Збекистон республикасининг


-модда. Шартноманинг товар тўғрисидаги шарти



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

387-модда. Шартноманинг товар тўғрисидаги шарти
Олди-сотди шартномаси бўйича ҳар қандай ашёлар ушбу 
Кодекснинг 82-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда товар бўлиши 
мумкин.
Шартнома, агар қонунда бошқача ҳол белгиланган бўлмаса ёки у 
товарнинг хусусиятидан келиб чиқмаса, шартномани тузиш пайтида 
сотувчида мавжуд бўлган товарни, шунингдек келажакда сотувчи 
яратадиган ёки оладиган товарни олиш-сотиш ҳақида тузилиши 
мумкин.
Агар шартнома товарнинг номи ва миқдорини аниқлаш имконини 
берса, товар тўғрисидаги олди-сотди шартномасининг шарти 
келишилган ҳисобланади.
1. ФКда муомалада бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ашё сифатида 
белгиланган товар олди-сотди нарсаси бўлиши мумкин. Олди-сотди 
нарсалари агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада 
бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, эркин равишда бошқа шахсларга 
берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик 
шахс ни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан бир 
шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин (ФК 82-моддасининг биринчи 
қисми). Айни пайтда муомалада бўлиши чекланган ашёлардан олди-сотди 


13
шартномасининг нарсаси сифатида фойдаланилишига йўл қўйилади, 
бунда улардан фойдаланиш ва уларни эгаллаш қоидаларига — муомалада 
бўлиши чекланган ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқига ёки бунга ижозат 
берувчи махсус рухсатномага эга бўлган тегишли шахслар томонидан 
ушбу ашёларни бошқа шахсларга бериш ва эгаллаш қоидаларига риоя 
қилиниши шарт.
2. Шартнома сотувчида мавжуд бўлган товарни, шунингдек келажакда 
сотувчи яратадиган ёки оладиган товарларни олиш-сотиш ҳақида тузилиши 
мумкин. Демак, бунда биринчи ҳолда шартнома предмети бўлган товар 
сотувчида нақд, реал ҳолатда мавжуд бўлади ёхуд келгусида у томонидан 
яратилади ёинки ишлаб чиқарилади. Иккинчи ҳолда эса сотувчи ушбу 
товарларни келгусида учинчи шахслардан олади (одатда улгуржи ва чакана 
савдо ташкилотлари нақд бўлмаган товарлар бўйича шартнома тузишлари 
учраб туради). Мазкур норма айрим турдаги олди-сотди шартномалари 
учун қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар белгиланмаган ёки бу 
товарнинг хусусиятига зид бўлмаган ҳолда қўшимча тарзда қўллаш учун 
мўлжалланган.
3. Маълумки, товар номи ва миқдори олди-сотди шартномасининг 
тарафлар ўртасида келишилиши мажбурий ҳисобланган муҳим шартларига 
киради. Товар миқдори унинг номи билан узвий боғлиқ. ФКга мувофиқ, 
агар шартнома товарнинг номи ва миқдорини аниқлаш имконини берса, 
товар тўғрисидаги олди-сотди шартномасининг шарти келишилган 
ҳисобланади.
Бундай шартлар хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган 
ашёларнинг ажратилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Биринчи ҳолда 
ашёнинг барча аломатларини аниқлаш олди-сотди шартномасининг 
нарсаси ҳисобланади. Масалан, муайян автомашина олди-сотдисида уни 
индивидуаллаштирувчи, мазкур автомашинани идентификацияловчи 
муайян аломатлар — шасси рақами, давлат белгиси ва ҳоказоларни 
кўрсатиш талаб этилади. Иккинчи ҳолда гап қайси ашёлар ҳақида 
бораётганини дарҳол тушуниш имкониятини берувчи аниқ аломатларни 
кўрсатиш талаб қилинади. Масалан, контрактация шартномаси бўйича 
оддий пахта хом-ашёси эмас, балки муайян вазн, сифат ва ҳоказоларга эга 
бўлган товар олди-сотди нарсаси бўлиши мумкин. Айни пайтда шуни ҳам 
эътиборга олиш лозимки, олди-сотдининг умумий қоидаларидан фарқли 


14
ўлароқ айрим турдаги олди-сотди шартномалари учун муҳим шартларга 
айрим бошқа шартлар, масалан, маҳсулот етказиб бериш шартномасида 
муддат, товар, унинг ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан кредитга 
сотиб олинганида нарх ва ҳоказолар кириши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish