Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet4/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Парамфистоматозлар йирик ва майда шоҳли ҳайвонларда ҳамда ёввойи кавш қайтурвчиларнинг ёки сурункали кечувчи касаллигидир. Касаллик қўзғатувчиси Paramphistomata кенжа туркумига мансуб бўлиб, паразитнинг вояга етган шакллари ошқозон олди бўлимларида (катта қоринда, баъзан тўр қоринда), ёш паразитлар эса ширдин ва ингичка ичакнинг шиллиқ пардаси остида яшайди. Уй ва ёввойи кавш қайтарувчиларда 60 турдан зиёд парафистоматлар паразитлик қилади.
Касалликнинг ўткир кечишида 50-100% бузоқлар нобуд бўлади, сурункали шаклида ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги камаяди, баъзан ўлим кузатилади.
Қўзғатувчилари. Парамфистоматозлардан қорамолларда ва қўйларда Paramphistomum, Calicophoron, Gastrothylax ва Liorchis авлодларига мансуб бир неча тур трематода паразитлик қиладилар.
Улар ичида Ўзбекистон шароитида энг кенг тарқалганлари: Liorchis scotiae, Paramphistomum ichikawai, Calicophoron calicophorum, C.erschowi ва Gastrothylax crumenifer.
Трематодалар танаси учруқсимон ёки цилиндирсимон, узунлиги 5-20 мм бўлиб, уларда оғиз сўрғичи бўлмайди. Қорин сўрғичи яхши ривожланган бўлиб, тананинг орқа қисмида яқин жойлашади. Парамфистомат тухумлари овал шаклга, кулранг, тухум пўсти сариқлик ҳужайралилари билан зич тўлмаган, ўлчами 0,11-0,16х0,07-0,08 мм. Фасциола тухумларидан ранги ва сариқлик ҳужайралилари жойлашиши билан фарқ қилади.
Ҳайвонларнинг зарарланиш манбалари бўлиб, батқоқли, намли яйловлар ва инвазия бўйича носоғлом (зарарланган моллюскалар мавжуд бўлган) сув ҳавзалари ҳисобланади. Инвазияни тарқатиш манбалари – касал ҳайвонлар ва парамфистоматлар личинкалари билан зарарланган моллюскалар.
Касалликнинг клиник белгилари. Парамфистоматоз ўтки рва сурункали шаклда кечади. Ўткир парамфистоматоз 1,5-2 ёшдаги бузоқларда кузатилади ва трематодаларнинг ичак ва ширдоннинг шиллиқ парадаларида миграция қўлиш даврига тўғри келади. Ҳайвонларда иштаҳа йўқолади, ҳолсизланади, узоқ вақт ётади, кўзга кўринадиган шиллиқ парадалари қонсизланади. Ич кетиш ич қотиши билан алмашиб туради. Сурункали парамфистоматозни вояга етган гельминтлар чақириб, трематодаларнинг ошқозон олди бўлимларида паразитлик қилишидан келиб чиқади. Касалликнинг бу шаклида ошқозон олди бўлимлари атонияси кузатилади, ҳайвонлар кескин озғинланади, кўпинча ётади, қорамолларнинг сут маҳсулоти камаяди.
Ўткир оқимли парамфистоматозда айрим ҳолларда санчиқ белгилари пайдо бўлади, бузоқлар безовталанади, оёқлари билан депсинади, тез ётиб тез туради.
Касалликнинг сурункали оқимида жағ ости бўшлиғи ва тўш бўлимларида шиш пайдо бўлади. Шунингдек, қоннинг кўрсаткичлари ҳам ўзгаради: эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдори камаяди,нейтрофилли лейкоцитоз рўй беради.
Диагностика. Ҳайвон тириклик вақтида касалликнинг клиник белгилари, эпизоотологик маълумотлар, тезакни гельминтоскопия усулида текшириш (касалликнинг ўткир шаклида ёш трематодаларни кўриш учун) ёки гельминтоовоскопия натижалари асосида ташҳис қўйилади. Ўлган ҳайвонни ёриб кўриб трематодаларни топиш орқали ташҳис тасдиқланади.
Парамфистоматозларнинг ўткир шаклини пастереллёз, паратуберкулёз ва эймериоздан фарқ қилиш керак.
Даволаш. Сурункали парамфистоматозларда битионол (0,07 г/кг) яхши натижа беради. Альбен (грануласи ва таблеткаси) ва панакур 7,5 мг/кг тирик вазнга озуқа бериш билан бирга бериш тавсия этилади.
Олдини олиш чоралари фасциолёздаги сингари ўтказилади. Подада касалликнинг ўткир шакли рўй берса, ҳайвонлар боғлаб боқишга ўтказилади ёки яйлов алмашитирилади. Шартли соғлом ҳайвонлар сувсиз водийдаги яйловларга боқишга ўтказилади. Барча ҳайвонлар 10 кун оралиқ билан гижжасизлантирилади. Касал ҳайвонларга симптоматик даволаш тайинланади.
Профилактик гижжасизлантириш ҳайвонлар боғлаб боқишга ўтгандан кейин, декабрь-январь ойларида амалга оширилади. Эҳтиёж тугатилганда 2 ҳафтадан кейин профилактик гижжасизлантириш қайтарилади. Июнь, июль ойларида икки ёшгача бўлган ҳайвонлар ўртасида, улар яйловга чиқарилганда 3-4 ҳафтадан кейин 10 кун оралиқ Билан 2 марта преимагинал гижжасиз-лантириш ўтказилади.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish