1- маъруза “логистика” фанига кириш


Логистика фанининг вужудга келиш тарихи



Download 100,66 Kb.
bet3/5
Sana14.07.2022
Hajmi100,66 Kb.
#795111
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза

2. Логистика фанининг вужудга келиш тарихи


Логистиканинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи, мутахассисларнинг фикрига кура, XIX асрдан бошланади. Логистика юнончадан таржима килингандағ хисоблаш, тақсимлаш деган маънони англатади. Аммо, уни харбий иш билан, харбий муаммолар билан боғлайдилар.
Логистика буйича олиб борилган ишларнинг биринчи муаллифларидан XIX асрдаги француз харбий мутахассисси А.Т.Жомини хисобланади, у логистикани "кушинлар харакатининг амалий санъати" сифатида таърифланган. Шунинг билан бирга у таъкидлаганки, логистика уз ичига нафакат ташишни, балки режалаштириш, бошкариш ва таъминот, қушинни жойлаштириш жойларини аниклаш хамда куприклар, йуллар куриш масалаларини ва бошкаларни хам олади.
Логистиканинг айрим қоидалари Наполеон армияси томонидан қўлланилган. Баъзи бир олимларнинг фикрича, логистика атамаси биринчи марта харбийлар томонидан ишлатилган. Масалан, 1905 йилда майор Чапси Б.Бейкер «армиянинг харакати ва жойлашишига тегишли уруш олиб бориш санъати»- «логистика» деб аталади, - деб ёзган. Иккинчи жахон уруши давомида харбийлар логистика моделлари ва қўшин жойлашган жойни аниклаш учун тахлил тизими шаклларидан самарали фойдаланганлар.
Харбий фан сифатида шаклланган логистика XIX асрнинг ўрталарида ривожлана бошлаган, лекин уни амалда қўллаш жахон уруши йилларида Европада жойлаштирилган Америка армиясининг моддий техника таъминотида қўлланилган. Харбий саноат комплекси, транспорт тизими ва таъминот баъзаларининг ўзаро аник ҳамкорлик туфайли Америка армиясини қуроллари ва харбий материаллар билан баркарор таъминлашни ташкил қилишга эришилган. Бу вазифани муваффақиятли хал қилишда контейнерлар ва халталар билан ташишни қўллаш анча ёрдам берган. Харбий бўлмаган сохада логистиканинг ривожланиши 70-йиллар бошига тўғри келади ва 1972-1974 йиллардаги энергетик инқироз билан боғлиқ3.
Бу даврда Европа мамлакатлари ва АҚШда иқтисоднинг анча ёмонлашуви, пул кадрсизланишининг ўсиб бориши ва ишсизлик, ижтимоий портлашни кутиш иқтисод соҳасида барқарорлаштириш ва вазиятни яхшилаш бўйича шошилинч чораларни ишлаб чиқишни талаб қилган. Шунда мутахассислар таъминот интеграцияси, транспортни ишлаб чикиш, бозорда компьютер техникасини қўллаш орқали тақсимлашни самарали шакллларидан бири сифатида логистикага мурожаат қилганлар. Бу қудратли ғоят самарали инфраструктурани ташкил қилишга имкон берган.
Логистика – истеъмолчи талабларини кўпроқ қаноатлантириш мақсадларида хомашё, яримфабрикатлар, тайёр маҳсулотлар ва тегишли ахборотларни жамлаш, сақлаш, ишлаб чиқарилган жойдан истеъмол жойига ташиш ва узатишнинг технологик ва тежамкор самарали операцияларини режалаштириш, амалга ошириш ва назорат қилиш жараёнидир.
Логистика – кенг маънода микро ва макро тизим олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун моддий, ахборот ва молиявий оқимларни бошқариш ва оптималлаштириш ҳақидаги фан.
Логистика – тор маънода менежментнинг умумлашган воситаси бўлиб, моддий ва сервис оқимлар ҳамда уларга эргашган ахборот ва молиявий оқимларни самарали бошқариш орқали бизнеснинг стратегик, тактик ва оператив мақсадларига эришиш имкониятини беради.
Логистиканинг 1970 йиллардаги ривожланиш давридан маълум бўлдики, масаланинг ечими материал оқимларни хом ашё манбаидан охирги истимолчига етказишни бошқариш, яъни логистик занжир фаолиятини унинг бутун узунлиги бўйлаб бошқаришдан иборат бўлади. Аммо айни пайтда бундай ечимга эришишнинг имкони йўқ эди. Чунки бунда илғор инфраструктура, тегишли ташкилий тузилмалар, юқори малакали маъмурий -хўжалик аппарати ҳали шакллантирилмаган ва энди ривожланаётган янги соҳа ўзининг ташкилий-техник асослари ва тартиб-қоидаларининг меъёрий-услубий жиҳатдан чуқур ишлаб чиқилишига муҳтож эди.
Ўша даврда, яъни 1974 йилда I-Европа конгрессида логистикага илк янги таъриф берилди: логистика – бу материал, энергетик, ахборот ва йўловчилар оқимларини тизимли режалаштириш, бошқариш ва назорат этиш ҳақидаги таълимотдир. Шу тариқа логистикага маҳсулот, товар хом ашё, хизмат, ахборот ва энергияга бўлган талабни қондириш учун оқимлар жараёнини бошқаришнинг ташкилий шакллари ва усулларини ишлаб чиқарувчи илмий йўналиш сифатида қарала бошлади.
Ҳозирги пайтда логистика соҳасидаги олимлар ва мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштириш, назарий ва услубий тадқиқотлар натижаларини амалиётда қўллаш самарадорлигини ошириш учун турли логистик тузилмалар, ассоциациялар ташкил этилган ва улар фаолият кўрсатмоқда. “Ишлаб чиқариш ва захираларни бошқариш муаммолари Америка жамияти”, “Менежмент муаммолари бўйича Америка кенгаши”, “Логистика ва транспортлаштириш бўйича Америка жамияти”, “Материл бошқаруви бўйича Халқаро жамият”, “Жисмоний тақсимлашни бошқариш ва логистика институти” (Буюк Британия), “Ишлаб чиқаришда логистиканинг Француз ассоциацияси”, Голландия, Италия, Швецария, Германия, Финландия ва бошқа мамлакатлардаги логистика ассоциациялари, Россия логистика бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлари шулар жумласидан.
Логистика ғарб мамлакатлари ва Японияда ривожланиши ишлаб чиқарувчиларни бозор холати ва рақобатга тез эътибор беришлари зарурлиги, тез ўзгараётган шароитларга мослашишга харакат қилишлари билан рағбатлантирилади.
Шундай қилиб логистикани моддий ресурсларни жисмоний тақсимлаш, ушбу жараёни техник, технологик, ташкилий таъминлаш хақидаги алохида фанга ажратиш илмий-техник тараққиёт натижалари таъсири остида содир бўлади ва махсулот муаммолари жараёнини ташкил қилувчи элементлар уч йўналишга аниқ тақсимланган:

  1. Бозор тадқиқоти, истеъмолчилар захираларини аниқлаш, рақиблар таклифлари ва истеъмолчилар талабларини ўрганиш ва бозор иқтисодиётининг бошқаришнинг бошқа услубларидан фойдаланиш асосида сотиш бозори, уларни қўлга киритиш, кенгайтириш, сақлаб қолиш асосида амалга ошириладиган рақобат кураши;

Логистика фани ўзининг ривожланиш даврида бир неча босқичлардан ўтган. Бу босқичлар 1-расмда келтирилган.


Логистиканинг ривожланиш босқичлари



Босқичлар

Ўзига хос хусусиятлар

Самарадорлик меъзонлари


Моддий тақсимотни ва моддий-техник таъминот икки бир-бирига боғланмаган ваолият соҳаси сифатида тарқоқ бошқарилган. Автомобиль транспортининг тезлик билан ривожланганлиги унинг товар ҳаракатидаги аҳамиятини оширди. Эндиликда ташишни оптималлаштиришга эътибор кўпроқ қаратиладиган бўлди.

I босқич –логистиканинг хўжалик амалиётига кенг кириб келишигача бўлган давр. XX асрнинг 50-йилларигача

Юкларни умумфойда-ланиш транспорти билан ташишда эенг кичик нархлар ва ўз транспорти билан ташишда энг кичик харажатлар



Умумий харажатларни минималлаштириш. Фирманинг логистик операциядан максимал фойда олиш меъзонига ўтиши

Оптимал ташишни ташкил этиш ўрнига фирмаларда логистик тизимлар тузила бошланди. Давр сўнгида фирмалараро логистик компромиссларга амал қилина бошланди.



II-босқич – классик логистика даври.
60-йилларнинг боши




Корхонанинг умумий харажатларини минимал-лаштириш

III-босқич –неологистика даври.
80-йилларнинг боши

Логистика компромисслар ҳаракат доирасининг кенгайиши билан тавсифланади. Мақсад – бутун фирма иши самарадорлигига эришиш. Фирмадаги барча тузилмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати талаб этилади.





IY босқич – логистика ривожланишига янгича ёндашув- «умумий масъулият» концепцияси.
90-йиллар

Наф ва харажатларнинг максимал мутаносиблиги

Лгистик тизимнинг иқтисодий соҳа чегарасидан чиқиб, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жабҳаларни инобатга олиш





Рақобатда устунликка эришиш. Узоқ муддатли хўжалик ва молиявий алоқларга шароит яратиш.

V-босқич интеграцион жараёнларнинг кучайи-ши, тадбиркорликнинг оптималлашуви.
XXI аср боши

Логистика – рақобат кураши қуроли.
Бошқарув мантиғи концепцияси амалда






1-расм. Логистиканинг ривожланиш босқичлари


  1. Маҳсулотларини сотиш бозорларини аниқлаш ва моддий ресурслар муомаласи жараёнининг барча боскичлари уларнинг барча жисмоний харакатлари бўйича ҳамма операциялар аниқ ва мукаммал ўйлаб чиқилган, режалаштирилган ва ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишга мўлжалланган истеъмолчилар буюртмалари бўйича ташкил қилинган;

  2. Махсулотлар муаммоси ва ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида товар харакати бўйича ахборотлар харакатини тартибга солишдир.

Маркетинг сохасида фаолият кўрсатувчи менежер ва ишбилармон нуқтаи назаридан логистика қуйдагича таърифланади: бу -белгиланган вазифаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган воситаларни ва хизматларни мақсадга мувофиқ тайёрлаш ва ишлашини ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш.

Download 100,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish