорат саволлари
Чўққили қувватни камайтириш қандай самара беради?
Юкламалар графигини ростлашга сарфланган ҳаражатлар қандай аниқланади?
Истеъмолчиларни максимум қувватини камайтириш мақсадга мувофиқлиги қандай аниқланади?
Электр тармоқнинг чўққили қувватини камайтириш учун корхоналарда қандай заҳиралар мавжуд?