“ 5-6 ёшлиларнинг мактаб таълимига



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana11.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#489260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
5-6 yoshlilarning maktab talimiga etukligini organish

 
 
Иловалар…………………………………….……………………72 
 
 
 
 
 
 
 
 



Кириш 
Мавзунинг долзарблиги. 
Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим 
тўғрисидаги Низомга мувофиқ бола мактабгача таълимни уйда, ота-
оналарнинг мустақил таълим бериши орқали ёки доимий фаолият 
курсатадиган мактабгача таълим муассасаларида, шунингдек мактабгача 
таълим муассасаларига жалб килинмаган болалар учун мактабгача таълим 
муассасаларда, мактабларда, махаллаларда ташкил этилган махсус гуруҳлар 
ёки марказларда олади.
5-6 ёшли боланинг мактаб таълимига етуклигини аниклашда 
мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбияси билан шуғулланувчилар асосий 
шарт хисобланмиш – боланинг мактабга тайёрлиги мактабгача ва мактаб 
давридаги хаёт тарзи хамда фаолияти учун кўприк вазифасини ўташини, оила 
ёки мактабгача таълим муассасадаги таълим-тарбия шароитларида мактаб 
таълимига озорсиз ўтказишни таъминлаш зарурлигини хисобга олишлари 
лозим. 
Мактабгача ёшдаги боланинг мактаб таълимига ўтиши хамиша унинг 
ҳаёти, аҳлоқи, қизиқиши ва муносабатларида анчайин жиддий ўзгаришларни 
юзага чикаради. Шунинг учун болани уйдаёк мактаб таълимига тайёрлаш, 
уни унча қийин бўлмаган билим, тушунча, кўникма ва малакалар билан 
таништириш керак бўлади. 
Етакчи мутахассисларнинг фикрига кўра «Мактабга тайёргарлик» 
тушунчаси болани мактабга тайёрлашнинг қуйидаги йўналишларини ўз 
ичига олади: 

жисмоний, 

шахсий (рухий), 

ақлий 

махсус тайёргарлик. 
Болаларни мактабда ўқитишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан 
уларнинг тайёргарлик даражаларига боғлиқ бўлади. Мактабда ўқишга 
ўқишга тайёргарлик – мактабгача таълим муассасаси ва оилада мактабгача 



тарбия ёшидаги болага қўядиган талаблар оркали аникланади.
Мактабга умумий
 
тайёргарлик боланинг мактабга бориш вактига келиб 
ақлий, маънавий, эстетик ва жисмоний риволанишда эришган шундай 
даражасидирки, у боланинг мактаб таълимининг янги шароитларига ва ўқув 
материалининг онгли эгаллашга фаол кириб боришлари учун зарур асосни 
яратади. 
Болани мактабга махсус равишда тайёрлиги мактабда ўқишга умумий 
психологик тайёрлигига қўшимчадир. У болада математика ва она тили каби 
ўқув фанларини ўрганиш учун зарур бўлган махсус билим, кўникма ва 
малакаларнинг мавжудлигига кўра аниқланади. Мактабгача таълим 
муассасада машғулотлар болаларни мактабга тайёрлашда катта аҳамиятга 
эга. Бу машғулотларда болалар ўқув фаолияти кўникмалари хосил киладилар, 
анча интизомли, уюшган бўлиб борадилар. Уларда баркарор диккат
диккатни бир нарсага карата олиш, иродавий зур берилиш кобилияти 
ривожланади. Системали ўқиш натижасида билишга кизикиш пайдо булади. 
Болаларни жамоада укитиш муайян афзалликларга эга: биргаликда 
ишда улар бир-бирларига актив таъсир этадилар, ташаббус, фахм-фаросат 
курсатиш имконига эга буладилар.Болалар олдиларига купчиликдан куч-
гайрат талаб киладиган вазифалар куйилганда биргаликдаги кечинмалар 
пайдо булади, коллективизм туйгуси вужудга келади. Экскурсиялар, расм 
чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, куриш ясашга оид ишларни 
биргаликда бажариш, умумий уйинларда ва мусика машғулотлардаги 
раксларда, харакатларни ривожлантириш машғулотларида бирлашиш, 
бадиий адабиётни ўқиш туфайли юзага келган биргаликдаги кечинмалар – 
буларнинг хаммаси инок болалар коллективини вужудга келтиришда ёрдам 
беради хамда, жамоада яшаш ва ишлаш кўникмаси хосил килади. 
Машғулотлардаги укитиш жараёнида болаларда мактабга ва ўқишга 
кизикиш тарбияланади, тўғри ва хулк-атвор кўникмалари, маъсулият хисси, 
ишчанлик, ўзини тута билиш, ишда зур бериш одати хосил 
килинади.Болаларга керакли билим ва малакаларни машғулот жараёнида, 



янги педагогик технология материалларидан ва тарбиянинг самарали метод 
усулларидан фойдаланилса, болани ёш, рухий физиологик хусусиятлари 
инобатга олинса, тарбия беришнинг самарадорлиги ошади. 
Болалар машғулотларни турли хил куринишларини эгаллашлари 
оркали, ёшлари ўсиб бориш давомида, мактабга бўлган кизикишлари хам 
ўсиб ривожланиб боради. Ва улар мактабни хам хеч кийналмай ўқиб, давом 
эттириб борадилар 
Мактабга ақлий тайёрликнинг муҳим таркибий қисми мактабга ўқишга 
кираётган болада атроф дунё ҳақида етарлича кенг билиш бойлигининг 
мавжуд бўлишидир.
Болани мактабга аклий тайёргарлигининг таркибий кисми бола билиш 
фаолиятини муаян даражада ривожланган бўлиши ва уни ўрганиш мавзунинг 
долзарблигини кўрсатиб турибди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish