Ўзбекистон республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳАҚида


VII. Автобус йўналишларидаги автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паромлар, бекатлар ва бошқа иншоотлар



Download 298,5 Kb.
bet22/25
Sana13.07.2022
Hajmi298,5 Kb.
#787371
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
автомобил транспортида йуловчиларни ташиш 2

VII. Автобус йўналишларидаги автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паромлар, бекатлар ва бошқа иншоотлар
43. Автобус йўналишлари ўтадиган автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паром орқали ўтиш жойларининг техник ҳолати, уларнинг муҳандислик жиҳозланиши қурилиш нормалари ва қоидалари, автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашнинг техник қоидалари, бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган ҳаракат хавфсизлиги талабларини қаноатлантириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
45. Йўл, коммунал ташкилотлари, бошқа ташкилотлар транспорт ҳаракатини қийинлаштирувчи автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар ва бошқаларни қуриш, реконструкция қилиш ва тузатиш бўйича режали тадбирларни ўтказишда:
бу ҳақда 10 кундан кечикмай тегишли давлат автомобиль назорати органларини хабардор қилишга, уларга тузатиш-қурилиш ишларини бажариш даврида айланиб ўтишнинг келишилган вариантларини тақдим этишга;
айланиб ўтиш йўлини йўл ҳаракатини ташкил этишнинг зарур техник воситалари билан жиҳозлаб, уларни хавфсиз ҳаракат учун яроқли ҳолга келтиришга мажбурдир.
46. Автобус йўналишлари ўтадиган автомобиль йўлларини ёпиш билан боғлиқ тузатиш ишлари ва ишларнинг бошқа турларини бажаришга рухсатномалар ҳокимликлар томонидан берилади. Рухсатнома бундай ишларни бажариш жойи, вақти, ҳаракатни тартибга солишнинг вақтинчалик техник воситаларини жойлаштириш давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилган схемаси мавжуд бўлган тақдирда берилади.
47. Автобуслар мунтазам ҳаракат қиладиган автомобиль йўллари, кўчаларни тузатиш ва сақлаш йўл, коммунал ташкилотлар ва ушбу йўллар тасарруфида бўлган бошқа ташкилотлар томонидан автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашнинг техник қоидаларига, йўллардан фойдаланиш қоидаларига, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг норматив ҳужжатларига, шунингдек ҳокимликлар томонидан белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади.
Автомобиль йўллари, кўчаларни қишда сақлаш (уларни қордан тозалаш, яхмалакка қарши кураш) тартибга солувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
48. Автомобиль йўлларининг қиш давридаги ҳолати ва қатновга яроқлилиги тўғрисида ушбу йўллар тасарруфида бўлган йўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар йўл ҳаракати қатнашчиларини тегишли йўл белгилари ўрнатилганлиги ҳақида ўз вақтида хабардор қилишга мажбурдирлар.
49. Йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш йўллар тасарруфида бўлган тегишли йўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек ички ишлар органларининг ихтисослаштирилган монтаж-фойдаланиш бўлинмалари (шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида) томонидан амалга оширилади. Бошқа ҳолларда бундай иш ички ишлар органларининг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари томонидан ушбу йўллар балансида бўлган ташкилотлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Тартибга солишнинг техник воситаларини ўрнатиш йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ёзма кўрсатмаси ёки рухсатномасига кўра давлат стандартлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
50. Ташувчилар, вокзаллар ва автостанциялар, автобусларнинг ҳайдовчилари йўл, коммунал органлари ва бошқа органларга тасарруфида автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паром билан ўтиш жойларининг ҳолатидаги, муҳандислик ускуналаридаги ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар тўғрисида тасарруфида улар бўлган органларга ҳамда давлат автомобиль назоратларига дарҳол маълум қилишлари керак.
Автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчи ташувчиларда ҳайдовчиларнинг йўл шароитларини, йўналишдаги ҳаракатни ташкил этиш тизимини яхшилашга оид таклифларини рўйхатдан ўтказиш учун махсус журналлар юритилиши керак.

Download 298,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish