Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти” Термиз давлат университети Иқтисодиёт ва туризм факултети



Download 23,03 Kb.
Sana15.06.2022
Hajmi23,03 Kb.
#674725
Bog'liq
Туризм


Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти”
Термиз давлат университети
Иқтисодиёт ва туризм факултети
Туризм йўналиши 1-курс талабаси Рўзиева Азиза
Мамлакатимизда кейинги йилларда ривожланаётган, халқ тилида айтганда кенжа соҳалардан бири шубҳасиз туризмдир. Тўғри, кўп йиллар юртимизда туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўла туриб, бу имкониятдан тўлиқ ва самарали фойдаланилмади. Туризм ривожи учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилмади, ҳамма ўз билганича фаолият юритиб келди. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, сайёҳлик мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида белгиланди. Президентимизнинг 2017-йил 16-августдаги қарори билан 2018-2019-йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг соҳага доир тўртта муҳим ҳужжати қабул қилингани давлатимизнинг туризм ривожига юксак эътиборидан далолат беради. Ушбу ҳужжатлар билан соҳада йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш, туризм салоҳиятини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланди, ички туризмни янада ривожлантиришга кўплаб имтиёзлар, енгилликлар берилди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизга таърифи-тавсиф берилганда серқуёш замин дея эътироф этилади. Шунингдек, Марказий Осиёнинг марвариди дейишади. Бу албатта бежизга эмас, юртимиз тарихи, маданий бойликлари, ажойиб табиати, ўзига хос анъаналари, ҳатто миллий таомларигача бу заминда туризмни ривожлантириш истиқболлари баланд эканлигини кўрсатиб турибди. Серқуёш диёримизнинг энг катта хазинаси – унинг одамлари. Оммавий экскурсияларни ўтказиш тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳудудда кўплаб сайёҳлик масканлари ташкил этиш мумкин. Энг муҳими, маҳаллий аҳоли қалбида ўз мамлакатини ривожлантириш учун барча имконларни ишга солиш, меҳмонларни очиқ юз билан қабул қилишга тайёр бўлиш истагидир. Чунки, туризм хизмат кўрсатишга асосланган иқтисодиётни яратиш ва ривожлантиришни рағбатлантиради ҳамда пойтахт ва вилоят марказларидаги йирик меҳмонхоналардан тортиб, кичик ҳостеллар, халқаро аэропортлардаги бутиклар, Бухоро ва Хиванинг хушманзара кўчаларидаги кичик ҳунармандчилик дўконлари, республиканинг энг хушманзара ҳудудларигача қамраб олади. У кўникмаларни оширади, ҳам меҳмонлар, ҳам мезбонларнинг билим уфқларини кенгайтиради. Бугунги кунда аксарият мамлакатларда, жумладан, энг ривожланган 10 та мамлакатда бутун саъй-ҳаракатлар чет эллик сайёҳларни жалб этишга қаратилмоқда. Туризм ривожланаётган мамлакатлар учун, айниқса, пул оқимини оширишда фойдали бўлиши ҳaммага маълум.
Албатта шу ўринда савол туғилади туризм ривожланишига қандай омиллар ва энг яхши амалиётлар ёрдам бериши мумкин? Албатта визасиз саёҳат, буни хорижий мамалакатларнинг турситик салоҳияти мисолида кўриш мумкин. Грузия сўнгги бир неча йилда чет эллик туристлар сонини уч марта оширгани билан мақтовга сазовор бўлди. Барчамиз ушбу мамлакатнинг ажойиб таомлари, ноёб маданий мероси, халқи самимий ва ҳаётсевар эканини биламиз. Бироқ бошқа кўплаб мамлакатларнинг гастрономик ва маданий мероси ҳам шундай ноёб бўлишига қарамай, улар дунё сайёҳлари мўлжалидан анча четда қолмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, Грузия аксарият дунё мамлакатлари ватандошлари учун визани бекор қилгани тўғри иш бўлди. Бу сайёҳлар сонининг кескин ошишига сабаб бўлди.
- Туризм ривожланишидаги навбатдаги яна бир муҳим омил хавфсизлик ва қулайлик. Tуристларни жалб қилиш учун яратиладиган яна бир қулайлик кўпроқ одамлар учун шароит яратиб беришдир. Инклюзив муҳит туризмни ривожлантиришда ёрдам беради. Муҳимлиги шундаки, саёҳат қилиш учун ҳам вақти, ҳам маблағи бўлган кекса кишилар кўпинча инклюзив, яъни ногиронлиги бор одамлар учун ҳам муҳит бўлишини талаб қилади. Қулайлик ва шароит бўлмаган тақдирда бундай сайёҳлар сони қисқаради. Шунинг учун туризмни ривожлантириш учун мамлакатларда ногиронлиги бop кишилар учун шароит яратилган бўлиши керак. Венеция сингари кўҳна шаҳарни назар солсак, у гарчи Италиянинг ўрта асрларга тааллуқли ва кўприклари кўп шаҳри бўлса ҳам, у ерда ногиронлиги бор кишилар сайр қилиши учун йўллар кўп, бу саёҳатни анча енгиллаштиради. Sage Traveling ташкилоти эътирофича, шаҳарнинг 50 фоиз қисми ногиронлар аравачаси юриши учун мослаштирилган.
Ушбу соҳани ривожланишидаги энг муҳим омиллардан бири гастрономик туризмдир. Туризмга иштиёқ туғдирувчи сабаблар ҳақида гап кетганда, мазали таомни татиб кўриш музейни томоша қилиш ва меъморчиликлар завқ олиш билан баробардир. Бугунги кунда энг оммабоп амалиётлардан бири гастрономик туризмни ривожлантиришдир. Ушбу соҳада бошқа мамлакатлар қатори Испания билан Италия ҳам жуда олдинлаб кетган. 2017 йил Испаниянинг Сан-Себастиaн шаҳрида Жаҳон туризм ташкилотининг гастрономик туризмга бағишлаб ўтказилган 3-умумжаҳон форумида гастрономик туризмнинг барқарор туризм принципларига амал қилиши хусусида фикрлар билдирилди. Тасдиқланишича, гастрономиянинг сайёҳлик қадамжоларини бошқариш, маданиятларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш борасида кучли салоҳияти бор. Туризм ҳақида гап кетганда, Ўзбекистон ўзининг таомлари билан машҳурлигидан ҳам фойдаланиши зарурлигини, шу билан бирга бошқа нарсаларни ҳам таклиф эта олишини ва уларни муайян бозорлар талабига мослаштириши лозимлигини эслатиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак.
- Туризм ривожланишидаги навбатдаги яна бир муҳим омил сайёҳлар учун қулайликлар яратиш мақсадида шинам ва озода меҳмонхоналар, меҳмон уйларини ташкил этиш. Чунки, меҳмонхоналар сайёҳларнинг вақтинчалик тунаш, овқатланиш, томоша қилиш ва ҳордиқ чиқаришларини таъминлайди. Сайёҳлар меҳмонхонада саёҳат қилиш сабаблари, мақсади, саёҳат шакллари ва завқлари жуда фарқли бўлганлиги учун меҳмонхона секторини ҳосил қилувчи муассасалар ҳам бир-биридан фарқлидир. Меҳмонхона хўжаликлари ҳам ўз тузилишига кўра турлича бўлади: люкс меҳмонхоналар, ўрта нархли меҳмонхоналар ва арзон нархдаги меҳмонхоналар: шаҳар меҳмонхоналари, тоғ меҳмонхоналари, санатория меҳмонхоналари, соҳил меҳмонхоналари: йил бўйи фаолият кўрсатувчи ва маълум ойларда фаолият кўрсатувчи меҳмонхоналар; тижорий ва ижтимоий мақсадда қўлланилувчи меҳмонхоналар. Меҳмонхона хўжалиги ва ушбу хўжаликни ташкил қилувчи муассасаларнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд: - меҳмонхона хўжалигида, сармоянинг 80% дан ортиғи бино, гилам, мебель ва шунга ўхшаш воситалар каби давомли қўлланишга таъсис қилинган воситаларга сарфланади; - меҳмонхона хўжаликларида ишловчи ходимлар дини, тили, даромадлари, дунёқараши, урф-одатлари ва миллатлари фарқли бўлган мижозларга хизмат қилиш мажбурияти бўлганлиги учун кенгроқ тушунча ва дунёқарашга эга бўлиши керак. меҳмонхона хўжаликларида туристларга кўрсатиладиган хизматлар турли хил бўлимларда кўрсатилади. Анимация фаолиятларининг кўрсатилиши учун бирор давлатга туристларнинг келиши учун фақат саёҳат, тунаш ва овқатланиш имкониятларининг яратилиши етарли эмас. Турист маълум мақсадлар учун, туристик манбалардан фойдаланиш ва баъзи фаолиятларни ўз кўзи билан кўриш учун саёҳат қилади. Шу сабабли, туристнинг бу хоҳишларини рўёбга чиқаришга имкон берадиган имкониятларни тайёрлаш керак. Бу имконият, туристик маҳсулотга баъзи тузатишларни киритиш ва томоша қилинувчи муҳитнинг тайёрланиши билан яратилади. Томоша ва жонлантирувчи муҳит бир томондан хуш вақт ўтказишга, бошқа томондан корхонага қўшимча 14 даромад яратишга имкон беради, туристик жойда ва корхонада бир завқлилик яратади. Анимациянинг бир қанча шакли қуйида келтирилган: - ижтимоий омиллар. Булар тартибли ёки шахсий туристик дастурларнинг тузатилиш суръати билан туристлар ўртасида фикр алмашувини қулайлаштирувчи фаолиятлардир.
Навбатдаги муҳим омиллардан бири саломатлик ва диний туризм. Қуёшда тобланиш, озиқ-овқат ва шароблардан татиб кўриш сингари жисмоний лаззатлардан ташқари туризм иш жойидан бошқа ёққа боришдан бошқа нарсага ҳам айланмоқда. Одамлар янги ҳиссиётлар ва мияга дам бериш йўлларини ахтаради. Улар болалигида кўрганларидан бутунлай бошқа бўлган ҳиссиётлар каби янги нарсаларни қидиради. Ривожланаётган мамлакатлар яширин дурдоналари, унутилган ибодатхоналари, табиати ва бошқа воқелиги, жумладан, анъаналарини тарғиб қилиш билан бундан энг кўп фойда олиши мумкин. Янги жойларга саёҳат қилишни истаган инсонлар сони ортиб бормоқда.
2022-2026 йилларда вилоятимизнинг Сариосиё туманида «Сангардак», Шеробод туманида «Чорбоғ», Олтинсой туманида «Хўжаипок» ва Бойсун туманида «Омонхона» ҳамда «Сайроб» туризм қишлоғи ташкил этиш, Термиз шаҳрида «Гастрономик кўча», «Туризм кўчаси», «Кушонлар давлати тарихи» музейини барпо этиш, археологик ва зиёрат туризми объектларни сақлаб қолиш, Бойсун туманидаги Хўжамайхона дарасида«геологик парк» ташкил этиш, тиббиёт туризмига қўшни давлатлар фуқароларини жалб этиш юзасидан ишлар олиб борилади. Тошкент вилоятида агро, эко, тоғ, тиббиёт, гастрономик, экстремал, тарихий-маданий, зиёрат туризми истиқболли йўналишлари ҳисобланади. Вилоятнинг сўлим табиати йилнинг тўрт фасли давомида сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Вилоятдаги «Амирсой» тоғ-чанғи курорти йирик инвестицион лойиҳалардан бири ҳисобланади. Тошкент вилоятидаги туризм объектлари бўйлаб саёҳат қилиш учун «Олтин халқа» туризм йўналиши ишлаб чиқилган.
2022-2026 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани «Овжазсой» ва “Эртошсой» туризм қишлоқлари, Ангрен шаҳрининг «Янгиобод» МФЙ ҳудудларида «туризм маҳалласи»ни ташкил этиш, Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида «гастрономик туризм кўчаси» ташкил қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилади. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва сайёҳларга мақбул нархларда жойлаштириш хизматларини тақдим этиш мақсадида оилавий меҳмон уйлари ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳудудларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, анъанавий туризм билан биргаликда бошқа туризм турларни таклиф қилиш ва ҳар бир ҳудудни туризмга ихтисослаштириш чоралари кўрилмоқда.
Ҳулоса ўрнида айтиш мумкинки, Дунё тобора ўзаро боғланиб, саёҳат ва туризм саноатига эътибор қарата боргани сари ушбу соҳани ривожлантириш учун инновацион бизнес моделлари муҳим аҳамият касб эта бормоқда. Энг яхши амалиётлар ва жорий тамойиллардан воқиф бўлиш Ўзбекистон каби мамлакатларга туризм соҳасида энг мақбул қарорлар қабул қилишни давом эттириш имкониятини беради. Ҳукумат ва тегишли бизнес юритувчи компаниялар дунёнинг бошқа мамлакатларидан келаётган сайёҳларга янги таассуротлар олишида шароит яратиб бериш учун янги ва оригинал ғояларни олға суриши мумкин. Ҳар бир ғояни тегишли тартибда шароитга мослаштириш кўпроқ иш ўринлари ва даромад яратиши мумкин, бу маҳаллий ҳамжамият учун ҳам, умуман олганда, мамлакат учун ҳам фойдалидир. Минтақа табиати, таомлари, маданияти ва тарихи ноёб ҳиссиётларга ошно бўлиш имконини беради. Тарғиб қилинадиган анча жой бор: кимдир мадрасалар зиёратига қизиқади, бошқалар эса қуриб кетган Орол денгизи ўртасидаги Возрождение оролига боради. Марказий Осиёни 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг қизиқарли минтақа дея тавсия қилаётган экан, буларнинг барчаси амалга оширилиши керак бўлган муҳим вазифалардир. Буларнинг бари Ўзбекистонда туризм индустриясининг жадал суръатларда ўсишига туртки беради.
Албатта шу соҳага кириб келаётган ёш кадрлар сифатида соҳани кенгроқ ўрганиб, хориж тажрибасини миллий аъналаримиз билан уйғунлаштириб янгидан-янги лойиҳаларни ҳаётга татбиғ этиш мумкин. Бу борадаги изланишларимиз давом этади.
Download 23,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish