Зиғирни йиғиштириш усуллари ва агротехник талаблар



Download 38,94 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi38,94 Kb.
#129588
Bog'liq
Зиғир


Зиғирни йиғиштириш усуллари ва агротехник талаблар
Зиғир икки хил мақсадда, тола ва мой олиш учун етиштирилади. Тола олиш учун узун бўйли (60 дан 120 см гача) битта пояли толали зиғир кенгроқ тарқалган. Унинг юқори уч қисмида йиғиштириш даврида 2-3 тадан 8-10 тагача уруғ кўраклари ҳосил бўлади. Толали зиғирнинг илдиз тизими ортиқча ривожланмайди ва тупроқ билан кучсиз боғланган. Шунинг учун зиғир тупроқдан осон юлинади. Худди шу принцип зиғир йиғиштириш комбайнларини иш жараёнига асос қилиб олинган. Уруғни ажратиб олиш учун кўраклар поядан тараб (сидириб) олинади ва янчилади. Сидирилган поялар (кўракларсиз) га тегишли ишлов берилиб, поя ўзагидан тола осонгина ажратиб олинади.
Мойли зиғир – паст бўйли кўппояли ва кўпкўракли (уруғли) ўсимлик бўлиб, гектаридан 1,5-2 т уруғ беради. Мойли зиғир толаси калта ва дағал бўлиб, ундан дағал газмол тайёрланади. Мойли зиғирлар уюмловчи жатка билан ўриб олинади ва дон комбайни билан янчилади.
Толали зиғирни эрта сариқ етилиш стадиясида йиғиштирилганда нисбатан юқори ҳосил ва юқори сифатли тола олинади, бу даврда кўракдаги уруғлар оч-сариқ рангга эга бўлади. Уруғлик (мой) учун экилган зиғир сариқ етилиш стадиясида йиғиштирилади.
Толали зиғирни йиғиштиришнинг асосий усули – комбайнли усулдир. Комбайн билан зиғир пояси юлиб олинади, уруғли кўраклар сидириб олинади, уларни трактор прицепига юкланади, зиғир сомони (пояси) боғ-боғ қилиб боғланади ва далага ташлаб кетилади. Кейинчалик сомон (зиғирпоя) боғлари ППС-3 йиғгич-юклагич билан йиғиштирилиб транспорт воситасига юкланади ва тола заводларига юборилади. Сидирилган кўраклар (ворох) КСПЛ-0,9 стационар пунктига ташилади, у ерда СКМ-1 карусель ёки пол устига ўрнатилган ОСВ-60 қуриткичларида қуритилади ва МВ-2,5 янчгич –совургичида янчилади. Уруғлар кейин СМ-4. К-531/1, К-218 уруғ тозалаш машиналарида ва ПСС-2,5 ёки СПС-5 саралаш столларида қўшимча тозаланади ва сараланади. Қийин ажраладиган бегона ўт уруғларидан тозалаш учун СМЩ-0,4, СОМ-300 уруғ тозалаш машиналари ва ОСТ-2А қиялигидан фойдаланилади.
Иккинчи усул: Зиғир толасини (трестини) олиш учун пояси ЛК-4А комбайни билан юлиниб кўраклари сидирилади ва зиғирпоя сомони далага лента шаклида ётқизилади. Зиғирпоя сомонини трестга айланиш жараёнини тезлатиш учун сомон лентаси ОСН-1 ўрнатма ағдаргичи билан вақти- вақти билан ағдариб турилади. Трестларни ПТН-1 йиғгичи билан йиғиштирилиб боғ-боғ қилиб боғланади. Трест боғлари ППС-3 йиғгич-юклагичи билан йиғиштирилиб транспорт воситасига юкланади ва қайта ишлов бериш пунктларига ташилади ёки заводга топширилади. Ноқулай об-ҳаво шароитларида трестларни лентадан ПНП-3 йиғгичи билан хаскашлаб сидирилади ва уюмлар (порциялар) ҳосил қилинади ва улардан қўл билан дасталаб (сноплар) боғланади.
Зиғир сомонидан ёки трестидан йирик паковкалар ҳосил қилиш учун қайта жиҳозланган ПРП-1,6 рулонли пресс-подборщиги қўлланилади. Унинг ёрдамида зиғир трести ёки сомони лентадан кўтарилади ва уни, диаметри 100-120 см ва оғирлиги 140-200 кг ли рулонларга ўралади. Рулонлар ППУ-0,5 мосламали ПФ-0,5 юклагичи билан транспорт воситасига юкланиб, зиғир заводларига юборилади.
Учинчи усул. Зиғирни дасталаб боғлаб йиғиштириш усули қуйидагича: Зиғир ТЛН-1,5А зиғирюлгич билан юлинади ва далага лента шаклида ётқизилади. Кейин зиғир поялари қўл билан боғ-боғ (сноп) қилиб боғланади ва қуритиш ҳамда уруғларини етилиши учун далага пирамида шаклида жойлаштирилади. Зиғирпоя боғламлари қуригандан кейин МЛ-2,8П кўчма молотилка билан янчилади. Натижада тозаланган уруғ ва сомон боғламлари олинади. Сомон боғламлари зиғир заводига топширилади, уруғлари эса уруғ тозалаш машиналарида қўшимча ишловдан ўтказилади.
Агротехник талаблар. Комбайн ёрдамида йиғиштиришда зиғир ўсимлигини юлиниши 99% дан, уруғ кўракларини сидирилиши 98% дан кам бўлмаслиги, пояларни чиқиндига чиқиши 3%, пояларни узилиши ва синиши 5% дан, уруғларни умумий йўқотиш 5%дан, механик шикастланиш 1%дан, лентада пояларни чўзилиши 1,2 мартадан, лентага қийшиқ ётиши 200 дан боғламларни чўзилганлиги 1,3 мартадан ва боғланмай қолган боғлар 3% дан ошмаслиги керак.
Зиғир сомони ва трестларини лентадан йиғиштириб, дасталар қилиб боғлашда йиғиш тўлиқлиги 99% дан кам бўлмаслиги, пояларни шикастланиши 3% дан юқори бўлмаслиги, уларнинг чўзилиши эса – 1,3 мартадан ошмаслиги керак. Уруғ ворохини янчишда уруғларни кўракдан уқаланиш даражаси 98% дан, уруғнинг тозалиги 95% кам бўлмаслиги ва уруғларнинг майдаланиши 1% дан ошмаслиги керак.
Уруғларни умумий йўқотилиши 4% дан ошмаслиги керак. Уруғ ворохини қуритишда меъёридан ортиқча қизиб кетишига йўл қўйилмаслиги, уруғнинг рухсат этилган охирги намлиги 12-13% бўлиши керак.
10.2. Зиғирни юлиш ва йиғиштириш машиналари Зиғир комбайнлари ва зиғир юлгичлар тасмали–ғалтакли ёки тасмали- дискли юлиш аппарати билан таъминланган.
ТЛН-1,5А зиғир юлгичи фронталь ўрнатма машина бўлиб, зиғирни юлади ва пояларини далада лента (тасма) кўринишида ётқизади. Машина тўртта тасмали-дискли юлиш аппарати ва фазовий чивиқли пона кўринишидаги бўлгичлар билан таъминланган. Зиғир юлгич Т-25А тракторига ўрнатилади.
Зиғир комбайнлари икки хил модификацияда ишлаб чиқарилади: ЛКВ-4А боғлаш аппарати билан ва ЛК-4А ётқизиш (ёзиш) столи билан. ЛКВ-4А комбайни юлинган зиғир пояларидан кўракларни сидиради ва зиғир сомонини даста-даста қилиб боғлайди, ЛК-4А зиғир кўракларини сидиради ва сомонини зиғир даласига ташлайди.
ОСН-1 йиғгич-ағдаргичи зиғир комбайни билан лентага ётқизилган зиғир сомонини қуришини тезлатиш учун ағдаришга мўлжалланган. Т-25А тракторига ўрнатилади ва лента қаторлари орасида орқага ҳаракатланади.
Агрегатни иш тезлиги 8 км/с, қамраш кенглиги битта лента кенглиги билан тенг.
ПТН-1 йиғгичи зиғир трестлари ва янчилган зиғир сомонини ленталардан олиш ва дасталаб боғлаш учун ёки уларни қуришини тезлаштириш мақсадида трестлар порциясини шакллантириш учун қўлланилади. Йиғгичнинг асосий йиғиш бирликлари: йиғиш барабани, подбойка доскаси, сиқиш қурилмаси ва боғлаш аппарати.
Тракторчи йиғиш барабанини зиғир қатори бўйлаб йўналтиради. Барабан тишлари пояларни кўтаради, сўнгра боғлаш аппаратини қабул камерасига узатилади. Подбойка доскаси пояларни думини (комля) текислайди, упаковкачилар пояларни зичлайди, боғлаш аппарати зиғир дасталарини боғлайди. Поя дасталари (боғламлари) ёки порциялари трактор ғилдираклари орасига қатор бўлиб ётқизилади. Дасталарни диаметри 16-20 см, иш тезлиги 8 км/с гача, машинани тракторчи бошқаради.
ПНП-3 йиғгич- порция ҳосил қилгичи ленталардан зиғир трестларини йиғиштириб (сидириб) олиш ва порциялар ҳосил қилиш учун мўлжалланган. Йиғгич, пружинасимон тишлар билан таъминланган ҳаскашли аппарат, рама, аппаратни кўтариш механизми ва таянч ғилдиракларидан ташкил топган.
Йиғгич 0,6-1,4 тк тортиш классидаги тракторларга агрегатланади, қамраш кенглиги 4,5 м, иш тезлиги 2,5-8 км/с, иш унуми 1,0 га/с.
ППС-3 йиғгич-юклагичи қаторлардан зиғир дасталари (боғламлари) ни қаторлардан олиш ва транспорт воситасига юклаш учун мўлжалланган. Йиғгич МТЗ-80 ёки ТТЗ-80 тракторларига ўнг томонидан осиб ўрнатилади.
Йиғгичнинг иш тезлиги 5-7 км/с, иш унуми 8 т/с гача.
10.3. Зиғир ворохи (уруғ аралашмаси)га ишлов бериш машиналари
Зиғир йиғиш комбайнларидан келтирилган зиғир ворохи, яъни уруғ аралашмаси КСПЛ-0,9 стационар пунктида ишланади. Ушбу стационар пунктни технологик линияси СКМ-1 карусель типидаги қуриткич, МВ-2,5 янчгич-совургичи, чиқиндилар пневмотранспортери, нория ва уруғлар учун бункерни ўз ичига олади.
СКМ-1 карусель типидаги қуриткач зиғир ворохини, беда ва бошқа кам тўкилувчан материалларни қуритиш учун мўлжалланган. Унинг асосий ишчи қисми, сиғими 80 м3, диаметри 8 м ли қуритиш камерасидир; иссиқ ҳаво сарфи 80000 м3/с. Қуриткичнинг иш унуми, қуруқ ворох бўйича, унинг намлиги 45 дан 12%гача пасайганда 0,9 т/с ни ташкил қилади.
МВ-2,5А янчгич-совургичи зиғир ворохи ва беда уруғларини қайта ишлаш учун мўлжалланган. МВ-2,5 нинг конструкциясида СК-5 дон комбайнининг асосий қисмлари: янчиш барабани, барабан остлиги билан, битерлар, сомонсилкиткич, ғалвир, вентилятор, шнеклар ва элеваторлари қўлланилган.
МВ-2,5 янчгичи қуввати 13 кВт ли электродвигателдан ҳаракатга келтирилади. Янчгичнинг иш унуми 2,5-3 т/с.. Унга 4-5 киши хизмат қилади.
Дасталарга боғланиб, далада қуритилган зиғир пояларидан уруғни олиш учун, улардан уруғ кўраклари сидириб олинади ва майдаланиб уруғи ажратиб олинади. МЛ-2,8П кўчма янчгичи далада ёки хўжалик хирмонларида зиғир дасталари (боғламлари)ни янчиш учун мўлжалланган. Машинага дала шароитида 4-5 киши, стационарда 7 нафар ишчи хизмат қилади. Унинг иш унуми 2,8 т/с атрофида.
Download 38,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish